Худойберганова Дилноза Анваржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  
“Мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш”; 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4601
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/08.05.2025.I.06.05
Расмий оппонентлар: Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш ва самарали бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг рақобатбардошлик даражасини баҳолаш тизими “Паст рақобатбардошлик (0-25,0)”, “Ўсиш имкониятлари мавжуд, лекин самарадорлик паст (25,1-50,0)”, “Ўртача рақобатбардошлик (50,1-75,0,)”, “Юқори рақобатбардошлик (75,1-100)” мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарида экспорт фаолиятини бошқарув механизмини “Гоод Агриcултурал Праcтиcе”, “БРCГС” ва “Қуалитй Манагемент Сйстем” халқаро стандартлари мезонлари асосидаги такомиллашган шакли ишлаб чиқилган; 
мева-сабзавотчилик соҳасидаги ҳудудий кластерларнинг ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган вертикал ва горизонтал бошқарув тизими илмий, молиявий-ҳуқуқий, ижтимоий ва рақамли бошқарув секторларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар учун “бозор самарадорлиги”, “иқтисодий натижадорлик”, “ташкилий мослашувчанлик”, “логистика ва таъминот занжири” кўрсаткичларини ўз ичига олган, маркетинг стратегиясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг рақобатбардошлик даражасини “Паст рақобатбардошлик (0-25,0)”, “Ўсиш имкониятлари мавжуд, лекин самарадорлик паст (25,1-50,0)”, “Ўртача рақобатбардошлик (50,1-75,0,)”, “Юқори рақобатбардошлик (75,1-100)” мезонлари асосида такомиллашган баҳолаш тизими бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-309-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияни жорий этилиши натижасида корхоналарнинг технологик қуввати, экспорт салоҳияти ва ресурс тежамкорлигини тезкор аниқлаш, ҳар бир рақобатбардошлик тоифаси учун алоҳида бошқарув сиёсатини ишлаб чиқиш, бошқарув персонали томонидан рақобатбардошлик кўрсаткичларини йиллар кесимида кузатиб бориш ва ўзгаришлар динамикасини таҳлилини олиб бориш имкониятлари яхшиланган;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарида “Гоод Агриcултурал Праcтиcе”, “БРCГС” ва “Қуалитй Манагемент Сйстем” халқаро стандартлари мезонлари асосида такомиллаштирилган экспорт фаолиятини бошқарув механизми бўйича берган тавсияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-309-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида мева сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида маҳсулот сифати ва хавфсизлигини халқаро стандартлар талабларига мослашувига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга электрон сертификат берилишига ва бу орқали маҳсулотнинг келиб чиқиши, қайта ишловдан ўтиш жараёнлари ҳамда санитар назорат тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантирилишига, шунингдек, маҳсулотларнинг халқаро бозорларда рақобатбардошлиги ортишига ва экспорт ҳажмини ошишига эришилган;
мева-сабзавотчилик соҳасидаги ҳудудий кластерларнинг ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган вертикал ва горизонтал бошқарув тизими илмий, молиявий-ҳуқуқий, ижтимоий ва рақамли бошқарув секторларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-309-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида ҳамкор ОТМларда олиб борилаётган илмий тадқиқот натижаларини тўғридан-тўғри қўлланишига, молия ва ҳуқуқ секторидаги субектлар ўртасидаги муносабатларни шаффофлигини таъминланишига, ишчи-ходимларни меҳнат шароитлари ҳамда улар учун ижтимоий ҳимоя тизимининг яхшиланишига, ресурслар ҳаракатини тезкор мониторингини амалга оширишга эришилган;
мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар учун “бозор самарадорлиги”, “иқтисодий натижадорлик”, “ташкилий мослашувчанлик”, “логистика ва таъминот занжири” кўрсаткичларини ўз ичига олган, маркетинг стратегиясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизм бўйича берган тавсияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 2-июн 05/06-04-309-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида харажатларни оптималлаштириш орқали рентабеллик даражасини 18-20 фоиздан 24 фоизга ўсишига, маҳсулот сифатини яхшиланиши ва экспорт ҳажмини ортишига, маҳсулотни етказиб бериш даврини қисқаришига, бошқарув эластиклиги ва қарорлари самарадорлигини ортишига ҳамда барқарор мижозлар базаси шаклланишига  муваффақ бўлинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish