Саидов Зохир Бахадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жарроҳлик усулида варикоселени даволашнинг клиник ва иқтисодий жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4697.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор. Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
рефлюкснинг гемодинамик турини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик усулларини ишлаб чиқиш орқали варикоселени даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор УТ-допплерография қўлланилиши орқали варикоцеледа рефлюкснинг гемодинамик турига мувофиқ жарроҳлик даволаш усулини танлашга хизмат қилувчи янги диагностик ёндашув асосланган;
илк бор варикоцелени даволашда рецидив ривожланиш хавфини камайтириш имконини берадиган миниинвазив усул — антеград эндоваскуляр склеротерапия янги технологик ечим асосида такомиллаштирилган;
хирургик коррекция самарадорлигини баҳолаш мақсадида биринчи марта эякулятнинг фертиллик билан боғлиқ асосий кўрсаткичлари клиник аҳамиятга эга объектив мезон эканлиги асосланган;
варикоцелени даволашда рефлюкснинг гемодинамик турини инобатга олган ҳолда жарроҳлик усулини танлаш бўйича клиник натижаларни сезиларли даражада яхшилаш имконини берадиган мезонлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қандли диабет негизида жигар абсцесслари давосининг каминвазив усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 20.06.2025 й. 20/16-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор УТ-допплерография қўлланилиши орқали варикоцеледа рефлюкснинг гемодинамик турига мувофиқ жарроҳлик даволаш усулини танлашга хизмат қилувчи янги диагностик ёндашув асосланганлиги Тошкент шахар согликни саклаш бош бошкармаси шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (17.07.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Тошкент шахар фтизиатрия ва пулмонология клиник шифохонаси (15.07.2025 й. 66-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилган диагностик ёндашув ёшларда варикоцеле билан боғлиқ туғма ва ортиқча юкламали веноз стазларни аниқ ва эрта ташхислаш имконини яратди. Бу эса репродуктив функцияни сақлаб қолиш, уруғ сифати ва ҳосилдорликни ошириш, шунингдек, аҳолининг ёш қатламидаги эркаклар саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Янги диагностик алгоритм ва индивидуал жарроҳлик тактикаси натижасида такрорий операциялар сони 1,8 баробарга камайди, беморларнинг ўртача стационарда бўлиш муддати 1,2 суткага қисқарди ва 1 нафар беморга тўғри келадиган умумий даволаш харажатлари 245000 сўмга камайтирилди. Хулоса: УТ-допплерография ёрдамида варикоцеледа рефлюкснинг гемодинамик турини аниқлаш ва унинг кўрсаткичларига асосланган ҳолда жарроҳлик усулини танлаш имконини берадиган янги диагностик ёндашув ишлаб чиқилиб, унинг жорий этилиши рефлюксни аниқлаш самарадорлигини 94,7 % гача оширди, операциядан кейинги асоратлар сонини 2,6 баробарга, рецидив ҳолатларини 62,6 % га камайтириб, спермограмма кўрсаткичларини 48,5 % га яхшилаш орқали беморларнинг репродуктив саломатлигини сақлаб қолиш ва даволаш самарадорлигини кескин оширишга хизмат қилди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор варикоцелени даволашда рецидив ривожланиш хавфини камайтириш имконини берадиган миниинвазив усул — антеград эндоваскуляр склеротерапия янги технологик ечим асосида такомиллаштирилганлиги Тошкент шахар согликни саклаш бош бошкармаси шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (17.07.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Тошкент шахар фтизиатрия ва пулмонология клиник шифохонаси (15.07.2025 й. 66-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Миниинвазив технология ёрдамида оғриқ синдроми ва реабилитация даври кескин қисқарди, ёш беморларнинг таълим ва меҳнат фаолиятига эрта қайтиши таъминланди. Спермограмма кўрсаткичлари бўйича операциядан кейин фертиллик параметрлари сезиларли яхшиланди — асосий гуруҳда репродуктив функция 54,9% → 89,6% гача ошди, бу эса аҳолининг ёш қатламидаги эркаклар саломатлигини яхшилашда муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларига кўра, такомиллаштирилган усул қўлланилганда стационарда бўлиш муддати 7,2 ± 0,9 кундан 2,1 ± 0,4 кунга (3,4 баробарга) қисқарди, операциядан кейинги асоратлар сони 13,6 % → 0,8 %, рецидив ҳолатлар 17,1 % → 1,5 % гача камайди. Бир беморни даволашга кетадиган умумий харажатлар 50,8 % га камайди, яъни эндоваскуляр склеротерапияда иқтисодий самарадорлик коэффициенти анъанавий операцияларга нисбатан 2 баравар юқори экани исботланди. Хулоса: Такомиллаштирилган антеград эндоваскуляр склеротерапия усули варикоцелени жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини 89,5 % дан 96,2 % гача оширди, операциядан кейинги асоратларни 13,6 % дан 0,8 % гача (16,5 мартага), рецидив ҳолатларини 17,1 % дан 1,5 % гача (11,4 мартага) камайтирди, стационарда бўлиш муддатини 3,4 баробарга қисқартирди ҳамда ҳар бир беморга тўғри келадиган иқтисодий харажатларни 50,8 % га камайтириш орқали замонавий жарроҳликнинг юқори самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул усули сифатида тавсия этилди.
