Ядгарова Назокат Сапарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жанубий-шарқий Қорақалпоғистоннинг Эребинае кенжа оиласи тангачақанотлилари (фаунаси, биологияси ва экологияси)”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1400.
Илмий раҳбар: Бекчанов Музаффарбек Худайберганович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий-шарқий Қорақалпоғистон Эребинае кенжа оиласи тангачақанотлиларининг замонавий таксономик тур таркибини аниқлаш, тарқалиш ареалларини белгилаш, биологик ва экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий-Шарқий Қорақалпоғистон ҳудудида Эрибинае кенжа оиласи тангачақанотлиларининг замонавий систематик ҳолати таҳлил қилиниб, 8 триба, 11 авлод, 1 та кенжа авлодга мансуб 52 тур ва 5 та кенжа тури аниқланган;
илк бор Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларнинг 4 та тури (Анйдропҳила стуебели, Анйдропҳила сирдар, Гоноспилеиа амударя, Драстериа ҳйблаеоидес) ва 1 та кенжа тури (Драстериа сcулпта сcулпта) Ўзбекистон фаунаси учун аниқланган;
Жанубий-шарқий Қорақалпоғистон ҳудудида тангачақанотлилар экологик жиҳатдан катта хилма-хилликка эга бўлиб, улар: биотоплар бўйича тақсимланиши 6 та, фенологик хусусиятлари 6 та, ҳаётий цикли ва генерацияси бўйича 3 та, экологик тиним даври (диапауза) бўйича 3 та, озуқа ихтисослашувига кўра 7 та, трофик муносабатига кўра 3 та, намликка муносабати бўйича 6 та гуруҳга мансублиги илмий асосланган;
Жанубий-шарқий Қорақалпоғистоннинг табиий ва сунʼий ландшафтларида тангачақанотлиларнинг чўл, тоғ, тўқай, кўл соҳиллари, агроценоз, экстрозонал ва интрозонал биотоплардаги камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёки эндемик турларни муҳофаза чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий-шарқий Қорақалпоғистоннинг Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларнинг фаунаси, биологияси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Жанубий-шарқий Қорақалпоғистоннинг табиий ва сунʼий ландшафтларда тарқалган Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларнинг 3 та триба, 4 та авлодга мансуб 26 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025-йил 22-апрелидаги 4/1255-991-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналар Республикамизнинг турли биотопларида тарқалган Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларни таксономик таҳлил қилишда, уларни биоморфологик жиҳатдан ўрганишда ва атласлар тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
Жанубий-шарқий Қорақалпоғистон шароитида тарқалган Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этлинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 23-апрелидаги 03-03/1-03/3-3904-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудида аниқланган Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларнинг: Анйдропҳила мирифиcа, Анйдропҳила симиола, Анйдропҳила стуебели, Анйдропҳила сирдар, Cатоcала спонса, Cатоcала нупта, Cатоcала паcта, Cатоcала пуерпера, Cатоcала cонверса, Cатоcала лесбиа, Драстериа тенера, Драстериа сесқуиллина, Драстериа чристопҳи, Драстериа саисани, Драстериа сесқуистриа, Драстериа рада, Драстериа cатоcалис, Драстериа чиненсис, Драстериа флехуоса, Драстериа ҳйблаеоидес, Драстериа индеcора, Драстериа синуоса, Драстериа пиcта, Cатепҳиа алчймиста, Минуcиа лунарис, Cлйтие делунарис турлари ва Драстериа ланги ланги, Драстериа ланги обсcурата, Драстериа ҳерзи ҳерзи кенжа турларининг популяциялар ҳолатини баҳолаш ва тур таркибини сақлаб қолиш имконини берган;
Қорақалпоғистоннинг жанубий-шарқий қисми агроценозларидаги Эребинае кенжа оиласига мансуб тангачақанотлиларни комплекс тадқиқ қилиш асосида мазкур ҳудуддаги лепидофаунасининг шаклланиши, тур таркиби, экологик хусусиятлари, биотоплараро тарқалиши, озуқа муносабатлари бўйича олинган илмий маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 03/017-1112-сон маълумотномаси). Натижада, донли, ғўза ва боғ экинлари агроценозида тарқалган Гоноспилеиа амударя, Драстериа cауcасиcа, Драстериа чристопҳи, Аcантҳолипес регуларис, Cатоcала спонса, C. фрахини, C. нупта, C. паcта, C. элоcата, C. cонверса, C. дедуcта, C. лесбиа, C. лесбиа, Cатепҳиа алчймиста, Дйсгониа рогенҳофери, Д. алгира, Минуcиа лунарис, Cлйтие террулента, Периcйма албидентариа турларининг ўсимликлар билан трофик ва экологик алоқаларини баҳолаш, маданий экинларни ушбу тур тангачақанотлиларнинг зараридан химоя қилиш ва эътиборга молик турларни чуқур таҳлил қилиш имконини берган.