Бешимов Муроджон Хамиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Топинамбур илдизмеваси қуритиш жараёнини импулсли электр майдон таъсирида интенсивлаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/5253.
Илмий раҳбар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Хайитов Рауф Арифович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: топинамбур илдизмеваси қуритиш жараёнини импулсли электр майдон таъсирида интенсивлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий топинамбур илдизмевасини қуритиш жараёнини импулсли электр майдон ёрдамида жадаллаштириш мақсадида оптимал режим сифатида дастлабки кучланиш 7 кВ ҳамда узатилаётган импулслар сони 20 та бўлиши илмий исботланган;
маҳаллий топинамбур илдизмевасини қуритиш жараёнида чиқиш омили - топинамбур илдизмеваси намлигининг кириш омиллари: қуритиш камераси ичидаги ҳаво ҳарорати ва тезлиги, қуритиш давомийлигига боғлиқлиги исботланган; 
пйтҳон дастурида қуритиш жараёнини оптималлаштириш орқали таъсир этувчи омиллардан қуритиш камераси ичидаги ҳавонинг ҳарорати 60 0C, тезлиги  2 м/с, қуритиш давомийлиги 210 минутга тенглиги илмий асосланган;
маҳаллий топинамбур илдизмевасини импулсли электр майдонда ишлов бериш усули  ёрдамида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини 1,5 соатга интенсивлаштирилган янги технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Топинамбур илдизмеваси қуритиш жараёнини импулсли электр майдон таъсирида интенсивлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
топинамбур илдизмевасини қуритиш жараёнини импулсли электр майдон таъсирида жадаллаштириш қурилмаси “Ливадия-Букҳара” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 19 ноябрдаги 19-105/11-24-сонли маълумотномаси).  Натижада, қуритилган топинамбур илдизмеваси (ЎзДСТ 32790-2014) талабларига жавоб бериб, таклиф қилинаётган қуритиш усули орқали мавжуд анъанавий усулдан қуритиш вақти 1,5 соатга қисқариши натижасида ҳар 500 кг тайёр маҳсулотга нисбатан 135 кг кўп маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган; 
топинамбур илдизмевасини паст ҳароратда қуритиш технологияси “Усмон Шер Шамшод” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 19 ноябрдаги 19-105/11-24-сонли маълумотномаси). Натижада, татбиқ этилаётган қуритиш технологияси орқали маҳсулот консистенсияси-юмшоқ, мувозанат намлиги 7-8 %, қуритиш ҳажмини 1,5 мартага ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish