Юсупов Нодирбек Омоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш” мавзусидаги 12.00.08 - «Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1086
Илмий раҳбар: Тохиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Акром Икромович, юридик фанлари доктори, профессор; Ўразалиев Муроджон Қораевич, юридик фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни мухофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда ифодаланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ чекловлар қаторида ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақ (омонат)га эга бўлиши, пул маблағлари, кўчмас мулк ва бошқа қимматликларга эгалик қилишига оид таъқиқни қонун даражасида легаллаштириш асослантирилган;
“жанговар вазият” ҳолатини аниқлашда жанговар ҳаракатлар, жанговар вазифаларни бажариш, террорчиликка қарши махсус операция ўтказиш ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этилган даврлар инобатга олиниши зарурлиги илмий асослантирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ўз хизмат фаолияти тўғрисидаги ахборотни (тегишли рухсациз) интернет ресурсларида жойлаштиришни чеклаш – ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактга қўшимча равишда ҳарбий хизматчиларга юкланадиган мажбурият сифатида киритиш асослантирилган;
эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларда қатнашувчи ҳарбий хизматчиларнинг мазкур давр шароитида қабул қиладиган қарорларини ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида урушлар, қуролли можаролар ва бошқа турдаги жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг ҳалқаро норматив стандартларини шахсий таркиб ўқув машғулотлари дастурига имплементация қилиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
ҳарбий хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ чекловларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақ (омонат)га эга бўлиши, пул маблағлари, кўчмас мулк ва бошқа қимматликларга эгалик қилишга оид таъқиқ билан тўлдирган ҳолда қонун даражасида легаллаштиришга оид таклифлар 2024-йил 29-ноябр куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2025-йил 16-июлдаги 3/дн-152-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф ҳарбий хизматчилар учун тарқоқ ҳолда белгиланган чекловларни Ўзбекистон Конституциясининг 21-моддасидаги инсон ҳуқуқ ва эркинликларини фақат қонунга мувофиқ чекланиши ҳақидаги талабга мувофиқ, яхлит қонун ҳужжатига бирлаштириш ҳамда ҳарбий хизматчиларга нисбатан хизмат давомидаги эҳтимолий ташқи таʼсирларни олдини олишга имкон берган;
жанговар ҳаракатлар, жанговар вазифаларни бажариш, террорчиликка қарши махсус операция ўтказиш ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этилган даврлар “жанговар вазият” ҳолатини аниқлашда инобатга олиниши лозимлиги ҳақидаги таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-августдаги ПҚ-259-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом 22-банди иккинчи-учинчи хатбошиларига тегишли мазмундаги ўзгартиришлар киритилиб, янги таҳрирда баён этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 8-ноябрдаги 14/3107-сонли далолатномаси) Мазкур таклифлар ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида вазифаларни бажариш шароитида “жанговар вазият” ҳолатини аниқлаш меъзонларини шакллантиришга хизмат қилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ўз хизмат фаолияти тўғрисидаги ахборотни (тегишли рухсациз) интернет ресурсларида жойлаштиришни чеклаш тўғрисидаги таклифи мудофаа вазирининг 2024 йил 29 январдаги 65-сонли буйруғи 1-3-иловалари (ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактга қўшимча билан ҳарбий хизматчига юкланадиган мажбуриятлар)га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 14/2049-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф қўшинларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларда ахборот хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлиги ортишига хизмат қилган;
урушлар, қуролли можаролар ва бошқа турдаги жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг халқаро норматив базасини ҳарбий хизматчиларнинг ўқув машғулотлари дастурига татбиқ этиш орқали ҳарбий хизматчиларга етказиш тўғрисидаги таклифлари мудофаа вазирининг 2024-йил 1-январдаги 1-сонли буйруғи 2-иловаси (ахлоқий-руҳий тайёргарлик бўйича тадбирлар режаси) 16-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги 14/2049-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, эҳтимолий жанговар ҳаракатларда иштирок этувчи шахсий таркибнинг мазкур давр шароитида қабул қиладиган қарорларини ҳалқаро норматив стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги кўринкмаларни шакллантиришга хисса қўшган.