Ахмедова Муниса Абдимажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовун, тарвуз уруғлари ва ўсимликларида препаратлар комплексини қўллашнинг ҳосилдорликка таъсири”, 06.01.06- Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1527
Илмий раҳбар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Рустамов Беҳзод Абдумаликович, қишлоқ хўжалиги фанлари боʻйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қовун ва тарвуз уруғлари ва ўсимликларига препаратлар комплекси билан ишлов беришнинг экинлар ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига ва маҳсулот сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қовуннинг Олтин тепа ва Кичкинтой навлари, тарвузнинг Ширин нави уруғларига Максим ХЛ 3,5% сус.к. 5 мл/кг, Селест Топ 31,2% сус.к. 5 мл/кг, Нанокремний с.э.к. 1 мл/л меъёрида қўлланилганда лаборатория унувчанлиги ва униш қуввати ошганлиги аниқланган;
Қовуннинг Олтин тепа ва Кичкинтой навлари, тарвузнинг Ширин нави уруғларига Максим ХЛ 3,5% сус.к. 5 мл/кг, Селест Топ 31,2% сус.к. 5 мл/кг, Триходермин н.кук. 1 г/кг ва Нанокремний с.э.к. 1 мл/л меъёрида қўлланилганда ўсимликларни ўсиб - ривожланиши, ҳосилдорлиги ва мевалар сифати юқори бўлганлиги исботланган;
Қовун ва тарвуз уруғларига Максим ХЛ 3,5 % сус.к. 5 мл/кг меъёрида ишлов бериш, ўсимликларни ўсув даврида темир оксиди (Фе2О3) 1 г/л миқдорида баргига пуркалганида, ўсимликларнинг ўсиб - ривожланиши, ҳосилдорлиги ва мевалар сифатига ижобий таъсир этиши аниқланган;
Қовун уруғларига Максим ХЛ 3,5 % сус.к. 5 мл/кг меъёрида ишлов бериш, ўсимликлар ўсув даврида темир оксиди (Фе2О3) 1 г/л миқдорида баргига пуркалганида, ўсимликларнинг касалликларга нисбатан чидамлилиги қайд этилган; тарвуз уруғларига Максим ХЛ 3,5 % сус.к. 5 мл/кг меъёрида ишлов бериш, ўсимликлар ўсув даврида препаратлар комплекси (БИО ўғит - 1 г/л, МнО2 - 1 г/л, Фе2О3 - 1 г/л) баргига пуркалганида ўсимликларнинг касалликларга нисбатан чидамлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовун, тарвуз уруғлари ва ўсимликларида препаратлар комплексини қўллашнинг ҳосилдорликка таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Сирдарё вилояти шароитида қовуннинг “Кичкинтой” ва “Олтин тепа” навлари уругʻларига экиш олдидан ишлов беришда микробиологик препарат (Триходермин) дан 1 г/кг, Максим ХЛ 3,5% препаратидан эса 5 мл/кг меъёрида қўллаш таклиф этилган ва вилоятнинг Ховос ва Боёвут туманларидаги фермер хўжаликларининг жами 1,86 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/06-03-132-сон маълумотномаси). Натижада қовундан қўшимча 3,1-3,8 т/га ҳосил олишга эришилган. Шунингдек, қовун уругʻларига дастлаб биологик препарат Нанокремний, 1 мл/л; Максим ХЛ 3,5% кимёвий препаратидан 5 мл/кг миқдорида ишлов бериш, ўсув даврида нано- ва микрозаррача Фе2О3 (темир оксиди) дан 1 г/л меъёрида баргига пуркаш усули таклиф этилган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган. Натижада қовуннинг “Кичкинтой” ва “Олтин тепа” навларидан 4,2-4,8 т/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.
ушбу препаратлар (Триходермин 1 г/кг, Максим ХЛ 3,5% 5 мл/кг) билан қовун уруғларига ишлов бериш усули Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги фермер хўжаликларининг жами 1,32 гектар; Андижон вилояти Пахтаобод ва Олтинкўл туманларидаги фермер хўжаликларининг жами 1,58 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/06-03-132-сон маълумотномаси). Натижада қовундан Жиззах вилояти шароитида қўшимча 2,9-3,3 т/га, Андижон вилояти шароитида эса қўшимча 2,8-3,9 т/га ҳосил олиш имконини берган. Шунингдек, уругʻларга дастлаб Нанокремний 1 мл/л, Максим ХЛ 3,5% -5 мл/кг ишлов бериш, ўсув даврида Фе2О3 (темир оксиди) нано- ва микрозаррачадан 1 г/л меъёрида баргига пуркаш усули таклиф этилганида қовундан Жиззах вилоятида қўшимча 4,1-4,6 т/га; Андижон вилоятида эса қўшимча 4,0-4,9 т/га ҳосил олиш имконини берган.
Қашқадарё вилояти шароитида тарвузнинг “Ширин” нави уругʻларига экиш олдидан Триходермин, 1 г/кг, Максим ХЛ 3,5% препаратидан 5 мл/кг меъёрида қўллаш таклиф этилган ва вилоятининг Китоб ва Шахрисабз туманларидаги фермер хўжаликларининг жами 1,86 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/06-03-132-сон маълумотномаси). Натижада тарвуздан қўшимча 3,8-4,2 т/га ҳосил олишга эришилган. Тарвуз уругʻларига дастлаб биологик препарат Нанокремнийдан 1 мл/л, Максим ХЛ 3,5% -5 мл/кг миқдорида ишлов бериш, ўсув даврида нано- ва микрозаррача Фе2О3 (темир оксиди) дан 1 г/л меъёрида баргига пуркаш усули таклиф этилган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган. Натижада тарвузнинг “Ширин” навидан 4,9-5,2 т/га қўшимча ҳосил олишга эришилган.
ушбу препаратлар (Триходермин 1 г/кг, Максим ХЛ 3,5% 5 мл/кг) билан тарвузнинг “Ширин” нави уруғларига ишлов бериш усули Самарқанд вилояти Оқдарё ва Тойлоқ туманларидаги фермер хўжаликларининг жами 1,12 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/06-03-132-сон маълумотномаси). Натижада тарвуздан қўшимча 3,8-4,0 т/га ҳосил олишга эришилган. Уругʻларга дастлаб Нанокремний 1 мл/л, Максим ХЛ 3,5% -5 мл/кг билан ишлов бериш, ўсув даврида нано- ва микрозаррача Фе2О3 (темир оксиди) билан баргига пуркаш усули таклиф этилган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган. Натижада тарвуздан қўшимча 4,8-5,2 т/га ҳосил олиш имконини берган.