Sayt test rejimida ishlamoqda

    РАҲИМОВ Фарход Хушбоқович: «Трикотаж билан мустаҳкамланган полифункционал мақсадли композитлар технологияси» (02.00.07) - Умумий ва ноорганик кимё институти (100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. Тел: (+99871) 262-56-60, факс: (+99871) 262-79-90. e-mail: ionxanruz@mail.ru ), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: А.С.Рафиков

    Иш бажарилган ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

    Расмий оппонентлар: А.В.Умаров, А.С.Ибодуллаев, И.А.Набиева

    Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат Университети

    Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади мустаҳкамланган полифункционал композицион материалларни тегишли тузилишда трикотажнинг мустаҳкамлик, қайишқоқ-деформацион, адгезион хусусиятлари асосида яратиш ва уларнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    II. Диссертация натижаларини илмий янгилиги:

    трикотаж билан мустаҳкамланган композицион материллар технологиясини тегишли структура ва хусусиятларга кўра яратиш илмий асосланган. Трикотаж усулининг афзалликлари асосида янги ишланмалар яратилган:

    тўлдирғичли ва мустаҳкамланган трикотаж структуравий элементларининг ўзаро таъсирлашув қонуниятлари топилган, уларнинг мувозанат ҳолати тенгламалари, шунингдек қўзғалувчанлигини баҳолаш усули яратилган;

    тўлдирғичли ва мустаҳкамланган трикотаж мато, енгларни шакллантириш жараёнлари назарияси яратилган ва татбиқ этилган;

    N-винил полимерлар, толали, дисперс ва бошқа функционал фаол хусусиятли тўлдирғичлардан фойдаланиб, трикотаж композицион мато, енглар олинган (UZ 1046, UZ 943, UZ FAP 00476, UZ FAP 00784);

    филей ўрилишли тўрсимон трикотаж матолардан термопластик композитлар олишда мустаҳкамловчи элемент тарзида фойдаланиш асосланган, мустаҳкамланган композицион полиэтилен композитлар (UZ 944, RU 2085396) олинган, поливинилхлорид асосида том ёпқич композит яратилган ҳамда уни олиш технологияси ўзлаштирилган (UZ FAP 00426).

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самарадорлиги. Тўлдирғичли ва мустаҳкамланган трикотаж композит мато ҳамда енгларни, термопластик полимерни тўрсимон филей ўрилишли мустаҳкамловчи компонентларини, пахта хом ашёси тойларини қадоқловчи ўрилган контейнерларни, кичик диаметрли матбаа саноати офсет машиналари валларининг енгсимон қопламаларини ва турли саноат ишлаб чиқариш тармоқлари эҳтиёжлари учун қўл ҳимоя енгларини яратиш билан боғлиқ илмий тадқиқотлар натижалари «Ўзбекенгилсаноат» Давлат акционерлик компанияси тасарруфидаги корхоналарга жорий этилган. Бунда саноат тармоқлари учун мухим, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини оширилиши билан тегишли иқтисодий самарага эришилиши кутилмоқда («Ўзбекенгилсаноат» Давлат акционерлик компаниясининг 2014 йил 24 ноябрдаги маълумотномаси).

    Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштиришга хизмат қилувчи қўл ҳимоя енглари «Навоиазот» акционерлик жамиятига жорий этилган (2014 йил 30 майдаги 13-сонли далолатномаси).

    Трикотаж қўзғалувчанлигига асосланган пахта хом ашёси тойлари ўлчамларига мос қадоқловчи ўрилган контейнерлар «Каттақўрғон пахта заводи» акционерлик жамиятига жорий этилган (2014 йил 7 мартдаги 27-сонли далолатномаси) ва бир пахта мавсумида кутилаётган иқтисодий самара 4,5 млрд. сўмни ташкил этиши аниқланган. Бу борадаги илмий тадқиқотларнинг долзарблиги, зарурати, иқтисодий самарадорлиги ва натижаларнинг жорий этилиши «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган («Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2014 йил 15 октябрдаги маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish