Абдубоқиев Мухаммад Шарофитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Аксиядорлик жамиятлари молиявий таъминотини бошқариш ва самарадорлигини ошириш йўллари », 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4051.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алладўстов Рустам Жонмуротович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиядорлик жамиятларида молиявий таъминот манбаларини диверсификация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий рискларни камайтиришга қаратилган “Консолидасиялашган ишончли молиялаштириш” усули юқори даромад олиш имконини берувчи лойиҳалар, аксия ва облигацияларни эмиссия қилиш ҳамда имтиёзли хорижий кредит линияларини ўзлаштириш орқали кўп сонли майда инвесторлар, компания ва молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштиришга жалб қилиш асосида такомиллаштирилган;
аксиядорлик жамиятлари томонидан корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш ва инвесторларнинг қатъий фоиз тўловларини ихтиёрий, имтиёзли фоизларда, компания аксия ва облигацияларига айирбошлаш имкониятини берувчи облигацияларни муомалага киритиш орқали молиялаштиришнинг нобанк моделидан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча инвесторларни жалб қилиш таклифи асосланган;
ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестисия жараёнларига аксиядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимида ошкораликни таъминлаш, масъулиятлилик ва ҳисобдорлик, барқарор ва манфатдор ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш каби принсипларни жорий этиш асосида янги UCGS (Uzbek Corporate Governance System) корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш орқали ташқи бошқарувни самарали ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда аксиядорлик жамиятлари капитал қўйилмаларининг CAPEX (capital expenditure) ва даромадлар ҳажми ўзгаришларини 2030 йилга қадар узоқ ва қисқа муддатларда баҳоловчи “Profitable forecasting” номдаги юқори кўрсаткичли прогнозлаш параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аксиядорлик жамиятларида молиявий таъминотни самарали бошқариш ва ташкил этиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий рискларни камайтиришга қаратилган “Консолидациялашган ишончли молиялаштириш” усулини юқори даромад олиш имконини берувчи лойиҳалар, аксия ва облигацияларни эмиссия қилиш ҳамда имтиёзли хорижий кредит линияларини ўзлаштириш орқали кўп сонли майда инвесторлар, компания ва молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифи “Ўзметкомбинат” аксиядорлик жамиятининг инвестисиялари ва кредитларини ўзлаштириш бўйича прогноз ва мақсадли параметларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2024 йил 1 майдаги №01/01-01-01/1329-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-2025 йилларда тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестисия ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда аксиядорлик жамияти томонидан мазкур йиллар мобайнида 318,9 млн АҚШ доллари миқдорида инвестисияларни жалб қилиш, пировардида эса 550 та янги иш ўринларини яратишга доир прогнозлари асосланган;
аксиядорлик жамиятлари томонидан корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш ва инвесторларнинг қатъий фоиз тўловларини ихтиёрий, имтиёзли фоизларда, компания аксия ва облигасияларига айирбошлаш имкониятини берувчи облигацияларни муомалага киритиш орқали молиялаштиришнинг нобанк моделидан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча инвесторларни жалб қилиш таклифи “Ўзметкомбинат” аксиядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2024 йил 1 майдаги № 01/01-01-01/1329-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзметкомбинат” аксиядорлик жамиятининг номинал қиймати 5 миллион сўм бўлган 10 000 дона жами 50 миллиард сўмлик корпоратив облигациялари савдо ауксионлари НЕГО савдо майдончасида ўтказилган бўлиб, потенсиал харидорлардан 478,5 миллиард сўмлик аризалар келиб тушган, ҳамда савдо якунлари бўйича жами 50 миллиард сўмлик облигацияларни фонд бозорига муваффақиятли жойлаштиришга эришилган;
ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестисия жараёнларига аксиядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимида ошкораликни таъминлаш, масъулиятлилик ва ҳисобдорлик, барқарор ва манфаъатдор ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш каби принсипларни жорий этиш асосида янги UCGS (Uzbek Corporate Governance System) корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш орқали ташқи бошқарувни самарали ташкил этишга доир таклифи “Ўзметкомбинат” аксиядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2024 йил 1 майдаги №01/01-01-01/1329-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, жамиятни бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни тизимли асосда олиб боришга эришилган;
Ўзбекистонда аксиядорлик жамиятлари капитал қўйилмаларининг CAPEX (cапитал ехпэндитуре) ва даромадлар ҳажми ўзгаришларини 2030 йилга қадар узоқ ва қисқа муддатларда баҳоловчи “Profitable forecasting” номдаги юқори кўрсаткичли прогнозлаш параметрлари “Ўзбекистон металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон металлургия комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2024 йил 1 майдаги №01/01-01-01/1329-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзметкомбинат” аксиядорлик жамиятининг CAPEX ва даромадлар ҳажмини прогноз ёндашувларига мувофиқ CAPEX миқдори 6,44 фоизга ўсиши ва даромадлар хажми 13,52 тлрн. сўмни ташкил этишлиги аниқланган.