Sayt test rejimida ishlamoqda

    АЛИМОВ Данияр Анварович:  «Тож томирдаги кўплаб шикастланишли юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни даволашда интервенцион аралашувлар» (14.00.06) – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (100007, Тошкент ш., Мирзо Улугбек тумани, Паркент кўч., 51. Тел/факс: (+99871) 268-17-44; www.tipme.uz ), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий  маслаҳатчи: Аляви А.Л.  

    Иш бажарилган ташкилотлар: Республика шошилинч тиббиёт илмий маркази

    Расмий оппонентлар:  Гиль Р.,  Шек А.Б.,  Ярмухамедова Г. Х.

    Етакчи ташкилот: Е.Н. Мешалкин номидаги қон айланиш патологиялари ИТИ,     Новосибирск, Россия.

    Диссертация йўналиши: амалий  аҳамиятга  молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: коронар артерияларнинг кўп сонли зарарланишлари билан кечувчи юрак ишемик касаллигига учраган беморларда, узоқ муддатли кузатувлар динамикасида, касалликнинг клиник шаклига, беморнинг жинсига, қўлланилган стентларнинг турига ва қандли диабет белгиларининг мавжудлигига кўра стентлаш усулини қўллаш орқали эндоваскуляр реваскуляризациялашнинг самарадорлигини баҳолаш.

    II. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

    тож артерияларида кўп сонли зарарланишлар бўлган юрак ишемик касаллигининг ўткир ва барқарор шакллари мавжуд беморларда стентлаш амалиётининг бевосита ва олис натижалари самарадорлиги коморбид ҳолатларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

    юрак ишемик касаллигигнинг турли клиник шаклларига дучор бўлган беморларда миокард ҳаётийлигини, эхоструктураси ва юрак ички гиемодинамикаси параметрлари динамикасини, ҳаёт сифатини баҳолаш усулини қўллаган ҳолда ҳамда зарарланган коронар артериялар сонини ва ўрнатилган стентларнинг турини ҳисобга олган ҳолда беморларнинг клиник ва функционал ҳолатига баҳо берилган;

    қўлланган корреляцияли ва частотали таҳлилнинг тўғри нопараметрик усулларининг натижаларига асосланиб юрак ишемик касаллигида ўтказилувчи интервенцион аралашувлар самарадорлиги аниқланган;

    юрак ишемик касаллигига учраган, коронар артерияларида кўп сонли зарарланишлар қайд этилган беморларда реваскуляризациялаш усулини танлашга оид дастур ишлаб чиқилган.

III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самарадорлиги: Мазкур тадқиқот натижалари «Юрак ишемик касаллигига учраган беморларни ташхислаш ва даволашнинг интервенцион усуллари» услубий тавсияномаси ва «Ўткир миокард инфарктида коронар артерияларни стентлаш» ахборот хати шаклида расмийлаштирилган бўлиб, соғлиқни сақлаш амалиётига, айнан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ, РШТЁИМ Наманган филиали, акад. В. Вохидов номидаги Республика илмий хирургия маркази ангиография бўлимларининг амалий иш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.08.2012 даги 83/138-сонли хулосаси). Тадқиқот натижалари асосида кўп томирли зараланиши бор булган ЮИК билан оғриган беморларда тўғри даволаш тактикасини танлаш, ўлим кўрсаткичини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish