Киямова Малика Исамиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фиброин ва инулин ҳосилалари асосида полимер биоматериаллар: олиниши, физик-кимёвий хоссалари ҳамда қўлланилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/К808.
Илмий раҳбар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Раджабов Отабек Искандарович, техника фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: фиброинни инулин ва унинг ҳосилалари ёрдамидан структурлаб олинган композициянинг физик-кимёвий хоссалари ва молекуляр кўрсаткичларни аниқлаш, унинг асосида биоматериал олиш ҳамда қўлланилиш истиқболларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ипак (Бомбйх мори) толаларидан ажратиб олинган фиброиннинг, молекуляр тузилиши, термик барқарорлиги, таркибидаги аминокислоталар-нинг сифат миқдор таҳлили қилинган ва тозалик даражаси юқорилиги исботланган; 
инулиндан карбоксиметилинулуннинг муайян молекуляр массага ва полидисперслик даражасига эга намулари олинган, реакция шароитларининг структуравий ўзгаришларга таъсири физик-кимёвий усуллар ёрдамида асосланган;
илк бор фиброинни структурлаб олинган композицияларнинг физик-кимёвий кўрсаткичларига инулин ва унинг ҳосилалари миқдорининг таъсири исботланган;
илк бор фиброинни структурлаб олинган полимер композиция асосида кукун шаклида олинган биоматериалнинг фармако-токсикологик хусусиятлари ҳамда биологик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инулинни кимёвий модификациялаш орқали карбоксиметилинулин (КМИ) олинган ва уни мебел саноатида елимловчи восита сифатида қо'лланилиши бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
карбоксиметилинулин асосида 35 % КМИ, 2% глицерин, 6% лигнин, 2% борат тузи, 1% лимон кислотаси ва қолгани сувдан иборат елимловчи композиция таркибли намуна  «ЭCО ПАНЕЛ ТЕЧ» МЧЖ корхонасида ёғоч материалларини елимлашда самарадор елим сифатида амалиётга жорий этилган (Мебел ва ёғочсозлик саноати уюшмасининг 2025 йил 18 февралдаги 2/14-347-сон ма'лумотномаси). Натижада, карбоксиметилинулин асосида ишлаб чиқилган ушбу таркиб ёғоч элементларига яхши ёпишганлиги ва мебел қисмларини бириктиришда мустаҳкамлигини оширишга имкон берган;
кимёвий ишлов бериш орқали олинган 35% ли карбоксиметилинулин намунаси «ЭCО ПАНЕЛ ТЕЧ» МЧЖ корхонасида ёғоч материаллар (МДФ, фанера) юзасига елимловчи модда сифатида амалиётга жорий этилган (Мебел ва ёғочсозлик саноати уюшмасининг 2025 йил 18 февралдаги 2/14-347-сон ма'лумотномаси). Натижада, карбоксиметилинулин молекулалари таркибида карбоксил (-CООҲ), гидроксил (-ОҲ) гуруҳлари ҳисобига юзага келадиган боғланишлар МДФ ва фанера юзасида елимнинг чуқур адсорбсиясини та'минлаб, формалдегид, фенол ва синтетик акрил моддалардан экологик хавфсиз композиция олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish