Садуллаева Мафтуна Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида олинган гил ва углеродли адсорбентлар ва уларнинг композициялари ёрдамида ўсимлик мойларини адсорбцион тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.11-Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.17- Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5268.
Илмий раҳбарлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Рўзметова Дилдора Тўлибаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.K/T.66.02. 
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Сатторов Карим Фахриддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий бентонит гили ва кўмир асосида адсорбентлар композициясини олиш ва ўсимлик мойларини адсорбцион тозалашда қўллашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Крантау бентонитига HCl ва H2SО4 кислотаси концентрацияси, ишлов бериш вақтини унинг адсорбцион ва текстур хоссаларига таъсири, яъни унга кўра 10%   ва 15%   билан ишлов бериш натижалари кальцит минералининг камайиши бўйича бир хил натижа бериши исботланган;
пахта мойини фаоллантирилган адсорбентлар ёрдамида адсорбциялаш ҳарорати 70° C га кўтарилганда, ранг берувчи моддалар (хлорофилл ва каратин) максимал даражада ютилиши, ҳароратнинг 80°C ва ундан юқорида уларни сорбциялаш хоссаларини камайтириши аниқланган;
фаоллаштирилган адсорбентларда азот адсорбция ва десорбциясини ўрганиш натижасида микро- ва мезоғовакли адсорбент олинганлиги исботланган;
10%ли КОН эритмасини 1:4 нисбатда қўллаб, нисбий юза (SBET)ни 50,7 дан 255,3 м2/г гача ва микроғовакларни ҳажмини ошириш имконияти асосланган;
фаоллантирилган бентонит ва углеродли адсорбентни 75:25 нисбатда композицияси адсорбцион тозалашда қўллаш ўсимлик мойи таркибидан ранг берувчи моддаларни селектив тозалаши исботланган;
фаоллантирилган бентонит ва углеродли адсорбентлар олиш ва уларни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида олинган гил ва углеродли адсорбентлар ва уларнинг композициялари ёрдамида ўсимлик мойларини адсорбцион тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махаллий Крантау бентонитини фаоллаштириб адсорбент олиш усули  «Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмаси» нинг “2025-2026 йиллар амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2021 йил 26 апрелдаги КС/3-456-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи 2-3 баробар арзон, юқори сорбцион махаллий адсорбент олиш имконини беради; 
гил ва углеродли адсорбентлар композицияси ёрдамида ўсимлик мойларини адсорбцион тозалаш усули «Yangiyo‘l yog‘-moy» АЖ нинг “2025-2026 йиллар амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2021 йил 26 апрелдаги КС/3-456-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимлик мойи таркибидан ранг берувчи моддалардан госсипол, каратин ва хлорофилл моддаларини тозалаш орқали мойни сифатини яхшилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish