Иноятов Сардор Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришни такомиллаштириш механизмлари”: 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3599.
Илмий раҳбар: Ашуров Маҳамаджон Сотволдиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: А.Абдуллаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Р.Исаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта-тўқимачилик кластерларини рақамли технологияларга интеграциялашув даражаси “рақамлаштириш инфратузилмаси”, “аниқ деҳқончилик ва мониторинг тизимлари”, “рақамлаштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари”, “бозорлар билан рақамли интеграция” ва “илмий-тадқиқот фаолияти” кўрсаткичлари асосида матрицали баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “ИоТ сенсор Лаер”, “Дата Интегратион ҳуб”, “Ресоурсе Оптимизатион Унит”, “Предиcтиве Аналйтиcс”, “Маркет линкаге Унит” ва “Деcисион Суппорт Дашбоард” рақамли технологиялар асосида рақамлашган бошқарув алгоритми ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рақамли технологиялар ёрдамида бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ташкилий – ДМC (Дигитал Манагемент Cентер)ни ташкил этиш ва технологик - ИоТ сенсорлари, дронлар, ГПС ва аниқ деҳқончилик тизимларини ишга тушириш орқали такомиллаштириш асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рақамлаштириш натижасида пахта-тўқимачилик кластерларини иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган “оптимистик”, “реал” ва “пессимистик ривожланиш” сценарийларига асосланган прогнози ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришни такомиллаштириш механизмлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
пахта-тўқимачилик кластерларини рақамли технологияларга интеграциялашув даражаси “рақамлаштириш инфратузилмаси”, “аниқ деҳқончилик ва мониторинг тизимлари”, “рақамлаштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари”, “бозорлар билан рақамли интеграция” ва “илмий-тадқиқот фаолияти” кўрсаткичлари асосида матрицали баҳолаш тизими бўйича берган тавсиялари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасини 15.01.2025 йилдаги 119-сонли малумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида пахта-тўқимачилик кластерларида ҳар бир йўналиш бўйича аниқ кўрсаткичларни олишга, хусусан, рақамли интеграциялашувга оид бошқарув қарорларини аниқ рақамли фактларлар асосида шаклланишига, бўғинлар кесимида рақамлашув даражасини пастлигини аниқлаш ва ресурсларни қайта тақсимлаш бўйича стратегияларни белгилаб олишга, кластерлар ўртасида рақамли трансформация индексини кузатиб бориш имконини яратган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “ИоТ сенсор Лаер”, “Дата Интегратион ҳуб”, “Ресоурсе Оптимизатион Унит”, “Предиcтиве Аналйтиcс”, “Маркет линкаге Унит” ва “Деcисион Суппорт Дашбоард” рақамли технологиялар асосида рақамлашган бошқарув алгоритми бўйича берган тавсиялари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасини 15.01.2025 йилдаги 119-сонли малумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида бошқарувда қарор қабул қилишда далилларга асосланган прогрессив менежмент тизими шаклланган, шунингдек, ер ҳолати, ҳаво ҳарорати, намлик даражаси, ўғит ва сув сарфи, ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотни бозор нархи ҳамда бошқа жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлиги ортишига, ресурслар тежамкорлигига ва исрофгарчиликларни камайишига, ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда ҳосилдорлик даражасини ўсишига эришилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рақамли технологиялар ёрдамида бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ташкилий – ДМC (Дигитал Манагемент Cентер)ни ташкил этиш ва технологик - ИоТ сенсорлари, дронлар, ГПС ва аниқ деҳқончилик тизимларини ишга тушириш орқали такомиллаштириш бўйича берган тавсиялари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасини 15.01.2025 йилдаги 119-сонли малумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида сув, ўғит ва ёқилғи сарфини 10-15 фоизга, меҳнат харажатларини 8-10 фоизга, ҳосил йўқотилишини 5-7 фоизга қисқартиришга, ҳосилдорликни 10-12 фоизга, экспортга йўналтирилган маҳсулотни ҳажмини 15-17 фоизга, фойдани 10-12 фоизга ўсишига, бошқарувда операцион қарорлар қабул қиилшни тезлашишига ва операцион жараёндаги хатоларни камайишига эришилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рақамлаштириш натижасида пахта-тўқимачилик кластерларини иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлигини оширишни 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогнозини қўллаш бўйича берган тавсиялари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасини 15.01.2025 йилдаги 119-сонли малумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида пахта-тўқимачилик кластерларини 5 йиллик оптимистик, реал ва пессимистик ривожланиш сценарийларини аниқ белгилашга, стратегик рискларни олдиндан баҳолашга, молиявий, сув, меҳнат ва бошқа ресурслар тақсимотини аниқ режалаштиришга, рентабеллик даражасини олдиндан кўришга, бошқарув тизимини ижтимоий, технологик ҳамда бозор ўзгаришларига мослашувчан бўлишини таъминлашга, умуман олганда, аниқ баҳоланган маълумотлар асосида бошқарувда юқори самарали иқтисодий қарорларни қабул қилиш имкониятини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish