Юлдашев Нодирбек Абдуманноб ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тҳе импровемент оф метҳод фор cреатинг тест қуестионс усинг артифиcиал интеллигенcе (“Сунъий интеллектдан фойдаланиб тест тузиш методикасини такомиллаштириш” (Техника фанлари мисолида))”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8387
Илмий раҳбар: Даниш Атҳер, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамадалиева Лола Камилжановна, техника фанлари доктори, профессор, Абдуллаева Озодахон Сафибуллаевна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бўлажак муҳандисларнинг таълим жараёнида билимни назорат қилишни, савол тузиш ва баҳолашни сунъий интеллект ёрдамида автоматлаштириш, тест тузиш учун сарфланадиган вақтни минималлаштириш ҳамда самарадорликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника фанлари учун тест саволларини яратишнинг мавжуд услублари тизимли равишда ўрганилиб, уларнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди. Анъанавий тест тузиш методларининг чекловлари, хусусан, вақт сарфи, субективлик, саволлар сифати ва мураккаблик даражасини назорат қилишдаги камчиликлари аниқлаб берилди. Шунингдек, ушбу методикалар билан солиштирилган ҳолда сунъий интеллект ва табиий тилни қайта ишлаш технологияларини қўллашнинг самарали жиҳатлари аниқланиб, техника фанлари учун янги методик асос яратилди;
синтактик ва семантик таҳлилга таянган ҳолда гибрид методика ишлаб чиқилди, унда сунъий интеллектнинг ўрни ҳамда функсионал босқичлари қатъий белгиланди. Мазкур методика турли фан соҳаларида мавжуд бўлган назарий билимларни техника фанларига мослаштириш имконини берди. Гибрид ёндашувда анъанавий тест тузиш услублари билан бир қаторда, машинавий ўқитиш алгоритмлари ва семантик тармоқ асосидаги автоматик савол яратиш жараёнлари такомиллаштирилди;
ишлаб чиқилган гибрид методика дастурий восита (прототип платформа ёки код) кўринишида амалиётга татбиқ қилинди ва олий таълим муассасаларида тажриба-синов ишлари ўтказилди. Тажриба ўтказиш жараёнида автоматик тарзда яратилган саволлар сифат жиҳатидан инсон томонидан тузилган саволлар билан таққосланди, натижалар математик-статистик таҳлил орқали исботланди ҳамда янги методиканинг самарадорлиги, аниқлиги ва вақт тежамкорлиги илмий жиҳатдан тасдиқланди;
таклиф этилган методика техника фанларига татбиқ этилиши жараёнида самарали эканлиги бўйича хулосалар берилди. Шу билан бирга, унинг бошқа фанларга (табиий фанлар, гуманитар фанлар) мослаштирилиш имкониятлари такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. педагогик кибернетикани (яъни бошқарув ва ахборот назарияси) автоматик савол яратиш технологиялари билан интеграциялашувига асосланган, техник олий ўқув юртларининг ўқув шароитларига мослаштирилган ва билимларни ўзлаштириш даражасини автоматик диагностика қилишни таъминловчи ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди.Ушбу моделнинг БЕРТ ёки ЧатГПТ каби мавжуд моделлар билан рақобатлаша олиши ва уларда мавжуд бўлмаган автоматик баҳолаш имкониятига эга эканлигини аниқлаштиришга оид таклифлардан Андижон машинасозлик институтида бажарилиши 2019-2023 йилларга мўлжалланган ЭРАСМУС+ дастури асосида “МЕЧАУЗ “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналишини рақамли технологиялар ва инновацион ғоялар асосида модернизация қилиш” деб номланган фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2024-йил 13-апрелдаги 38-05/877 сонли маълумотномаси). Натижада техник йўналишлар талабаларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш учун автоматик баҳолаш имкониятига эга модел асосида баҳолаш тизимини модернизация қилишга эришилган;
бўлажак муҳандисларнинг ўқув даражаси ва ўқув мақсадларини ҳисобга олган ҳолда таҳрирловчи, материални ўзлаштириш мотивацияси ва чуқурлигини оширишга ёрдам берувчи ҳамда ўқув вазифаларини шакллантиришга мослаштирилган ёндашув асосида талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олувчи автоматик савол яратиш моделини ишлаб чиқишга оид усул ва тавсиялардан “Сунъий интеллектдан фойдаланиб автоматик савол яратиш” учун илмий ишланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат мауссасасининг 2025-йил 27-мартдаги №008762-сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг фан бўйича олинган билим ва кўникмаларини сунъий интеллектдан фойдаланиб автоматик баҳолаш тизими методикасини такомиллаштиришга эришилган.
Таълим бошқарув тизимларида матн асосида автоматик савол яратиш, шунингдек, аудио форматдаги материалларни матнга айлантириб, улардан савол генерация қилиш алгоритми ва интерфейсини ишлаб чиқиш ҳамда таълим сифати индикаторларини мақсадга мувофиқ, тизимли, изчил ва амалий ҳаракатлар асосида белгиловчи кўрсаткичли-даражавий ёндашувни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан техника йўналиши талабаларининг билим даражасини баҳолашда ўқув жараёни прогностикаси, эгалланган билимларни экспериментлар билан солиштириш, уларни текшириш, тажрибавий тасдиқлаш ва уйғунлаштириш орқали интеллектуал коеффициентни аниқ белгилаб олишда фойдаланилган. (ОЎМТВ ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 22-январдаги 02/01-01-24-сон маълумотномаси). Натижада “Сунъий интеллект”, “Ахборот технологиялари ва тизимлари” бакалавриат йўналиши талабаларининг инсон омилисиз одилона баҳолаш тизими яратилишига эришилган.