Муродова Дилафруз Сунатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг асосий хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Gr171.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07. 
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Муҳамедов Одил Лапасович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти аҳолисининг ўсиши ва ҳудудий жойланишига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш асосида ижтимоий-иқтисодий географик муаммолар ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти туманлари аҳолисининг туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш кўрсаткичлари, жойланиш хусусиятлари бўйича комплекслилик, ҳудудийлик ва тарихийлик тамойиллари асосида бир-биридан тафовут қиладиган геодемографик таснифи ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилояти туманлари аҳолиси сонини уларнинг жами ер майдонига нисбатан брутто ва суғориладиган ерларига нисбатан нетто (соф) зичликлари аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг аҳоли сони ва табиий ўсиш, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси жойлашиши, аҳоли миграцияси ва геодемографик раёнларининг аҳоли карталари яратилган;
Қашқадарё вилояти ва геодемографик раёнлар аҳолиси сонининг 2040-йилгача мўлжалланган ўрта муддатли прогноз параметрлари экстраполяция методи асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг асосий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилояти туманлари аҳолисининг туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш кўрсаткичлари, жойланиш хусусиятлари бўйича комплекслилик, ҳудудийлик ва тарихийлик тамойиллари асосида ажратилган бир-биридан тафовут қиладиган геодемографик раёнларнинг маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2025 йил 14 январдаги 01/3-12-09-14-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий ва бандлик муаммоларини ечимига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда табақалашган ёндашувни қўллаш имконини берган;
Қашқадарё вилояти туманлари аҳолиси сонини уларнинг жами ер майдонига нисбатан аниқланган брутто ва суғориладиган ерларига нисбатан нетто (соф) зичликларининг статистик маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2025 йил 14 январдаги 01/3-12-09-14-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, меҳнат ресурслари таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилоятининг аҳоли сони ва табиий ўсиш, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси жойлашиши, аҳоли миграцияси ва геодемографик раёнлар карталаридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2025 йил 14 январдаги 01/3-12-09-14-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўсиши ва жойланиши билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муаммолар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ечимига қаратилган минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Қашқадарё вилояти ва геодемографик раёнлар аҳолиси сонининг экстраполяция методи асосида ишлаб чиқилган 2040-йилгача мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2025 йил 14 январдаги 01/3-12-09-14-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий ҳудудларда 2040-йилгача бўлган даврда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, қўшимча иш ўринларини яратишга оид параметрларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларнинг ривожланишини такомиллаштиришда ижобий натижаларга эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish