Зойиров Лазиз Субхоновичнинг 
иқтисодиёт фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта ташкилотларининг инвестиция портфелини оптималлаштиришда ЭСГ-стандартлари ва “Яшил молия” консепсияларини интеграциялаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Iqt925.
Илмий маслаҳатчи: Белгиланмаган.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Тошпулатов Даврон Акромович.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Суғурта ташкилотларининг инвестиция портфелини оптималлаштиришда ЭСГ-стандартлари ва “яшил молия” консепсияларини интеграциялаш йўналишларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
яшил суғурта маҳсулотлари бўйича суғурталовчиларнинг банк ҳисобларида ўтган ўн икки ой мобайнида экологик хавфлардан келиб чиққан суғурта товонлари суммасининг камида 3 фоизи миқдорида маблағлар мавжуд бўлиши талабига риоя қилмаганлик учун лицензиясининг вақтинча тўхтатиш таклиф этилган;
суғурталовчилар банкрот деб топилганда, яшил суғурта бадалининг 80 фоизи миқдоридаги маблағ суғурта қилдирувчиларнинг экологик суғурта тўловлари ёки мукофотларининг етишмайдиган қисмини молиялаштиришга йўналтириш таклиф этилган;
ЭСГ-стандартлари асосида шаклланган яшил инвестиция портфели орқали суғурта компанияларининг инвестиция рискларини камайтириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида инвестиция фаолиятини диверсификация қилиш таклиф этилган;
суғурта соҳасида яшил молия стандартларига мос инвестиция портфелини шакллантириш ва давлат улушидаги акцияларни маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қўшимча чиқариш орқали компаниялар капиталини ошириб бориш таклиф этилган;
суғурта соҳасида яшил молия талабларига мувофиқ ЭСГ-стандартлари асосида инвестиция портфелини диверсификация қилиб, суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг устав капиталини босқичма-босқич кўтариш орқали капиталлашув даражасини икки баробар ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта ташкилотларининг инвестиция портфелини оптималлаштиришда ЭСГ-стандартлари ва “яшил молия” консепсияларини интеграциялаш йўналишлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
яшил суғурта маҳсулотлари бўйича суғурталовчиларнинг банк ҳисобларида ўтган ўн икки ой мобайнида экологик хавфлардан келиб чиққан суғурта товонлари суммасининг камида 3 фоизи миқдорида маблағлар мавжуд бўлиши талабига риоя қилмаганлик учун лицензиясининг вақтинча тўхтатиш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётига жорий қилинган. (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01/1-32-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади суғурта товонлари учун етарли маблағлар банк ҳисобларида сақланиши орқали мижозларнинг ҳуқуқлари ҳимояланишга эришилган.
суғурталовчилар банкрот деб топилганда, яшил суғурта бадалининг 80 фоизи миқдоридаги маблағ суғурта қилдирувчиларнинг экологик суғурта тўловлари ёки мукофотларининг етишмайдиган қисмини молиялаштиришга йўналтириш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётига жорий қилинган. (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01/1-32-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, суғурта қилдирувчиларнинг экологик товонлар бўйича молиявий ҳимояси мустаҳкамланади, суғурталовчиларнинг молиявий қийинчиликлари экологик суғурта тизимига салбий таъсир қилмаслиги таъминланади, экологик хавфлардан ҳимоя қилиш соҳасида суғурта хизматларининг ишончлилиги ошган.
ЭСГ-стандартлари асосида шаклланган яшил инвестиция портфели орқали суғурта компанияларининг инвестиция рискларини камайтириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида инвестиция фаолиятини диверсификация қилиш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётига жорий қилинган. (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01/1-32-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ЭСГ-стандартлари асосида амалга оширилган инвестициялар компанияларнинг ижтимоий ва экологик масъулиятини кучайтирган.
суғурта соҳасида яшил молия стандартларига мос инвестиция портфелини шакллантириш ва давлат улушидаги акцияларни маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қўшимча чиқариш орқали компаниялар капиталини ошириб бориш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётига жорий қилинган. (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01/1-32-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ЭСГ-стандартлари асосида амалга оширилган инвестициялар компаниянинг ижтимоий ва экологик масъулиятини мустаҳкамлаган.
суғурта соҳасида яшил молия талабларига мувофиқ ЭСГ-стандартлари асосида инвестиция портфелини диверсификация қилиб, суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг устав капиталини босқичма-босқич кўтариш орқали капиталлашув даражасини икки баробар ошириш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётига жорий қилинган. (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 01/1-32-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражаси сезиларли даражада ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish