Тиллаева Шохиста Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Якка кураш билан шуғулланувчи ўсмир ёшдаги ўғил болаларнинг овқатланиш ва саломатлик ҳолатини комплекс баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib2091.
Илмий раҳбарлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб-касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадаминова Матлюбахон Ахметовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тожикистон профилактик тиббиёт илмий-тадқиқот институти (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиши, жинсий етишиши ва функционал ҳолати, овқатланиш режими ва овқатланиш одатларини ўрганиш асосида ўқувчиларнинг овқатланишини ва ҳаракат фаоллигини оптималлаштиришга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10-17 ёшли якка кураш турлари билан мунтазам шуғулланадиган ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш параметрларнинг (узунлик, диаметрал ва айлана кўрсаткичлари, умуртқа поғонаси эгилиш бурчаклари, кўкрак қафаси экскурсияси ва елка мушаклари ривожланиши) ўсиш суръатлари аниқланиб, мунтазам машғулотлар ишончли тарзда (Р<0,05–0,001) уйғун жисмоний ривожланган болалар сонининг кўпайишига олиб келиши ва соматометрик параметрларнинг боланинг ёшига мувофиқлигини мониторинг тизимини такомиллаштиришга имкон бериши исботланган;
узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) якка кураш машғулотларининг нафас олиш ва таянч-ҳаракат тизимларининг функционал имкониятларини оширишга олиб келиши (Р<0,05–0,001), шу билан бирга, таянч-ҳаракат тизими бузилишлари бўлган шахслар сонининг икки баравар кўпайиши аниқлаш асосида бокс ва турли хил кураш машғулотлар режимини гигиеник меъёрлаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган;
якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда бирламчи ва иккиламчи жинсий белгилaрнинг ривожланиш кетма-кетлиги аниқланган ва уларнинг балоғатга етиш давридаги ривожланиши спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан тезлашган суръатларда кечиши кўрсатилиб, биологик ривожланиш даражасини баҳолаш мезонлари ва балоғатга етиш белгилари кечиккан ёки бузилган ўғил болаларнинг хавф гуруҳлари аниқланган;
яккакурашчи ўғил болалар спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан соғломроқ овқатланиш одатларига эга эканлиги, яъни мушак массасининг ортишига ва ёғ тўпланишининг камайишига таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни истеъмол қилишлари аниқланиб, кунлик энергия ва асосий озуқа моддаларига бўлган эҳтиёж ҳамда талаба-спортчилар учун оптимал озиқ-овқат пакетлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Якка кураш билан шуғулланувчи ўсмир ёшдаги ўғил болаларнинг овқатланиш ва соғлиқ ҳолатини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 10-17 ёшли якка кураш турлари билан мунтазам шуғулланадиган ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш параметрларнинг (узунлик, диаметрал ва айлана кўрсаткичлари, умуртқа поғонаси эгилиш бурчаклари, кўкрак қафаси экскурсияси ва елка мушаклари ривожланиши) ўсиш суръатлари аниқланиб, мунтазам машғулотлар ишончли тарзда (Р<0,05–0,001) уйғун жисмоний ривожланган болалар сонининг кўпайишига олиб келиши ва соматометрик параметрларнинг боланинг ёшига мувофиқлигини мониторинг тизимини такомиллаштиришга имкон бериши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 24 январда 8н-р/115-сон билан тасдиқланган «7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланишини центиль усули билан баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 7-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 80-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 260-сон ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 1166-14-205-ТВ/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний ривожланиш ва жинсий етилишдаги оғишларни барвақт аниқлаш бўйича профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш, ҳаракат фаоллиги даражаси ҳамда озиқланишни оптималлаштириш, шунингдек, суткалик энергия ва асосий озуқа моддаларга бўлган эҳтиёж меъёрларини такомиллаштириш натижасида болалар соғлиги ҳолатини мониторинг қилиш сифатини ошириш ҳамда якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларни стационар шароитда даволаш учун сарфланадиган 85000–100000 сўм бюджет маблағлари (бир курс даволаниш учун 595000–700000 сўм сарфланади) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисослик мутахассислари кўригидан ўтказиш заруратини камайтириш, шунингдек, ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) якка кураш машғулотларининг нафас олиш ва таянч-ҳаракат тизимларининг функционал имкониятларини оширишга олиб келиши (Р<0,05–0,001), шу билан бирга, таянч-ҳаракат тизими бузилишлари