Абдулмаджидова Маҳдиёна Дилмуроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчилар касбий танловининг ижтимоий-психологик омиллари” мавзусидаги» 19.00.05 – «Ижтимоий психология. Этнопсихология» (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/458.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шоирахон Хомидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Д.И. Илхамова психология фанлари доктори, профессор; Х.Х.Жабборов психология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда касбий танловининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчилардаги касбий танлов даражасини ёшга оид динамик (бир ҳолатдан бошқасига ўтиш, ривожланиш босқичлари, ёки мотивлар таркибининг ёш ўтиши билан ўзгариб бориши) жиҳатларини касбий танловда ижобий таъсир этувчи “ички мотив”, “билиш мотиви”, “қочиш мотиви”, “мусобақалашув мотиви”, “иродавий қувват”, “ўз имкониятларини реал баҳолаш” каби устувор ижтимоий-психологик омиллар аниқланган;
ўқувчиларнинг касбий мойиллик даражаси сифатида “инсонлар билан ишлашга мойиллик”, “эстетик фаолиятга мойиллик”, “ахборот билан ишлашга мойиллик”, “амалий фаолиятга мойиллик” каби устувор мезонларини аниқлаш ва ўқувчиларнинг касбий мойиллик даражаси гендер ҳамда ҳудудий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида уларни касбга йўналтиришнинг таъсирчан касбий мойиллигини ривожлантиришга хизмат қилувчи психодиагностик, педагогик, мотивацион ва ижтимоий ҳамкорликка асосланган комплекс тизимлар механизмлари такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг обектив касбий танловига оъз-оъзини ташкил етиш хусусийатларининг “вазият таҳлили”, “режалаштириш”, “ўз-ўзини назорат қилиш” каби таянч мезонлари ижобий таъсири яъни ўқувчиларнинг вазиятни таҳлил қилиш, режалаштириш ва ўз-ўзини назорат қилиш каби ўз-ўзини ташкил этиш хусусиятлари уларнинг касбий танловини асосли, онгли, барқарор ва шахсий имкониятларига мос тарзда амалга оширишига ёрдам берувчи ижтимоий-психологик омил сифатида таъсир этиши аниқланган;
ўқувчиларда обектив касбий танловни шаклланишига хизмат қиладиган ижтимоий-психологик тренинглар дастури ишлаб чиқиш асосида касб танловида “касбий идентификасия”, “касбий установка” ва “касбий рефлекция” каби компонентларни реаллашишига ижобий таъсир кўрсатиши (яъни ўқувчиларнинг касб танлашда онгли, мустақил ва мотивацион жиҳатдан асосли қарор қабул қилиш имкониятини кенгайтиришиши) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети номидаги Ўқув илмий маркази 2025 14.06. ПМ 78-қарорига асосан Андижон давлат университети тадқиқотчиси Абдулмаджидова Маҳдиёна Дилмуроджон қизининг “Ўқувчилар касбий танловининг ижтимоий-психологик омиллари” мавзусида 19.00.05 Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослигидан Психология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши натижаларини жорий этилиши;
ўқувчиларнинг касб танлаш жараёнларига ижобий таъсир этувчи “ички мотив”, “билиш мотиви”, “қочиш мотиви”, “мусобақалашув мотиви”, “иродавий қувват”, “ўз имкониятларини реал баҳолаш” устувор ижтимоий-психологик омилларига оид маълумотлар “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилди;
ўқувчиларнинг касбий мойиллик даражаси сифатида “инсонлар билан ишлашга мойиллик”, “эстетик фаолиятга мойиллик”, “ахборот билан ишлашга мойиллик” , “амалий фаолиятга мойиллик” каби устувор мезонларини аниқлаш асосида уларни касбга йўналтиришнинг таъсирчан механизмларига оид тавсиялар “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилди;
ўқувчиларнинг обектив касбий танловига оъз-оъзини ташкил етиш хусусийатларининг “вазият таҳлили”, “режалаштириш”, “ўз-ўзини назорат қилиш” каби таянч мезонлари ижобий таъсирига оид таклифлар “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилди;
ўқувчиларда обектив касбий танловни шаклланишига хизмат қиладиган ижтимоий-психологик тренинглар дастури уларда касб танловида “касбий идентификасия”, “касбий установка” ва “касбий рефлекция” каби компонентларни реаллашишига ижобий таъсир кўрсатишига оид тавсиялар “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилди.