Исматова Юлдуз Нуъмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълимини баҳолаш методикаси (Хорижий тил ва адабиёти йўналиши)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3871 
Илмий раҳбар: Салиева Заррина Илхомовна, филология фанлар номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Утаева Ирода Баходировна, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти, Тиллар факултети декани, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Наманган давлат чет тиллари профессори, педагогика фанлари доктори (ДСc) Якуббаев Муродилла Марупович 
Етакчи ташкилот: Жиззах педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши талабаларнинг мустақил таълимини баҳолаш методикасини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
–     кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг мустақил таълимнинг илмий изланиш, амалий қўллаш, рақамли технологиялардан фойдаланиш, шахсий масъулият ва ижодкорлик хусусиятларини ўрганиш асосида жараёнга таъсир этувчи шахсий масъулият ва ўзини-ўзи бошқариш, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилияти, ўз-ўзини рағбатлантириш каби психологик омиллар аниқланди.
– кредит-модул тизимида талабаларни мустақил таълимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган инглизча машқ ва топшириқлар мажмуини WебҚуест, ПБЛ (прожеcт-басед леарнинг) технологиялари асосида ишлаб чиқилди;
–    кредит-модул тизимида инглиз тили машғулотларида талабаларни мустақил таълимини форматив (жараённи кузатиш), сумматив (якуний натижа), пеер-ассессмент (ўзаро баҳолаш), селф-ассессмент (ўзини-ўзи баҳолаш) баҳолаш усуллари ва амалий қўллай олиш қобилияти, ижодкорлик ва янгилик, билим мазмуни ва аниқлиги каби  мезонлари Финландия тажрибаси асосида такомиллаштирилган;
–    мустақил таълим сифатини ошириш мақсадида инглизча ўқув-методик материаллар, қўлланмалар ва методик тавсиялардан фойдаланган ҳолда талабалар  мустақил таълим жараёнида ўз билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш, шунингдек, ривожланиш динамикасини кузатиш имконини берадиган интерфаол муҳитни шакллантирадиган “Селф-ассессмент” электрон платформасини ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг мустақил таълимини баҳолаш методикасини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, улар амалиётга қуйидаги йўналишларда татбиқ қилинди:
– талабаларнинг мустақил таълим жараёнига таъсир этувчи психологик омилларни (шахсий масъулият, ўзини-ўзи бошқариш, ижодий ва танқидий фикрлаш, ўз-ўзини рағбатлантириш) аниқлаш ва баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш илмий янгилиги асосида кредит-модул тизими шароитида методик-дидактик таъминот ишлаб чиқилди.
Ушбу таъминот Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури (585845-ЕПП-1-2017-1-ЭС-ЕППКА2-СБҲЕ-ЖП “CЛАСС”) доирасида инглиз тили машғулотларида татбиқ этилди (СДЧТИ, 4-ноябр 2023-йил, 1027/02-сонли маълумотнома). Натижада, форматив, сумматив, пеер-ассессмент ва селф-ассессмент баҳолаш усуллари амалиётга жорий қилиниб, талабаларда психологик омилларни ривожлантириш, шунингдек, мустақил таълим жараёнини назорат қилиш ва ўзини-ўзи баҳолаш имконияти яратилди;
– WебҚуест ва ПБЛ технологиялари асосида инглиз тилидан машқ ва топшириқлар мажмуасини яратиш илмий янгилиги асосида талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантиришга хизмат қилувчи топсириқлар типологияси ишлаб чиқилди.
Бу мажмуа Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017–2020 йилларда амалга оширилган Ал-ХТ-0-92997 рақамли амалий илмий лойиҳа жараёнида қўлланилди (25-ноябр 2023-йил, 515-сонли маълумотнома). Натижада, маҳаллий ва хорижий ўқув ресурслари асосида олиб борилган қиёсий таҳлиллар лойиҳанинг мазмуний асосларини бойитди, WебҚуест ва ПБЛ технологиялари асосидаги топшириқларнинг самарадорлиги амалда исботланди ҳамда талабаларнинг ижодий ва мустақил ишлаш малакаларини ривожлантиришга имкон берди.
– Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд садоси” эшиттиришида “Ислоҳот одимлари” рукни доирасида ўтказилган суҳбат орқали кредит-модул тизимида мустақил таълимни баҳолашда “Селф-ассессмент” платформасининг имкониятлари ва аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилди (16-декабр 2023-йил, 01-07/404). Натижада, баҳолаш мезонларининг очиқлиги ва академик ҳалолликни таъминлашдаги роли оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилинди ҳамда форматив ва сумматив баҳолашнинг назоратдаги самарадорлиги, пеер- ва селф-ассессментнинг талабалар мустақиллигини оширишдаги афзалликлари илмий-амалий жиҳатдан асосланди;
– Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида “Эрудит” шифрли махсус инновацион лойиҳа доирасида диссертация натижалари асосида рефлектив ёндашув, шахсга йўналтирилганлик ва метакогнитив фаоллик тамойиллари жорий қилинди (14-март 2024-йил, 10/544-сонли маълумотнома). Натижада талабаларнинг рефлектив ўз-ўзини баҳолаш кўникмалари ривожланди, мустақил таълим самарадорлиги ошганлиги, баҳолашда шахсга йўналтирилган ёндашув кучайганлиги; метакогнитив фаоллик индикаторлари орқали талабалар билимининг чуқурлиги ва мустаҳкамлиги таъминланги амалий жиҳатдан ўз тасдиғини топди;
– Академик Э.А. Букетов номидаги Қараганда университетида “Инглиз филологияси” йўналишининг таълим дастурларига диссертация натижалари асосида ишлаб чиқилган методик тавсиялар интеграция қилинди (31-январ 2025-йил, 07.1-171674-сонли маълумотнома). Натижада, “Селф-ассессмент” платформаси ҲЕМИС тизимига муқобил тарзда жорий этилиб, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини рейтинг асосида баҳолаш, шахсий мотивациясини ошириш ҳамда ривожланиш динамикасини мунтазам кузатиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish