Рахматуллаева Нигора Рузметовнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Эшитиши бузилган болаларда кохлеар имплантацияси ўтказгунча ва ўтказилгач оғиз бўшлиғи морфофункционал холатини бахолаш» 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3881.
Илмий рахбар: Нигматова Ирода Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Юдин Дмитрий Константинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси; Хабилов Нуъмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эшитиш қобилияти бузилган болаларда кохлеар имплантациядан олдин ва кейин оғиз бўшлиғининг морфо-функционал холатини комплекс бахолаш хамда нутқ реабилитацияси самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс текширувлар  тахлили асосида эшитиши бузилган болаларда нутқ фаолиятининг ривожланмаслиги оғиз бўшлиғи морфо функционал  ҳолатига таъсир этиши ва тиш жағ тизими аномалия ва деформацияларининг юзага келиш частотаси билан бевосита корреляцион боғлиқлик (r>0) аниқланган; 
кохлеар имплантация ўтказилган болалар оғиз бўшлиғи миофункционал, гигиеник индекс, хаёт индекси ва  ортодонтик индекс ўлчов параметрларини 31,3% дан 57,2% га ижобий томонга ўзгариши исботланган;
эшитиши бузилган болаларнинг кохлеар имплантациядан кейин  электромиограмма таҳлилида чайнов мушакларининг миқдорий кўрсаткичлар динамик циклининг ўртача давомийлиги 0,85-0,90 сек гача ошиши билан исботланган;
кохлеар имплантациядан кейин болалар саломатлигини яхшилаш учун аномалиянинг кечиш давомийлиги ва даражасини ҳисобга олган холда комплекс реабилитация алгоритми ишлаб чиқилган ва реабилитация самарадорлиги  13,3%га ошиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
2-14 ёшли кохлеар имплантация ўтказилган болаларда нутқ фаолияти реабилитацияси самарадорлигини ошириш мақсадида тиш-жағ тизими аномалияларини эрта ташхислаш, олдини олиш ва даволашнинг янгича ёндашуви бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: Кохлеар имплантациядан кейин реабилитациянинг дастлабки босқичларида оғиз бўшлиғининг морфо функционал холатига кўра болаларда талаффуз қобилиятини ривожлантиришнинг индивидуал ва шахсий хусусиятлари аниқланди ва тўртта даража аниқланди. Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.03.25 йилдаги 01-р/112 сон билан тасдиқланган хулосаси “Эшитиши бузилган болаларда оғиз бўшлиғидаги ўзига хос клиник хусусиятлари”  номли услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликлари амалиётга жорий этиш ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш сохаси амалиётига, хусусан, Андижон  вилояти болалар стоматология поликлиникасига (2025 йил 13 апрель 84 сонли буйруқ), Тошкент шахар Шайхонтохур тумани  “ТЎРТИНЧИ” МЧЖ стоматология поликлинкасига (2025 йил 1 апрель 39 сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган даволаш профилактик усуллар  эшитишида нуқсони бор болаларда  тиш-жағ тизимида прикус аномалиялари сабабли оғиз бўшлиғи морфо-функционал ўзгаришларда нутқ бузилишига олиб келишини эрта ташхислаб, ҳосил бўлаётган аномалияларнинг вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: эшитиши бузилган болаларни Кохлеар имплантация утказилгач, прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфо-функционал холатидаги ўзгаришларни аниқлаб, эрта ортодонт шифокори кўригидан ўтиши туфайли болаларда кўп босқичли комплекс даволашга эхтиёж камаяди, сарфланадиган маблағи тўлиқ нархи 450 минг сўмга қисқарганлигини кўрсатди. Хулоса: Кохлеар имплантациядан кейин нутқ реабилитациясни тиклаш мақсадида, болаларда ўз вақтида ортодонтик даволаш иқтисодий самарадорлиги 36,8%ни ташкил этган. Шунингдек даволаниш кунлари ўртача 2-3 ойга қисқартирилди ва аномалиянинг қайталаниш даражаси сезиларли даражада камайтирилди.
иккинчи илмий янгилик: кохлеар имплантация ўтказилган болаларда эшитиш қобилияти ва нутқни ривожлантириш хусусиятларига эга бўлган болалар гурухи эканлиги, миогимнастик, гигиеник, хаётий ва ортодонтик индекслар кўрсаткичлари яхши томонга ўзгариши натижасида ортодонтик ёрдамга мухтожлиги 11,6% га камайиши исботлангани Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.03.25 йилдаги 01-р/113 сон билан тасдиқланган хулосаси “Эшитиши қобилияти заиф болаларда кохлеар имплантациясидан кейин оғиз бўшлиғининг моро функционал холатини ўрганиш хамда комплекс реабилитация дастурини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликлари амалиётга жорий этиш ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш сохаси амалиётига, хусусан, Андижон  вилояти болалар стоматология поликлиникасига (2025 йил 13 апрель 84 сонли буйруқ), Тошкент шахар Шайхонтохур тумани  “ТЎРТИНЧИ” МЧЖ стоматология поликлинкасига (2025 йил 1 апрель 39 сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган эшитишида нуқсони бор болаларни кохлеар имплантациядан кейин нутқ фаолиятини тиклаш мақсадида тиш жағ аномалия ва деформацияларининг кечиш давомийлиги , даражасини хисобга олган холда  комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва ҳосил бўлаётган аномалияларнинг вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: эшитиши бузилган болаларни Кохлеар имплантация утказилгач, прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфо-функционал холатидаги ўзгаришларни аниқлаб, эрта ортодонт шифокори кўригидан ўтиши туфайли болаларда кўп босқичли комплекс даволашга эхтиёж камаяди, сарфланадиган маблағи тўлиқ нархи 450 минг сўмга қисқарганлигини кўрсатди. Хулоса: Даволаниш кунлари ўртача 2-3 ойга қисқартирилди ва аномалиянинг қайталаниш даражаси сезиларли даражада камайтирилди.
учинчи илмий янгилик: болаларда нутқнинг бузилишига олиб келган прикус аномалиялари мавжуд болалрни саломатлигини яхшилоаш учун аномалиянинг кечиш давомийлиги ва даражасини хисобга олган холда комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги бу гурух болаларда профилактика хисобига ортодонтик муолажанинг 12,3% га қисқариши билан исботлангани Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.03.25 йилдаги 01-р/113 сон билан тасдиқланган хулосаси “Эшитиши қобилияти заиф болаларда кохлеар имплантациясидан кейин оғиз бўшлиғининг моро функционал холатини ўрганиш хамда комплекс реабилитация дастурини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликлари амалиётга жорий этиш ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш сохаси амалиётига, хусусан, Андижон  вилояти болалар стоматология поликлиникасига (2025 йил 13 апрель 84 сонли буйруқ), Тошкент шахар Шайхонтохур тумани  “ТЎРТИНЧИ” МЧЖ стоматология поликлинкасига (2025 йил 1 апрель 39 сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган эшитишида нуқсони бор болаларни кохлеар имплантациядан кейин нутқ фаолиятини тиклаш мақсадида тиш жағ аномалия ва деформацияларининг кечиш давомийлиги, даражасини хисобга олган холда  комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва ҳосил бўлаётган аномалияларнинг вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: эшитиши бузилган болаларни Кохлеар имплантация утказилгач, прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфо-функционал холатидаги ўзгаришларни аниқлаб, эрта ортодонт шифокори кўригидан ўтиши туфайли болаларда кўп босқичли комплекс даволашга эхтиёж камаяди, сарфланадиган маблағи тўлиқ нархи 450 минг сўмга қисқарганлигини кўрсатди. Хулоса: Кохлеар имплантациядан кейин нутқ реабилитациясни тиклаш мақсадида, болаларда ўз вақтида ортодонтик даволаш иқтисодий самарадорлиги 36,8%га камайган. Шунингдек даволаниш кунлари ўртача 2-3 ойга қисқартирилди ва аномалиянинг қайталаниш даражаси сезиларли даражада камайтирилди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда Кохлеар имплантациядан кейин нутқ фаолиятини тиклашга қартилган мультидисциплинар комплекс ёндошувга асосланган алгоритм бўйича реабилитация самарадорлигини 17,6% га оширилганини исботлангани Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 29.03.25 йилдаги 01-р/113 сон билан тасдиқланган хулосаси “Эшитиши қобилияти заиф болаларда кохлеар имплантациясидан кейин оғиз бўшлиғининг моро функционал холатини ўрганиш хамда комплекс реабилитация дастурини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликлари амалиётга жорий этиш ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш сохаси амалиётига, хусусан, Андижон  вилояти болалар стоматология поликлиникасига (2025 йил 13 апрель 84 сонли буйруқ), Тошкент шахар Шайхонтохур тумани  “ТЎРТИНЧИ” МЧЖ стоматология поликлинкасига (2025 йил 1 апрель 39 сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган эшитишида нуқсони бор болаларни кохлеар имплантациядан кейин нутқ фаолиятини тиклаш мақсадида тиш жағ аномалия ва деформацияларининг кечиш давомийлиги , даражасини хисобга олган холда  комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва ҳосил бўлаётган аномалияларнинг вужудга келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: эшитиши бузилган болаларни Кохлеар имплантация утказилгач, прикус аномалиялари сабабли нутқ фаолияти бузилган болаларда оғиз бўшлиғини морфо-функционал холатидаги ўзгаришларни аниқлаб, эрта ортодонт шифокори кўригидан ўтиши туфайли болаларда кўп босқичли комплекс даволашга эхтиёж камаяди, сарфланадиган маблағи тўлиқ нархи 450 минг сўмга қисқарганлигини кўрсатди. Хулоса: Кохлеар имплантациядан кейин нутқ реабилитациясни тиклаш мақсадида, болаларда ўз вақтида ортодонтик даволаш иқтисодий самарадорлиги 36,8%га камайган. Шунингдек даволаниш кунлари ўртача 2-3 ойга қисқартирилди ва аномалиянинг қайталаниш даражаси 12%га камайтирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish