Узакова Нигора Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диабет этиологияли сурункали буйрак касалликларида 2-тип натрий-глюкоза котранспортерлари ингибиторларининг самарадорлиги” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4496.
Илмий раҳбар: Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фахрутдинова Севара Сирожиддинова, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диабетик нефропатия генезли сурункали буйрак касаллигида буйрак функционал ҳолатини ва оксидатив стресс жараёнлари номутаносиблигини, ҳамда уларга 2-тип натрий-глюкоза котранспортерлари ингибиторларини таъсир самарадорлигини кузатиш негизида буйрак етишмовчилигини авж олишини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
диабет генезли сурункали буйрак касаллиги беморларида 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларининг нефропротектив самараси туфайли беморлари буйрак артерияларида қон оқимини тезлашиши ва резистентлик индексини ишончли пасайиши аниқланган;
диабетик нефропатияларда буйраклар функционал захирасини меёрий кўрсаткичлардан ишончли пасайиб кетиши ва у эмпаглифлозин қабул қилган тадқиқот гуруҳида 5,51% га кўтарилиб захира пайдо бўлиши исботланган;
диабетик нефропатияларда оксидатив стресс номутаносиблигини ортиши ва у 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўшимча тавсия этиш билан кислороднинг фаол шакли ферментларини пасайиши, антиоксидант тизим фаоллигини ишончли ортиши туфайли мувофиқлашиши аниқланган;
диабет этиологияли нефропатияларда 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини олти ой мобайнида қўллаш билан сурункали буйрак касаллиги авж олишни ишончли (χ2-4,883, р=0,02) секинлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диабетик нефропатия генезли сурункали буйрак касаллигида буйрак функционал ҳолатини ва оксидатив стресс жараёнлари номутаносиблигини ўрганиш, ҳамда уларга 2-тип натрий-глюкоза котранспортерлари ингибиторларини таъсир самарадорлигини кузатиш негизида буйрак етишмовчилигини авж олишини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда oлинган натижалар асoсида:
биринчи илмий янгилик: диабет генезли сурункали буйрак касаллиги беморларида 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларининг нефропротектив самараси туфайли беморлари буйрак артерияларида қон оқимини тезлашиши ва резистентлик индексини ишончли (р<0,01) пасайиши аниқланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.10.2024 йилдаги № 81 сон ва Сурхoндарё вилoят кўп тармoқли тиббиёт маркази 07.10.2024 йилдаги № 10-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диабет генезли сурункали буйрак касаллиги беморларида 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўллаш билан нефропротектив самараси туфайли уларнинг буйрак артерияларида қон оқимини тезлашиши ва резистентлик индексини пасайиши оқибатида сурункали буйрак касаллигини ушбу босқичида узоқроқ сақлаб туриш имкони юзага келган. Хулоса: диабет генезли сурункали буйрак касаллиги беморларида 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўллаш билан буйрак томирларида максимал систолик ва якуний диастолик тезликни ошиши, резистентлик индексини пасайиши билан препаратнинг нефропротектив самараси янада ўзини намоён этган, бу билан сурункали буйрак касаллигининг нохуш оқибатларни олди олиниб беморларни жорий йилда терапевтик бўлимларида стационар ётиш сони камайиб уларни ижтимоий фаоллигини сақланиши имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: диабетик нефропатияларда буйраклар функционал захирасини меёрий кўрсаткичлардан пасайиб кетиши ва у эмпаглифлозин қабул қилган тадқиқот гуруҳида 5,51% га кўтарилиб захира пайдо бўлиши исботланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.10.2024 йилдаги № 81 сон ва Сурхoндарё вилoят кўп тармoқли тиббиёт маркази 07.10.2024 йилдаги № 10-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диабетик нефропатияларда соғлом шахсларга нисбатан пасайиб меёрий кўрсаткичлардан камайиб кетган буйраклар функционал захирасини эмпаглифлозин қабул қилиш билан ишончли кўтарилиб захира пайдо бўлиши сурункали буйрак касаллигини авж олишини секинлашишини билдиради ва оқибатларини енгиллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: диабетик нефропатияларда соғлом шахсларга нисбатан пасайиб меёрий кўрсаткичлардан камайиб кетган буйраклар функционал захирасини эмпаглифлозин қабул қилиш билан ишончли кўтарилиб захира пайдо бўлиши сурункали буйрак касаллигини авж олишини секинлашиши беморларни жорий терапевтик бўлимларида стационар ётиш сонини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берган. Хулоса: диабетик нефропатияларда буйраклар функционал захирасини соғлом шахсларга нисбатан ишончли пасайиб қийматларни меёрий кўрсаткичлардан камайиб кетиши ва у эмпаглифлозин қабул қилиш билан ишончли кўтарилиб буйракларда захира пайдо бўлиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: диабетик нефропатияларда оксидатив стресс номутаносиблигини ортиши ва у 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўшимча тавсия этиш билан кислороднинг фаол шакли ферментларини ишончли (р<0,01) пасайиши, антиоксидант тизим фаоллигини ишончли (р<0,01) ортиши туфайли мувофиқлашиши аниқланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.10.2024 йилдаги № 81 сон ва Сурхoндарё вилoят кўп тармoқли тиббиёт маркази 07.10.2024 йилдаги № 10-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диабетик нефропатияларда липидлар периксли оксидланиши/ антиоксидант тизим бузилишлари ва томирлар эндотелий дисфункцияси юзага келиши аниқланиб, даволашга 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўшимча тавсия этиш билан оксидатив стресс номутаносиблигини мувофиқланиши оқибатида сурункали буйрак касаллигини ушбу босқичида узоқроқ сақлаб туриш имкони юзага келган. Хулоса: диабетик нефропатияларда оксидатив стресс номутаносиблиги ва томирлар эндотелий дисфункцияси юзага келиши аниқланиб, даволашга 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини қўшимча тавсия этиш билан уларни мувофиқлашиши билан сурункали буйрак касаллигининг нохуш оқибатларни олди олиниб беморларни жорий йилда терапевтик бўлимларида стационар ётиш сони камайиб уларни ижтимоий фаоллигини сақланиши имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: диабет этиологияли нефропатияларда 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини олти ой мобайнида қўллаш билан сурункали буйрак касаллиги авж олишни ишончли (χ2-4,883, р=0,02) секинлашиши исботланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.10.2024 йилдаги № 81 сон ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 07.10.2024 йилдаги № 10-Т сонли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 19/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диабет этиологияли нефропатияларда 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини узоқ муддат қўллаш билан сурункали буйрак касаллигини авж олишини секинлаштириб беморларни диализгача бўлган даври узайтирилиши, шунингдек диализга мухтожлар сони камайиши таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: диабет этиологияли нефропатияларда 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини узоқ муддат қўллаш билан сурункали буйрак касаллиги авж олиш темпини секинлаштириш билан унинг нохуш асоратларини олдини олиб диализгача бўлган даврини узайтирилиши, шунингдек беморларни жорий йил шифохонага ётиш ўрин кунлари ва диализга мухтож беморлар сонини камайтириши билан диабетик нефропатияни даво самарадорликни ошириши туфайли беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқариши билан даволаш усули самарадорлиги аниқланди. Хулоса: диабетик нефропатияларда 2-тип натрий-глюкоза котранспортери ингибиторларини самарасини асослаш билан буйрак функционал ҳолатини яхшиланиши, функционал захираси пайдо бўлиши, оксидатив стресс жараёнларини мувофиқланиши туфайли сурункали буйрак касаллигини олдини олиш ёхуд авж олишини секинлаштириш орқали уларни диализгача бўлган даврини узайтирилиши, шунингдек диализга мухтож беморлар сони камайиш имконини берган.