Турсуналиев Иброхимжон Усмонали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошқарув ҳисобида баланслашган кўрсаткичлар тизимини шакллантиришни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4182.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баҳодировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжан Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Шерзод Ахматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қора металлургия саноати корхоналари бошқарув ҳисобида баланслашган кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баланслашган кўрсаткичлар тизимида сифат ва амалга ошириш кўрсаткичлари билан бир қаторда харажатларни бошқариш кўрсаткичларини интеграция қилиш орқали ташкилот фаолияти натижаларини стратегик ва операцион даражада баҳолаш аниқлигини ошириш чегараси (15% ≤ BA ≤ 20%)да хўжалик фаолиятининг асосий жиҳатларини тўлиқ қамраб олиш ва стратегик бошқарув самарадорлигини ошириш асосланган;
корхоналар фаолияти самарадорлигини молиявий барқарорлик (қарз юки коэффициенти, ликвидлик индекси) ва операцион самарадорлик (ресурс айланиш тезлиги, маҳсулот бирлигига сарфланадиган вақт) кўрсаткичларини ходимлар малакасини ривожлантириш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш кўрсаткичлари билан боғлаш орқали баланслашган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
тармоқда капитал зичлиги, халқаро бозорлар таъсири ва экологик стандартлар инобатга олинган ҳолда баланслашган кўрсаткичлар харитасини таҳлил қилиш усули ишлаб чиқариш технологияси ва ресурс тақсимотини стратегик режалаштиришда аниқлик даражасини ошириш асосида такомиллаштирилган;
“Узметкомбинат” АЖ баланслашган кўрсаткичлар тизимини Activity Based Costing (ABC) модели билан интеграция қилиш орқали бизнес жараёнлар самарадорлигини баҳолаш аниқлиги даражасини (0,88 ≤ BDS ≤ 0,92) таъминлаш ҳамда ресурсларни қайта тақсимлаш орқали умумий харажатларни 10–12% гача қисқартириш имкони асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошқарув ҳисобида баланслашган кўрсаткичлар тизимини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
баланслашган кўрсаткичлар тизимида сифат ва амалга ошириш кўрсаткичлари билан бир қаторда харажатларни бошқариш кўрсаткичларини интеграция қилиш орқали ташкилот фаолияти натижаларини стратегик ва операцион даражада баҳолаш аниқлигини ошириш чегараси (15% ≤ BA ≤ 20%)да хўжалик фаолиятининг асосий жиҳатларини тўлиқ қамраб олиш ва стратегик бошқарув самарадорлигини ошириш таклифи “Узметкомбинат” АЖ амалиётига жорий этилган (“Узметкомбинат” АЖнинг 2025-йил 26-мартдаги 01/05-01-01/407-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона фаолиятини комплекс таҳлил қилиш, кўрсаткичларни бир бутун тизимда баҳолаш ва бошқарув ахборотининг тўлиғлигини таъминлаш имкони яратилган;
корхоналар фаолияти самарадорлигини молиявий барқарорлик (қарз юки коэффициенти, ликвидлик индекси) ва операцион самарадорлик (ресурс айланиш тезлиги, маҳсулот бирлигига сарфланадиган вақт) кўрсаткичларини ходимлар малакасини ривожлантириш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш кўрсаткичлари билан боғлаш орқали баланслашган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш таклифи “Узметкомбинат” АЖ амалиётига жорий этилган (“Узметкомбинат” АЖнинг 2025-йил 26-мартдаги 01/05-01-01/407-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида турли манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини мувозанатлаш ҳамда қарор қабул қилишни асослаш имкони яратилган;
тармоқда капитал зичлиги, халқаро бозорлар таъсири ва экологик стандартлар инобатга олинган ҳолда баланслашган кўрсаткичлар харитасини таҳлил қилиш усули ишлаб чиқариш технологияси ва ресурс тақсимотини стратегик режалаштиришда аниқлик даражасини ошириш асосида такомиллаштириш таклифи “Узметкомбинат” АЖ амалиётига жорий этилган (“Узметкомбинат” АЖнинг 2025-йил 26-мартдаги 01/05-01-01/407-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона фаолияти доирасида асосий операцион, молиявий ва экологик кўрсаткичларнинг мониторинги йўлга қўйилган;
“Узметкомбинат” АЖ баланслашган кўрсаткичлар тизимини Activity Based Costing (ABC) модели билан интеграция қилиш орқали бизнес жараёнлар самарадорлигини баҳолаш аниқлиги даражасини (0,88 ≤ BDS ≤ 0,92) таъминлаш ҳамда ресурсларни қайта тақсимлаш орқали умумий харажатларни 10–12% гача қисқартириш таклифи “Узметкомбинат” АЖ амалиётига жорий этилган (“Узметкомбинат” АЖнинг 2025-йил 26-мартдаги 01/05-01-01/407-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажат омиллари аниқлаш, ресурсларни тақсимлаш самарадорлигини ошириш, молиявий ҳисоботлар аниқлиги ва ишончлилигини кучайтириш, яширин харажатларни аниқлаш имкони яратилган.