Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамов Сайрамбай Бадамбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўта паст энергияларда ядровий-астрофизик радиацион қамраш реакцияларини ҳисоблашнинг модификацияланган икки ва уч заррачали усуллари», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/FM33.

Илмий маслаҳатчи: Ярмухамедов Рахим, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.30.05.2018.FM/T.65.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Каноков Зокиржон, физика-математика фанлари доктори, доцент; Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Олимов  Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор. 

Етакчи ташкилот: Ал-Фароби номидаги Қозоқ Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: зарядланган заррачани сиртли узатиш, қуйи ва ўта қуйи энергияларда радиацион қамраш ядровий жараёнларини ҳисоблашнинг асимптотик усулларини ишлаб чиқиш, A+a®B учун асимтотик нормировка коэффициентининг экспериментал қийматларини аниқлаш ва уларни рр–занжир ва CNO цикл реакциялари астрофизик S–факторларининг ўта қуйи энергияларда қийматларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

уч заррали (А, а  ва у) модели доирасида А(х,у)В перифериал ядровий реакцияларда (бу ерда  х=у+а ва В=А+а) а заррачани узатиш механизмида уч заррачали кулон динамикасини яқинлаштирилган ҳолда ҳисобга олишнинг умумлашган модификацияланган бузилган тўлқинлар усули ривожлантирилган;

6Li(3He,d)7Be, 13C(3He,d)14N ва 14N(3He,d)15O реакцияларда протон узатиш механизмида уч заррачали кулон динамикасининг ҳиссаси ва унинг 6Li+p®7Be, 13C+p®14N ва 14N+p®15O лар  асимтотик нормировка коэффициентларининг экспериментал қийматларига таъсири миқдорий баҳоланган; 

моделга тааллуқсизликка асосланган аниқлашнинг модификацияланган икки заррачали потенциал усули доирасида  асимтотик нормировка коэффициентининг экспериментал қийматларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

α+t® 7Li(g.s.), α + t®7Li(0.478 МэВ) ва 7Be + p®8B лар учун АНКнинг экспериментал ҳамда 0≤Е≤ 25 кэВ энергияларда t(α,γ)7Li ва  7Be(p,γ)8B реакциялар астрофизик S-факторлари қийматлари аниқланган;

амплитуданинг тўғри қамраш қисми учун A+a®B асимтотик нормировка коэффициенти ҳақидаги аниқ маълумотни ҳисобга олган ҳолда А(а,γ)В ядровий-астрофизик реакцияни ифодалайдиган модификацияланган икки заррачали R-матрица усули  ривожлантирилган;  

6Li(p,γ)7Be, 12C(p,γ)13N, 13C(p,γ)14N, 14N(p,γ)15O реакцияларининг 0≤Е≤ 25 кэВ энергиялар учун астрофизик S- факторлари, охиридаги учта реакция учун 01≤T9 ≤ 10 ҳарорат оралиғи реакция тезликлари ҳамда 13N ядросининг (2.365 МэВ;  1/2) резонанс ҳолати учун радиацион γ-кенглиги аниқланган;

юлдузлар бағрида водород ёнишининг CNO-цикли энг суст   14N(p, γ)15O реакцияси орқали ёниши қабул қилингандан яна 1,8 марта секин бўлиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўта қуйи энергияларда кечадиган ядровий астрофизика реакцияларини ҳисоблашнинг таклиф этилган модификацияланган икки заррачали потенциал ва ривожлантирилган  R – матрица усуллари ҳамда зарядланган заррачани узатиш механизмида уч заррачали кулон динамикасини  ҳисобга олиш усули асосида:

ривожлантирилган бошланғич, оралиқ ва сўнги ҳолатларда периферал барьер усти А(х, у)В (x= y+a, B= A + a, бунда a – узатма заррача) реакцияларини зарядли заррача a ни узатиш механизмида уч заррачали кулон эффектларини яқинлаштирилган ҳолда ифодалашнинг умумлаштирилган модификацияланган бузилган тўлқинлар усули Қозоғистон Республикаси Ядро физикаси институтида амалга оширилган енгил ядроларнинг дейтрон ва алфа заррачалар билан таъсирлашувида кечадиган ядровий реакцияларни таҳлил қилишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ядро физикаси институтининг 2018 йил 12 июндаги 34-02-13/836-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши бир қатор CNO–цикли ядровий астрофизик реакциялари астрофизик S-факторларининг экспериментал қийматларининг аниқ ифодалаш ва унинг гамов пики атрофи энергия ҳудудига  юқори аниқликдаги экстраполяциясига эришиш имконини берган;

қуйи энергияларда A(a,g)B тўғри радиацион қамраш ядровий-астрофизик реакциясини ифодалаш учун ишлаб чиқилган янги модификацияланган икки заррачали потенциал усули (МИЗПУ) ҳамда А(а,γ)В резонанс радиацион қамраш ядровий-астрофизик реакциясини ифодалашнинг резонанс ва тўғри радиацион камрашларини, A+a®B асимтотик нормировка коэффициентидан фойдаланган ҳолда ривожлантирилган модификацияланган R – матрицали усули Ўзбекистон Миллий университетидаги ЭГ-2 электрон тезлаткичида олиб борилаётган илмий изланишларнинг экспериментал методикаларини яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 сентябрдаги 89-0303148-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши  протоннинг 12С ва 16О ядролари билан қамраши бўйича янги эксперимент натижалари олишга ҳамда протоннинг 12С ва 14N ядролари томонидан радиацион қамраш ядровий-астрофизик реакциялари тезлигини аниқлашга имкон берган;

12C(p,γ)13N радиацион қамраш реакцияси астрофизик S-фактор бўйича олинган натижалар халқаро олимлар томонидан хорижий илмий журналларда (Nuclear Physicis A 918, 61-169, 2013, IF =1.992;  Nuclear Physicis A 834, 661-663, 2010, IF =1.992; Nuclear Physicis A 834, 661-663, 2010, IF =1.992; Reviews of Modern Physics 83, 195-245, 2011, IF =36.917 ва бошқалар) Қуёш қарисида ва массив юлдузларда юз берадиган  12C(p,γ)13N реакция тезлигини аниқлаш бўйича маълумотлар базасини яратиш ҳамда олинган натижалар бўйича қиёслаш таҳлилларини олиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish