Атавуллоева Шахноза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Аралаш сувли-органик эритувчили эритмалардан полимер сорбентлар бўкишининг физик-кимёвий асослари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/К982.
Илмий раҳбар: Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Халилов Қадритдин Фахритдинович, кимё фанлари номзоди, профессор; Махкамов Музаффар Абдугаффарович; кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аралаш сувли-органик эритувчили эритмалардан полимер сорбентлар бўкишининг физик-кимёвий асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпихлоргидрин билан поливинил спиртни тикиб поливинил спирт гели синтез қилинган ва олинган гелнинг таркиби ИҚ - спектроскопияси, термогравиметрия (ТГ ва ДТТ) каби замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари ҳамда квант-кимёвий ҳисоблашлар орқали асосланган;
термогравиметрия (ТГ ва ДТТ) таҳлил натижаларидан фойдаланиб жараённинг тармодинамик функсиялари (ΔҲ, ΔС) ва реакция тартиби, фаолланиш энергияси каби кинетик катталиклари аниқланган;
оптик микрометрия усулидан фойдаланиб ПВС гели гранулаларининг сувли ва аралаш эритувчили эритмаларда ишқорлар, кислоталар ҳамда турли тузлар: ЛиCл, НаCл, КCл, НаИ, НҲ4Cл бўкиш жараёнинг ионлар табиатига ва эритма консентрациясига боғлиқлиги аниқланган;
ПВС гелининг аралаш эритувчили эритмаларда бўкиш жараёнининг кинетик қонуниятлари татбиқ этилган, шунингдек, полимер сорбентлар тузилишининг қўш фазали физик-математикавий моделининг кинетик коеффициентлари тажрибаларда олинган натижалар билан исботланган;
илк бора қўш фазали физик-математикавий моделининг кинетик коеффициентлари ПВС гелининг аралаш эритувчили эритмалардан бўкиш жараёни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аралаш сувли-органик эритувчили эритмаларда полимер сорбентлар бўкишининг физик-кимёвий асосларини татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поливинилспирт гелининг аралаш сувли-сриртли эритувчили эритмаларда бўкиш жараёнини татбиқ этишнинг оптик микрометрия усули “БиоХимМак” корхонасида амалиётга жорий этилган (“БиоХимМак” корхонасининг (Россия) 2025 йил 12 июндаги 47/34-сон маълумотномаси). Натижада, юпқа қатлам хроматографиясида элюент сифатида эритувчининг кучини ошириш имкони яратилган;
ПВС гелида оқова сувларни ва техноген эритмаларни тозалашнинг регенциз усули «Электрокимёзаводи» қўшма корхонаси АЖда амалиётга жорий этилган. («Электрокимёзаводи» қўшма корхонаси АЖнинг 2025 йил 18 июлдаги 77-сон маълумотномаси). Натижада, техноген эритмалар таркибидан тўлиқ бир ва икки валентли металл ионларини ажратишга имкон яратилган;
аралаш сувли-спиртли эритувчили эритмаларда ПВС гели бўкиш кинетикасини аниқлашнинг оптик микрометрия усули “Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” корхонасида амалиётга жорий этилган (“Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” ҚКнинг 2025 йил 8 августдаги 376-сонли маълумотномаси). Натижада, аралаш эритувчили эритмалардан фойдаланиб қон таркибидаги моносахаридлар ва дисахаридларни аниқлашга имкон яратилган.