бўлган шахслар сонининг икки баравар кўпайиши аниқлаш асосида бокс ва турли хил кураш машғулотлар режимини гигиеник меъёрлаш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 24 январда 8н-р/115-сон билан тасдиқланган «7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланишини центиль усули билан баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 7-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 80-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 260-сон ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 1166-14-205-ТВ/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний ривожланиш ва жинсий етилишдаги оғишларни барвақт аниқлаш бўйича профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш, ҳаракат фаоллиги даражаси ҳамда озиқланишни оптималлаштириш, шунингдек, суткалик энергия ва асосий озуқа моддаларга бўлган эҳтиёж меъёрларини такомиллаштириш натижасида болалар соғлиги ҳолатини мониторинг қилиш сифатини ошириш ҳамда якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларни стационар шароитда даволаш учун сарфланадиган 85000–100000 сўм бюджет маблағлари (бир курс даволаниш учун 595000–700000 сўм сарфланади) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисослик мутахассислари кўригидан ўтказиш заруратини камайтириш, шунингдек, ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда бирламчи ва иккиламчи жинсий белгилaрнинг ривожланиш кетма-кетлиги аниқланган ва уларнинг балоғатга етиш давридаги ривожланиши спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан тезлашган суръатларда кечиши кўрсатилиб, биологик ривожланиш даражасини баҳолаш мезонлари ва балоғатга етиш белгилари кечиккан ёки бузилган ўғил болаларнинг хавф гуруҳлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 24 январда 8н-р/115-сон билан тасдиқланган «7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланишини сенти центиль ль усули билан баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 7-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 80-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 260-сон ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 1166-14-205-ТВ/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний ривожланиш ва жинсий етилишдаги оғишларни барвақт аниқлаш бўйича профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш, ҳаракат фаоллиги даражаси ҳамда озиқланишни оптималлаштириш, шунингдек, суткалик энергия ва асосий озуқа моддаларга бўлган эҳтиёж меъёрларини такомиллаштириш натижасида болалар соғлиги ҳолатини мониторинг қилиш сифатини ошириш ҳамда якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларни стационар шароитда даволаш учун сарфланадиган 85000–100000 сўм бюджет маблағлари (бир курс даволаниш учун 595000–700000 сўм сарфланади) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисослик мутахассислари кўригидан ўтказиш заруратини камайтириш, шунингдек, ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: яккакурашчи ўғил болалар спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан соғломроқ овқатланиш одатларига эга эканлиги, яъни мушак массасининг ортишига ва ёғ тўпланишининг камайишига таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни истеъмол қилишлари аниқланиб, кунлик энергия ва асосий озуқа моддаларига бўлган эҳтиёж ҳамда талаба-спортчилар учун оптимал озиқ-овқат пакетлари ишлаб чиқилганлтгт бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил 24 январда 8н-р/115-сон билан тасдиқланган «7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланишини центиль усули билан баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 25.01.2024 йилдаги 7-сон, Сурхандарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 08.06.2023 йилдаги 80-Т-сон, Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 260-сон ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 1166-14-205-ТВ/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жисмоний ривожланиш ва жинсий етилишдаги оғишларни барвақт аниқлаш бўйича профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш, ҳаракат фаоллиги даражаси ҳамда озиқланишни оптималлаштириш, шунингдек, суткалик энергия ва асосий озуқа моддаларга бўлган эҳтиёж меъёрларини такомиллаштириш натижасида болалар соғлиги ҳолатини мониторинг қилиш сифатини ошириш ҳамда якка кураш турлари билан шуғулланувчи ўғил болаларда ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларни стационар шароитда даволаш учун сарфланадиган 85000–100000 сўм бюджет маблағлари (бир курс даволаниш учун 595000–700000 сўм сарфланади) клиник-лаборатор таҳлиллар ва тор ихтисослик мутахассислари кўригидан ўтказиш заруратини камайтириш, шунингдек, ўсиш ва ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.