учинчи илмий янгилик: хирургик коррекция самарадорлигини баҳолаш мақсадида биринчи марта эякулятнинг фертиллик билан боғлиқ асосий кўрсаткичлари клиник аҳамиятга эга объектив мезон эканлиги асосланганлиги Тошкент шахар согликни саклаш бош бошкармаси шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (17.07.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Тошкент шахар фтизиатрия ва пулмонология клиник шифохонаси (15.07.2025 й. 66-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эякулят кўрсаткичларини баҳолашга асосланган клиник мезонлар ёрдамида варикоцеле билан оғриган ёш беморларда бепуштлик ва сексуал функция бузилишларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш имкони яратилди. Асосий гуруҳда операциядан кейин репродуктив функциянинг яхшиланиши 54,9 % → 89,6 % гача ошди ва бу кўрсаткичлар статистик жиҳатдан ишончли фарқ билан тасдиқланди (χ² = 43.087; p < 0.001). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фертиллик кўрсаткичларига асосланган ҳолда баҳолаш усули жарроҳлик натижаларини тез ва аниқ прогноз қилиш имконини берди. Бу орқали қайта операциялар эҳтимоли 3,1 % → 1,5 % гача камайди ва ҳар бир бемор учун қўшимча лаборатор ва инструментал текширув харажатлари 22,4 % га қисқартирилди. Хулоса: Эякулятнинг фертиллик билан боғлиқ асосий кўрсаткичларини чуқур ўрганиш ва уларни клиник мезон сифатида баҳолаш натижасида варикоцелени жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланди. Тадқиқотда фертиллик параметрлари — сперматозоидлар концентрацияси 2,1 баробар, ҳаракатчанлик 48,5 %, морфологик нормал шакллар 57,9 % гача яхшилангани аниқланди; умумий репродуктив функция кўрсаткичи эса 89,6 % гача ошган бўлиб, бу усулни жарроҳлик самарадорлигини баҳолашнинг аниқ, обектив ва илмий асосланган мезони сифатида тавсия этиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: варикоцелени даволашда рефлюкснинг гемодинамик турини инобатга олган ҳолда жарроҳлик усулини танлаш бўйича клиник натижаларни сезиларли даражада яхшилаш имконини берадиган мезонлар такомиллаштирилганлиги Тошкент шахар согликни саклаш бош бошкармаси шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (17.07.2025 й. 59-сон буйруғи) ва Тошкент шахар фтизиатрия ва пулмонология клиник шифохонаси (15.07.2025 й. 66-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган алгоритм ёрдамида варикоцелени гемодинамик турга асосланиб аниқ ташхислаш ва индивидуал жарроҳлик усулини танлаш орқали ёш эркакларда репродуктив функцияни сақлаб қолиш имкони яратилди. Асосий гуруҳда фертиллик даражаси 54,9% дан 89,6% гача ошди, бу эса бепуштлик хавфини кескин камайтириб, фертил ёшдаги аҳолининг соғлом авлод давомийлигини таъминлашда ижтимоий аҳамиятга эга натижа бўлди. Шунингдек, операциядан кейинги оғриқ синдроми ва реабилитация даври 40% га қисқарди, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тузилган алгоритмни жорий этиш натижасида операциядан кейинги асоратлар ва рецидив ҳолатлар сони камайиши ҳисобига умумий даволаш харажатлари 46,5% га қисқарди. Беморларнинг стационарда бўлиш муддати 7,2±0,6 кундан 2,1±0,4 кунгача (3,4 баробар) қисқариб, ҳар бир бемор ҳисобига тўғри келадиган сарфлар ўртача 312000–350000 сўмга камайди. Бу кўрсаткич варикоцелени патогенетик асосланган, иқтисодий жиҳатдан самарали жарроҳлик стратегияси сифатида тавсия этиш имконини берди. Хулоса: Рефлюкснинг гемодинамик турига асосланган жарроҳлик усулини танлаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм варикоцеленинг рецидив ҳолатларини 13,1% дан 2,06% гача (6,4 баробар), операциядан кейинги асоратларни 12,7% дан 1,5% гача (8,4 баробар), стационарда бўлиш муддатини 3,4 баробарга камайтирди ҳамда умумий даволаш самарадорлигини 89,5% дан 96,2% гача оширди. Шу тариқа ишлаб чиқилган алгоритм варикоцелени даволашда клиник, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юқори самара берадиган инновацион технологик ечим сифатида илмий асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish