Усмонова Нодирахон Бахтиёржоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббий-соғломлаштириш дискурси трансфортмациясининг  ижтимоий-маданий хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025..PhD/Fil5946.
Илмий раҳбар: Султонова Шохиста Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Ножиалиев Исмоил Тожибоевич, филология фанлари номзоди, профессор; Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббий-соғломлаштириш дискурсининг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш, лингвокогнитив ва лингвомаданий таҳлил орқали ушбу дискурс ва тиббий маданиятнинг асосий тушунчалари трансформациясининг ижтимоий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тиббий-соғломлаштириш дискурси трансформацияси жамият ментал онгида шаклланган ҳосиланинг ижтимоий-маданий тараққиёти натижаси сифатида тавсифланган ҳамда вужудга келган ўзгаришларнинг лисоний ва нутқий омиллари, ижтимоий-маиший, тарихий-маданий, этнолингвистик хусусиятлари, лингвомаданий,, мафкуравий кўлами ёритилиши орқали тиббиёт консептининг терминологик ва нотерминологик лексикада воқеланиши аниқланган; 
тиббий-соғломлаштириш дискурсига оид бирликларнинг жамият аъзолари онгида тарихий мулоқот воситаси сифатида шаклланиш босқичлари тавсифланган ҳамда халқ томонидан яратилган, махсус ёки миллий мулоқотда амалда бўлган касаллик  номларли (нотерминологик тиббий лексика)нинг турли тизимли тилларда қўлланиши, ўзбек адабий тили, диалектал лисоний ареаллар ва ҳудудий тилларда амал қилиш чегаралари, кўлами оламнинг лисоний манзараси эволюцияси билан боғлиқлик тамойили асосида очиб берилган; 
трансформациялашган тиббий-соғломлаштириш дискурсига оид бирликлар жисмоний маданиятнинг бир қисми сифатида майдонга келганлиги, уни мулоқот вакиллари содда тиббий тасаввурлар асосида қабул қилиши ва қўллаши натижасида халқ тилида шаклланган касаллик номлари ва айрим тушунчаларнинг мавжуд тиббий терминологик ва концептуал бўшлиқларни тўлдириши социолингвистик, лингвопсихологик, конгнитив, этно ва лингвомаданий жиҳатдан асосланган; 
замонавий жамиятда инсоннинг жисмоний соғлигига раҳна солаётган, тиббий касалликлардан кўра жиддийроқ хавф туғдираётган оммавий “ижтимоий касалликлар (интернетга қарамлик, тажовузкорлик, қашшоқлик, тенгсизлик)”ни аниқлаш учун табиий ва гуманитар фанларда умумий методология ва диагностика усулларининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳамда ушбу муаммолар тиббиёт ва тилшунослик фанлари кесишувида оммавий тиббий саводхонликни ошириш орқали ҳал қилиниши лозимлиги тақдим қилинган амалий тавсиялар асосида  далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий-соғломлаштириш дискурси трансфортмациясининг  ижтимоий-маданий хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббий-соғломлаштириш дискурси трансформацияси жамият ментал онгида шаклланган ҳосиланинг ижтимоий-маданий тараққиёти натижаси сифатида тавсифларидан ҳамда вужудга келган ўзгаришларнинг лисоний ва нутқий омиллари, ижтимоий-маиший, тарихий-маданий, этнолингвистик хусусиятлари, лингвомаданий ва мафкуравий кўлами ёритилиши орқали тиббиёт консептининг терминологик ва нотерминологик лексикада воқеланиши аниқланган ўринлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020-2022-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган АМ-Ф3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2025-йил 15-мартдаги 01/4-950-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий-соғломлаштириш дискурси маконига киритилган тиббий билимлар ва уларнинг номланиши оммалаштирилган, аҳоли орасида тиббий саводхонлик ошишига эришилган;  
тиббий-соғломлаштириш дискурсига оид бирликларнинг жамият аъзолари онгида тарихий мулоқот воситаси сифатида шаклланиш босқичлари тавсифларидан ҳамда халқ томонидан яратилган, махсус ёки миллий мулоқотда амалда бўлган касаллик  номларли (нотерминологик тиббий лексика)нинг турли тизимли тилларда қўлланиши, ўзбек адабий тили, диалектал лисоний ареаллар ва ҳудудий тилларда амал қилиш чегаралари, кўлами оламнинг лисоний манзараси эволюцияси билан боғлиқлик тамойили асосида оcиб берилган фикр ва хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2025-йил 15-мартдаги 01/4-951-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий-соғломлаштириш дискурсида фойдаланиладиган касаллик номларининг туркий тиллардаги воқеланишининг ҳолатлари илмий-амалий томонларига хос маълумотлар салмоғи ошган;
замонавий жамиятда инсоннинг жисмоний соғлигига раҳна солаётган, тиббий касалликлардан кўра жиддийроқ хавф туғдираётган оммавий “ижтимоий касалликлар (интернетга қарамлик, тажовузкорлик, қашшоқлик, тенгсизлик)”ни аниқлаш учун табиий ва гуманитар фанларда умумий методология ва диагностика усулларининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳамда ушбу муаммолар тиббиёт ва тилшунослик фанлари кесишувида оммавий тиббий саводхонликни ошириш орқали ҳал қилиниши лозимлиги тақдим қилинган амалий тавсиялар асосида  далилланган мулоҳазалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан эфирга тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришининг 2025-йил январ ва феврал ойлари сонлари сенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 07-февралдаги 05-09-139-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувлар илмий сифати ошган, миллий соғломластириш номларини қўллашда халқимиз лингвистик тафаккурини ўстиришга эришилиб, кўрсатув ва эшиттиришларнинг томошабоплик даражаси ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish