Қурбонова Гулноза Абдуҳолиқ қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида гидронимларнинг номланиш хусусиятлари, структур-семантик таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Fil3861.
Илмий раҳбар: Умрқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат чет тиллар институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қаландаров Айбек Рузембоевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ўзбек ва инглиз тили гидронимларининг номланиш хусусиятларини аниқлаш ва лексик-семантик жиҳатдан гидронимларнинг чоғиштирилаётган тиллар тизимидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилнинг луғавий қатлам эканлигига кўра чоғиштирилаётган тиллардаги гидронимлар ономастиканинг таркибий қисми сифатида бир хил номланиши ва таркибий қисмларининг тузилишига кўра турлича эканлиги ҳамда гидронимлар макро ва микро гуруҳларга бўлиниб, ҳар-бир ҳудуд ландшафтларининг табиий ёки жисмоний жойлашуви ва сувнинг хусусиятидан келиб чиқиб гидронимик номлар юзага чиқишига асос бўлганлиги далилланган;
Ҳар икки тилда ҳам гидронимларнинг номланиш хусусиятига кўра ранг билан боғлиқ гидронимлар 74% ни, сувнинг маза-тами билан боғлиқ гидронимлар 10% ни, сувнинг ҳиди билан боғлиқ гидронимлар 10 % ни, сувнинг шифобахшлигига нисбат берилган гидронимлар эса 6 % ни ташкил этиши ҳамда ўзбек тили гидронимлар ясалишида аффиксация ва композиция усуллари орқали ясалган гидронимлар статистик жиҳатдан кўпроқни ташкил қилиши ҳамда ўзбек гидронимлари ясалишида ма, ли, лоқ, ак, қ, обод, ий, хона каби сўз ясовчи аффикслар фаоллиги асосланган;
гидроним ва унинг таркибий қисмини ҳосил қилувчи океаноним, пелагоним, лимноним, гелоним, потамоним каби бирликларнинг иккала ўрганилаётган тил учун умумий тушунча эканлиги батионим, гимноним, спелеоним, гейзер, каскад, гляционим, инсулоним каби бирликларнинг инглиз тили ономастик қатламида фаол ўзбек тили ономастик қатламида нофаол эканлиги очиб берилган;
ўзбек тили гидронимларнинг этимологик жиҳатдан ўзбек, араб, форс, юнон тиллари асосида шакллангани, инглиз тили гидронимлари эса инглиз, келт, Скандинавия халқлари тиллари ва француз, немис тиллари асосида шаклланганлиги, гидроним асосида юзага келган топонимлар гидротопонимлар деб аталиши ҳамда уларнинг юзага чиқишида тилнинг миллий, маданий, диний, тарихий, ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва Инглиз тилларида гидронимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари, структур-семантик таҳлили бўйича олинган хулосалар асосида:
тилнинг луғавий қатлам эканлигига кўра чоғиштирилаётган тиллардаги гидронимлар ономастиканинг таркибий қисми сифатида бир хил номланиши ва таркибий қисмларининг тузилишига кўра турлича эканлиги ҳамда гидронимлар макро ва микро гуруҳларга бўлиниб, ҳар-бир ҳудуд ландшафтларининг табиий ёки жисмоний жойлашуви ва сувнинг хусусиятидан келиб чиқиб гидронимик номлар юзага чиқишига асос бўлганлиги далилланганлигига оид назарий маʼлумотлардан А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида неймингнинг меʼёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 9-мартдаги 04/1-586-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек ва инглиз тиллардаги гидронимларнинг электрон платформадаги сифат ва миқдор жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
гидроним ва унинг таркибий қисмини ҳосил қилувчи океаноним, пелагоним, лимноним, гелоним, потамоним каби бирликларнинг иккала ўрганилаётган тил учун умумий тушунча эканлиги батионим, гимноним, спелеоним, гейзер, каскад, гляционим, инсулоним каби бирликларнинг инглиз тили ономастик қатламида фаол ўзбек тили ономастик қатламида нофаол эканлиги очиб берилганлигига оид хулосаларидан ПЗ 2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 9-мартдаги 04/1-587-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа турли тизимли тиллардаги гидронимларнинг таркибий қисмлари таҳлиллари бойитилган;
ўзбек тили гидронимларнинг этимологик жиҳатдан ўзбек, араб, форс, юнон тиллари асосида шакллангани, инглиз тили гидронимлари эса инглиз, келт, Скандинавия халқлари тиллари ва француз, немис тиллари асосида шаклланганлиги, гидроним асосида юзага келган топонимлар гидротопонимлар деб аталиши ҳамда уларнинг юзага чиқишида тилнинг миллий, маданий, диний, тарихий, ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ эканлиги далилланганлигига доир хулосалардан ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 9-мартдаги 04/1-586-сон маʼлумотномаси). Натижада гидронимларнинг таркибий қисмлари ҳақидаги умумий лингвистик қарашларнинг мукаммаллашувига эришилган;
Ҳар икки тилда ҳам гидронимларнинг номланиш хусусиятига кўра ранг билан боғлиқ гидронимлар 74% ни, сувнинг маза-тами билан боғлиқ гидронимлар 10% ни, сувнинг ҳиди билан боғлиқ гидронимлар 10 % ни, сувнинг шифобахшлигига нисбат берилган гидронимлар эса 6 % ни ташкил этиши ҳамда ўзбек тили гидронимлар ясалишида аффиксация ва композиция усуллари орқали ясалган гидронимлар статистик жиҳатдан кўпроқни ташкил қилиши ҳамда ўзбек гидронимлари ясалишида ма, ли, лоқ, ак, қ, обод, ий, хона каби сўз ясовчи аффикслар фаоллиги асосланганлигига доир хулосалардан ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 9-мартдаги 04/1-586-сон маʼлумотномаси). Натижада гидронимларнинг таркибий қисмлари ҳақидаги умумий лингвистик қарашларнинг мукаммаллашувига эришилган.