Ибрагимов Лазизбек Тошпулат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «ГИС технологиялари асосида сув ресурсларини баҳолаш ва кадастрини юритишнинг экологик-географик хусусиятлари (Қашқадарё вилояти мисолида)», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Gr232.
Илмий раҳбар: Журақулов Дониёр Очилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор; Яқубов Турсунбой Ботирович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятида ер ости ва ер усти сув ресурсларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш ҳамда сув кадастрини юритишнинг экологик-географик хусусиятларини аниқлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АрcГИС 10.8.1 дастурида грунт сувлари бўйича таҳлилларга асосланиб 1:1500000 масштабда грунт сувлари ҳолати ва грунт сувлари кадастр карталари яратилган;
масофадан зондлаш материаллари ва ГИС технологиялари асосида ер усти сув кадастри обектларини геоекологик мониторинг қилиш ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш механизми ишлаб чиқилган;
илк бор ГИС технологиялари асосида ер ости ва ер усти сув ресурсларининг миқдор ҳамда сифат кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда Қашқадарё вилояти сув кадастри геопортали яратилган;
Қашқадарё вилояти сув кадастри экологик атласининг мазмуни ва таркибий тузилиши ҳамда карталар серияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГИС технологиялари асосида сув ресурсларини баҳолаш ва кадастрини юритишнинг экологик-географик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
АрcГИС 10.8.1 дастурида грунт сувлари бўйича таҳлилларга асосланиб 1:1500000 масштабда грунт сувлари ҳолати ва грунт сувлари кадастр карталари Ўзбекистон Экологик партияси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгашининг 2024 йил 9 апрелдаги 01-109-сон маʼлумотномаси). Натижада, грунт сувларидан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш имконини берган;
масофадан зондлаш материаллари ва ГИС технологиялари асосида ер усти сув кадастри обектларини геоекологик мониторинг қилиш ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш механизми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 15 майдаги 05-5177-сонли маʼлумотномаси). Натижада, сув обектларини оптимал геоекологик бошқариш имконини берган;
ГИС технологиялари асосида ер ости ва ер усти сув ресурсларининг миқдор ҳамда сифат кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда Қашқадарё вилояти сув кадастри геопортали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 15 майдаги 05-5177-сонли маʼлумотномаси). Натижада, сув ресурсларини санитар-эпидемиологик ҳолатини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
Қашқадарё вилояти сув кадастри экологик атласининг мазмуни ва таркибий тузилиши ҳамда карталар серияси Ўзбекистон Экологик партияси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгашининг 2024 йил 9 апрелдаги 01-109-сон маʼлумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти бўйича сув ресурсларини тақсимотини таҳлил қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имконини берган.