Ибрагимова Дилдора Иномжоновнанингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Исажон Султоннинг тарихий мавзудаги асарлари бадиияти”. 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3334
Диссертация бажарилган муассаса: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Юлдуз Акуловна филология фанлари доктори, доцент; Бобохонов Мавлон Рахматуллаевич филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Исажон Султоннинг адабий-тарихий асарларини комплекс ўрганиш, муаллифнинг тарихий воқеликка ёндашув тамойилларини, тарихий факт ва бадиий талқин муносабатини, тарихийлик консепсиясини аниқлаш, шунингдек, ёзувчи эстетик идеали ва индивидуал услубини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон адабиётида тарихий мавзуда ёзилган асарларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари изчил ўрганилган, антик давр, ўрта асрлар ва ХХ-аср насри доирасида тарихий воқеликнинг бадиий талқини умумлаштирилиб, шу асосда ўзбек адабиётида тарихий мавзунинг ифодаланиш механизмлари аниқланган;
Исажон Султоннинг тарихий мавзудаги асарлари тематик, композицион ва бадиий мезонлар асосида илк бор тизимли тавсиф этилиб, ижтимоий-тарихий, сиёсий-тарихий, умуминсоний, ҳиссий-тарихий ва диний-тарихий йўналишлар ўзаро боғлиқ поетик майдон сифатида асослаб берилган;
муаллиф индивидуал услуби ва тарихий фактни бадиий қайта ишлаш усуллари, хронотоп яратишдаги моделлар, этномаданий элементларни матнга интеграция қилиш механизмлари комплекс таҳлил қилиниб, улар Исажон Султон тарихий насрининг бадиий консепсиясини шакллантирувчи асосий омиллар сифатида асосланган;
“Билга хоқон” романи мисолида тарихий факт ва бадиий талқин нисбати, эстетик идеал ва тарихий воқеликни қайта яратиш усуллари илмий жиҳатдан аниқланиб, ёзувчининг тарихий воқеликни бадиий моделлаштиришга оид индивидуал консепсияси илк бор назарий жиҳатдан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Исажон Султоннинг тарихий мавзудаги асарларида мавзу ва ғоявий жиҳатларни тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон адабиётида тарихий мавзуда ёзилган асарларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари изчил ўрганилган, антик давр, ўрта асрлар ва ХХ аср насри доирасида тарихий воқеликнинг бадиий талқини умумлаштирилиб, шу асосда ўзбек адабиётида тарихий мавзунинг ифодаланиш механизмлари аниқланган хулосалардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Болалар адабиёти ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси берилган. № 325170.) Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари талабаларининг болалар адабиёти борасидаги назарий билимлари ошиши, ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиши ва дунёқарашнинг кенгайтиришга имкон яратган;
Исажон Султоннинг тарихий мавзудаги асарлари тематик, композицион ва бадиий мезонлар асосида илк бор тизимли тавсиф этилиб, ижтимоий-тарихий, сиёсий-тарихий, умуминсоний, ҳиссий-тарихий ва диний-тарихий йўналишлар ўзаро боғлиқ поетик майдон сифатида асослаб берилган илмий-назарий хулосалардан 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 20-июндаги 242/1-маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
муаллиф индивидуал услуби ва тарихий фактни бадиий қайта ишлаш усуллари, хронотоп яратишдаги моделлар, этномаданий элементларни матнга интеграция қилиш механизмлари комплекс таҳлил қилиниб, улар Исажон Султон тарихий насрининг бадиий консепсиясини шакллантирувчи асосий омиллар сифатида асосланган назарий, амалий хулоса ва илмий янгиликларидан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 20-июндаги 242/1-маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
“Билга хоқон” романи мисолида тарихий факт ва бадиий талқин нисбати, эстетик идеал ва тарихий воқеликни қайта яратиш усуллари илмий жиҳатдан аниқланиб, ёзувчининг тарихий воқеликни бадиий моделлаштиришга оид индивидуал консепсияси илк бор назарий жиҳатдан далиллангани борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 -йил январ ва май ойларидаги “Адабий жараён”, “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 7 июлдаги 05-09-1087-сон маълумотномаси). Натижада, дастурлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.