Ижтимоий тармоқлар (Телеграм платформа) орқали ОАК бош ҳисобчиси номидан ташкилот ва фуқароларга сохта (фейк) мурожаатлар қилинаётгани кузатилмоқда. 
ОАК бош ҳисобчиси томонидан  ижтимоий тармоқлар орқали ҳеч қандай мурожаатлар берилмаган.
Бу турдаги мурожаатлар сохта (фейк)дир.
Сохта (фейк) маълумотларга ишонмаслик сўралади.
Маълумот учун: Бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан Ички ишлар органларига расмий мурожаат қилинди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish