Турабова Севара Каттақуловнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларда илмий баҳс юритиш маданиятини ривожлантиришнинг мантиқий-гносеологик таҳлили. 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fal.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ортиқов Тўланбой Ортиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Талабаларда конструктив баҳс юритиш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи мантиқий-гносеологик жиҳатларни аниқлаш ҳамда уларни амалиётга жорий этишга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирларининг баҳс консепсиясига доир илмий меросининг парадигмал аҳамияти ёшлар онгини ғоявий ҳужумлардан ҳимоя қилишдаги аксиолого-прагматик, эвристик, герменевтик ва социокреатив имкониятлари билан асослаб берилган;
илмий баҳс жараёнида шаклланувчи шахсий мослашувчан кўникмалар (софт скиллс): танқидий ва таҳлилий фикрлаш, рефлексив таҳлил, ҳиссий интеллект ҳамда кооперативлик, ёшлар ижтимоий онгини деформацияланишига хизмат қилиши мумкин бўлган фириб, алдов ва дезинформация каби маънавий-деструктив омиллар таъсирини камайтирувчи муҳим детерминант (сабабий омил) эканлиги илмий жиҳатдан далилланган;
баҳснинг тактик тузилмасида конструктив далиллаш ҳамда рақибга тузоқ қўйиш ва уни манипуляция қилиш усуллари ўртасидаги нисбатни инобатга олган ҳолда, баҳсда қўлланиши ножоиз бўлган эристик ва софистик ҳийлаларни нейтраллаштириш тамойиллари аналитик сўроқ, контекстуал мослик, шунингдек дедуктив, индуктив ва абдуктив хулосалаш усулларига таянган ҳолда асосланган;
замонавий рақамли платформаларнинг илмий баҳс-моноза парадигмасини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш потенсиали: илмий коммуникациянинг глобал интерактивлигини таъминлаш, далилларни алгоритмик таҳлил қилиш, синхрон ва асинхрон ўзаро таъсирни таъминлаш орқали муҳокама самарадорлигини оширишнинг инновацион рақамли ечимлари билан асосланган;
замонавий таълим парадигмалари нуқтаи назаридан талабаларда илмий баҳс юритиш маданиятини шакллантириш заруратининг мантиқий-гносеологик ҳамда ижтимоий-маданий жиҳатлари бўлажак кадрларнинг жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда муаммога компетент ёндашув, метакогнитив рефлекция, академик ҳалоллик, ижодий ва танқидий фикрлаш, тизимли таҳлил, конструктив мулоқотни такомиллаштиришга устуворлик бериш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бугунги глобаллашув жараёнида талабаларда ўз нуқтаи назарини конструктив баҳс ва илмий далиллар воситасида асослаш малакасини ривожлантириш омилларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган қуйидаги амалий таклифлар:
Шарқ мутафаккирларининг баҳс консепсиясига доир илмий меросининг парадигмал аҳамияти ёшлар онгини ғоявий ҳужумлардан ҳимоя қилишдаги аксиолого-прагматик, эвристик, герменевтик ва социокреатив имкониятлари билан билан боғлиқ таклиф-тавсиялардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Буюк термизийлар” китобини тайёрлашда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил
14-сентябрдаги 01/07-174-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот иши натижалари “Буюк термизийлар” рукнидаги халқчил рисолаларни мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
илмий баҳс жараёнида шаклланувчи шахсий мослашувчан кўникмалар (софт скиллс): танқидий ва таҳлилий фикрлаш, рефлексив таҳлил, ҳиссий интеллект ҳамда кооперативлик, ёшлар ижтимоий онгини деформацияланишига хизмат қилиши мумкин бўлган фириб, алдов ва дезинформация каби маънавий-деструктив омиллар таъсирини камайтирувчи муҳим детерминант (сабабий омил) эканлиги илмий жиҳатдан далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида чоп этилган “Илмий тадқиқот методологияси” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил
29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан 438182-рақамли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижалар дарсликни янги илмий фактик маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
баҳснинг тактик тузилмасида конструктив далиллаш ҳамда рақибга тузоқ қўйиш ва уни манипуляция қилиш усуллари ўртасидаги нисбатни инобатга олган ҳолда, баҳсда қўлланиши ножоиз бўлган эристик ва софистик ҳийлаларни нейтраллаштириш тамойиллари аналитик сўроқ, контекстуал мослик, шунингдек дедуктив, индуктив ва абдуктив хулосалаш усулларига таянган ҳолда асосланганлигига оид илмий-назарий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида
2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 2-декабрдаги
04/11-8777-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштириш, талаба ёшлар илмий фаолиятида илмий баҳснинг конструктив таъсир этишига доир илмий-амалий ҳамда методологик ғоялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
замонавий рақамли платформаларнинг илмий баҳс-моноза парадигмасини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш потенсиали: илмий коммуникациянинг глобал интерактивлигини таъминлаш, далилларни алгоритмик таҳлил қилиш, синхрон ва асинхрон ўзаро таъсирни таъминлаш орқали муҳокама самарадорлигини оширишнинг инновацион рақамли ечимлари билан асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Термиз давлат университети илмий ишлари режаларига мувофиқ Европа иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2019-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР – “Ҳйдйдлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 18-мартдаги 03/12-947-сон маълумотномаси);
замонавий таълим парадигмалари нуқтаи назаридан талабаларда илмий баҳс юритиш маданиятини шакллантириш заруратининг мантиқий-гносеологик ҳамда ижтимоий-маданий жиҳатлари бўлажак кадрларнинг жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда муаммога компетент ёндашув, метакогнитив рефлекция, академик ҳалоллик, ижодий ва танқидий фикрлаш, тизимли таҳлил, конструктив мулоқотни такомиллаштиришга устуворлик бериш асосида далилланганлиги билан билан боғлиқ тақдим этилган таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масʼулиятини ошириш” 38-банди “Миллий тарбия анʼаналари,воситалари, шаклларини ўрганиш бўйича олиб борилган тажрибалар, тўпланган тарбиявий мерос асосида “Миллий тарбия энциклопедияси”ни яратиш тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 27-февралдаги 01/22-220-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик ва миллий қадриятларга содиқ этиб тарбиялашга хизмат қилган.