Усмонова Ҳилола Исропиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «ЗнО наноматериалларини сопоненлар ва флавоноидларни сирт фаол модда сифатида қўллаб, синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К769.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05. 
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Бахрамовна, кимё фанлари доктори, доцент; Муродова Дилафруз Кадировна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЗнО наноматериалларини сопоненлар ва флавоноидларни сирт фаол модда сифатида қўллаб, синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сапонинлар сирт фаол модда ва флавоноидларни барқарорлаштирувчи сифатида қўллаб, ЗнО наноматериалларини синтез қилиш йўли ишлаб чиқилган ва жараён мақбуллаштирилган;
(ЗнО)н нанокластерларининг тузилиши ва элеcтрон хоссалари квант-кимёвий усулида баҳоланган ҳамда кластерда молекулалар сонининг ортиши тақиқланган ҳудуд ўлчамини камайишига олиб келиши аниқланган; 
ЗнО наноматериалларининг сирт морфологияси, сорбсия изотермаси, фотокаталилтик характеристикалари баҳоланган ва Фе3+ ионлари билан доперлаш ютиладиган нурни кўриниш соҳасига силжиши исботланган;
ЗнО наноматериалларининг фотокаталитик реакцияларда дигратация даражиси 91,5 % ни ташкил этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЗнО наноматериалларини сопоненлар ва флавоноидларни сирт фаол модда сифатида қўллаб, синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЗнО ни қўллаб, адсорбцион тозалаш технологияси Ўзбекистон-Хитой МЧЖ "АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ" қўшма корхонада амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон-Хитой МЧЖ "АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ" қўшма корхонасининг 2024 йил 28 октябрдаги 28/10-01-сонли маълумотномаси). Натижада, ЗнО нанозаррачаларининг фаоллашган кўмирга нисбатан бўёқларни адсорбция қилиш самарадорлиги юқори бўлиши ҳамда тозаланган сувнинг сифати экологик стандартларга мувофиқ келишини тасдиқлаш имконини берган;
ЗнО ни фотокатализатор сифатида қўллаш технологияси Ўзбекистон-Хитой МЧЖ "АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ" қўшма корхонада амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон -Хитой МЧЖ "АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ" қўшма корхонасининг 2024 йил 28 октябрдаги  28/10-01-сонли маълумотномаси). Натижада, ЗнО нанозаррачалари ёрдамида синтетик бўёқларни фотокаталитик парчалашда самарадорлик ~90 % ни ташкил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish