Ҳамроев Худойшукур Нутфиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жигар морфометрик параметрларининг меъёрда ва экспериментал сурункали алкоголизмда қиёсий таснифи”, 14.00.02– Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3279.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Рагимов Разин Мирзекеримович, тиббиёт фанлари доктори,профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: тажрибавий сурункали алкоголли интоксикация чақиртирилган оқ зотсиз каламушлар жигар тўқимасидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларни аниқлаш ва фитотерапевтик воситалар ёрдамида коррекциялаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида келиб чиққан оқ зотсиз каламушларнинг жигар тўқималарида этил спирт таъсири сабабли унда юз берган морфометрик ўзгаришлари аниқланган;
илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида ва қушқўнмаси экстрактидан фойдаланиб жигар гепатоцитларнинг микросутруктураси ва синусоидал бўшлиқлар диаметрининг ошганлиги морфологик таҳлилда исботланган;
экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида перисинусоидал бўшлиқларда коллаген толалари сонининг кўпайганлиги ва қушқўнмаси билан фитокорексиядан фойдаланганда, коллаген толалари сонининг камайганлиги ва фибротик ўзгаришларнинг камайиши гистокимёвий таҳлилда аниқланган;
илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида оқ зотсиз каламуш жигар тўқимасида, айниқиса гепатоцит ҳужайраларида Ки-67 маркерининг юқори экспрессияси кузатилиб,бу сурункали алкоголизм жараёнида ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги ошганлиги ва қушқўнмаси экстракти биокорексиясидан кейин жигар ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги меъёрга яқинлашганлиги иммуногистокимёвий таҳлилда исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Жигар морфометрик параметрларининг меъёрда ва экспериментал сурункали алкоголизмда қиёсий таснифи» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 февралдаги 12/56-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида келиб чиққан оқ зотсиз каламушларнинг жигар тўқималарида этил спирт таъсири сабабли унда юз берган морфометрик ўзгаришлари аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (буйруқ 20.08.2024 й №78-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (буйруқ 19.08.2024 й №167-сон) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижасида жигар тўқималарида морфометрик ўзгаришлар таҳлилида гепатоцитлар тузилишида ва жигар бўлакчаларининг қон томир тизимида синусоидал капилляр бўшлиқ кенгайганлиги, микроваскуляр каналнинг қайта тузилишини кўрсатди. Гепатоцитлар майдони ошди, бу ҳужайра гипертрофияси билан боғлиқ. Гепатоцитлар ядросининг камайди, бу дистрофик ўзгаришларни акс эттиради. Бу кўрсаткичлар натижаси сифатида кўрилди, бу унинг ташхислаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган морфометрик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш вақтини 8 кундан 5-6 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (морфологик текшириш усулининг ўртача нархи 1 та ҳолат учун 95000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 65000 сўм). Тавсия этилган усулни амалиётда қўллаш лаборатор текширишлар вақтини 1-1,5-мартага камайтириб, хар бир холат учун 30 минг сўм тежалган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида ва қушқўнмаси экстрактидан фойдаланиб жигар гепатоцитларнинг микросутруктураси ва синусоидал бўшлиқлар диаметрининг ошганлиги морфологик таҳлилда исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (буйруқ 20.08.2024 й №78-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (буйруқ 19.08.2024 й №167-сон) амалиётга жорий етилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижасида қушқўнмаси экстракти таъсирида жигар тўқималарида морфологик ўзгаришлар таҳлилида жигар бўлаклари орасидаги синусоидларнинг перифериядан марказий венага кенгайиши микросиркуляцияни яхшилаган неоангиогенезни кўрсатди. Гепатоцитлар гиперплазияни, хроматин иплари ва ядрочалари билан катталашган ядролар бу юқори пролифератив фаоллик ва тўқималарнинг тикланишини гепатоцитлар майдони ҳужайра функсиясининг яхшиланишини кўрсатиб, строманинг паренхимага нисбати ўсди, бу сурункали яллиғланиш ёки дастлабки фибротик ўзгаришларга кузатилди. Натижаси сифатида кўрилди, бу унинг даволаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган морфологик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш вақтини 10 кундан 8 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга еришилган (гистоморфологик текширишда усулининг ўртача нархи 1 та ҳолат учун 140000 сўмни ташкил қилса, тавсия етилган усулнинг нархи 90000 сўм). Тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда ташхислаш вақтини 1,5 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағларини 50 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида перисинусоидал бўшлиқларда коллаген толалари сонининг кўпайганлиги ва қушқўнмаси билан фитокорексиядан фойдаланганда, коллаген толалари сонининг камайганлиги ва фибротик ўзгаришларнинг камайиши гистокимёвий таҳлилда аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (буйруқ 20.08.2024 й №78-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (буйруқ 19.08.2024 й №167-сон) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижасида жигар тўқималарида гистокимёвий ўзгаришлар таҳлилида жигарда оч сариқ ёғ томчилари билан паренхимал ёғ дистрофияси, коллаген толалари қалинлашган синусоидларнинг торайиши ва коллаген тузилмаларининг нотекис қалинлашиши билан марказий венанинг кенгайиши аниқланди. Қушқўнмаси экстракти билан фитокорексиядан фойдаланганда гепатоцитлар ядролари ва цитоплазма метаболик бузилишларни кўрсатадиган ранг ўзгариши кузатилмади. Синусоидал бўшлиқлар торайиши ва тўқималар гипоксияси, коллаген толаларининг қалинлашиши, фибрози кузатилмади. Қушқўнмаси экстракти билан фитокорексиядан кейинги натижаси сифатида кўрилди, бу уни даволаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган патоморфологик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш вақтини 12 кундан 8 кунгача қисқариши ва қайта комиссион текширишлар бўлмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга еришилган (гистокимёвий текширишда усулининг ўртача нархи 1 та ҳолат учун 165000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 130000 сўм). Тавсия этилган усулни амалиётда қўллаш лаборатор текширишлар вақтини 1,5-мартага камайтириб, хар бир холат учун 35 минг сўм тежалган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида оқ зотсиз каламуш жигар тўқимасида, айниқиса гепатоцит ҳужайраларида Ки-67 маркерининг юқори экспрессияси кузатилиб,бу сурункали алкоголизм жараёнида ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги ошганлиги ва қушқўнмаси экстракти биокорексиясидан кейин жигар ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги меъёрга яқинлашганлиги иммуногистокимёвий таҳлилда исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (буйруқ 20.08.2024 й №78-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (буйруқ 19.08.2024 й №167-сон) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижасида экспериментал сурункали алкоголизм таъсирида жигар тўқималарида гепатоцитлар ядролари аниқ ажралиб турадиган ядро мембранаси ва марказий жойлаштирилган ядрочалар билан юмалоқ формага эга эди. Ки-67 билан бўялган ядроларнинг мавжудлиги пролифератив фаолликни кўрсатди. Aлкоголли зарарланишдан ва қушқўнмаси билан кейинги биокоррексиядан сўнг, каламушларда жигар тўқималарининг тикланиши кузатилди. Марказий веналар атрофидаги гепатоцитлар турли ўлчамда бу регенерация жараёнларини кўрсатади. Ушбу ҳужайралар зич ядролари бўлган юмалоқ шаклга эга бўлиб, фаол репаратив жараёнларни кўрсатди. Ки-67да мусбат бўялган ядроларнинг мавжудлиги зарарланган гепатоцитларни алмаштириш учун фаол ҳужайра бўлинишини акс эттирувчи пролифератив фаолликни тасдиқлади. Гепатоцитларнинг ядролари катталашиб, ҳужайраларнинг ситоплазмаси еозинофилли тарзда бўялган, бу функсионал фаолликни оширади. Ушбу ўзгаришлар фаол ҳужайра метаболизмини ва ҳужайра ўсиши ва бўлиниши учун зарур молекулаларнинг синтезини кўрсатади. Натижаси сифатида кўрилди, бу унинг ташхислаш самарадорлиги оширилишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия етилган иммунопатоморфологик жиҳатларини эрта аниқлаб ташхислаш вақтини 15 кундан 10 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (иммуногистокимёвий текшириш усулининг ўртача нархи 1 та ҳолат учун 197000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 152000 сўм). Тавсия этилган ташхислаш усулидан фойдаланган ҳолда текшириш ўтказиш вақтини 1,5 баробар қисқартириб, 1 та ҳолатда бюджет маблағлари 45 минг сўм тежалди.