Улуғмуродов Элёр Сайдуллоевичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ислом фалсафасида онтологик ва гносеологик қарашлар таҳлили” 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fal169
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Омонович фалсафа фанлари доктори, профессор; Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Карима Жандаровна фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ислом фалсафасидаги онтологик ва гносеологик қарашларни тарихий-замонавий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислом таълимотида борлиқ ибтидоси (субстанция), моддий ва номоддий борлиқ диалектикаси, борлиқда “яратилганлик-йўқлик-абадият” каби онтологик консептуал триаданинг мураккаб табиати фалсафий аргументация асосида очиб берилган;
глобаллашув даврида ёшлар онгида дунёвийлик ва диний илм корреляцияси асосида эътиқод, “илм” ва “билиш” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, билиш ва эътиқоднинг ўзаро диалектик алоқаси замонавий билиш методлари (Куматоид, Cаусал анализ, Делпҳи методлари) орқали далилланган;
ислом фалсафасида инсоннинг ақлий ва маънавий салоҳиятини юксалтирувчи прогрессив ғоялар ҳамда ўзига хос интеллектуал-гносеологик моҳиятга эга оят ва ҳадисларни қамраб олувчи метафизик методология яратилганлиги илмий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган;
ислом таълимотида маънавий-моддий борлиқ ва қазо-қадар диалектикаси, эрк ва ихтиёр категорияларининг фаталистик кўринишлари эътиқод эркинлиги, конфессиялараро бағрикенглик ҳамда жаҳолатга қарши маърифий курашнинг гносеологик ва аксиологик асоси эканлиги очиб берилган;
ислом таълимотида космос (фазо), замон ва макон категорияларининг диний-фалсафий моҳияти, шунингдек, билиш муаммосининг ирфоний (тасаввуфий ва қомусий) талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, ушбу консептуал асослар доирасида замонавий давр сохта салафийлик оқимларининг бузғунчи ғоялари асоссиз экани фалсафий-аргументатив жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ислом таълимотида онтологик ва гносеологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ислом фалсафасида борлиқ ибтидоси (субстанция), моддий ва номоддий борлиқ диалектикаси, борлиқда “яратилганлик-йўқлик-абадият” каби онтологик консептуал триаданинг мураккаб табиати фалсафий аргументация асосида очиб берилганига доир таклиф ва тавсиялардан 2022 йилда бажарилган 22/01/01-сонли “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган (Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2024-йил 18-августдаги 24/15-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ёшлар онгида дунёвийлик ва динийликни уйғунлиги асосида эътиқод, мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
глобаллашув даврида ёшлар онгида дунёвийлик ва диний илм корреляцияси асосида эътиқод, “илм” ва “билиш” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, билиш ва эътиқоднинг ўзаро диалектик алоқаси замонавий билиш методлари (Куматоид, Cаусал анализ, Делпҳи методлари) орқали далилланганига доир таклиф тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2024-йилдаги сайловолди дастурининг В-Халққа хизмат қилувчи адолатли замонавий давлат қуриш номли бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йил 6-августдаги 01-27/383-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда келтирилган таклиф ва тавсиялар асосида маънавий-маърифий тарғибот жараёнларида комиллик мезонларини такомиллаштиришда соғлом диний онг ва маданиятнинг ўсишига, ҳалоллик, бағрикенглик, меҳнацеварликка йўналтирилган илмий асосланган чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Ислом фалсафасида инсоннинг ақлий ва маънавий салоҳиятини юксалтирувчи прогрессив ғоялар ҳамда ўзига хос интеллектуал-гносеологик моҳиятга эга оят ва ҳадисларни қамраб олувчи метафизик методология яратилганлиги илмий-фалсафий нуқтаи назардан асосланганига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2024-йил июн ойида ташкил этилган “Ёшлар фестивали” тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 5-августдаги 
1-01-21-4141-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда келтирилган таклиф ва тавсиялар ёшларни Ватанга садоқат ҳиссини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тафаккурини ривожлантириш ва уларга миллий, диний ва умуминсоний қадриятларни ўргатишга қаратилган тарғибот - ташвиқот ишларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган.
Ислом таълимотида маънавий-моддий борлиқ ва қазо-қадар диалектикаси, эрк ва ихтиёр категорияларининг фаталистик кўринишлари эътиқод эркинлиги, конфессиялараро бағрикенглик ҳамда жаҳолатга қарши маърифий курашнинг гносеологик ва аксиологик асоси эканлиги очиб берилганига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг  2024-йилда ташкил этилган “Янги Ўзбекистон маърифатли жамият!” шиори остидаги “Маънавият фестивали”ни ўтказиш чора-тадбирлари дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2024 йил 6-августдаги 02-03-04/770-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган таклиф ва тавсиялар жамиятда ёшлар онгида дунёвийлик ва динийликни уйғунлиги асосида эътиқод, мафкуравий иммунитет, миллий ва диний қадриятларини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
Ислом таълимотида космос (фазо), замон ва макон категорияларининг диний-фалсафий моҳияти, шунингдек, билиш муаммосининг ирфоний (тасаввуфий ва қомусий) талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, ушбу консептуал асослар доирасида замонавий давр сохта салафийлик оқимларининг бузғунчи ғоялари асоссиз экани фалсафий-аргументатив жиҳатдан исботланганига оид таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 20-июн куни эфирга узатилган “Маърифат шуъласи” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-августдаги 01-07/223-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ёшларда бағрикенглик, ундаги соғлом маънавий олам, юксак ахлоқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришдаги таклиф ва тавсиялари вилоят телерадиокомпаниясининг маънавий кўрсатувлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish