Назаров Абдиқаҳҳор Мухаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Помидор (Лйcоперсиcум Эсcулентум) мевасини қуритиш усуллари ва қадоқлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 06.01.11 – Қишлоқ хоъжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Qx936
Илмий раҳбар: Болтаев Муродбек Аллаярович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, профессор, техника фанлари доктори; Мирзаев Рахим Одилжонович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Помидорнинг танлаб олинган нав ва дурагайларини турли усулларда қуритиш ва қадоқлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор помидорни қуритишга энг мақбул қуруқ моддаси юқори коърсаткичда боълган Новичок нави (5,9%), Ложайн Ф1 (5,5%), Юсуф Ф1 (5,4), Бурхон Ф1 (5,3) дурагайлари танлаб олинган.
помидорни турли боълак ва оълчамларда тайёрланиб, махсус қуритиш ускунасида (қуёш панел тунелли) қуритилганда, тайёр маҳсулот чиқиши Новичок навида 7,5 %, Ложайн Ф1, 5,9 %, Юсуф Ф1 5,9 % Бурхон Ф1 6,6 % қуритилган маҳсулот чиқиши аниқланган ва сифатли, товарбоп ҳолатида қуритишда доира шаклда 6-7 мм, оълчамда боълиши энг мақбул эканлиги исботланган;
помидорни инфрақизил - конвектив усулда қуритилганда, стандартга мос равишда қуритилган маҳсулот олиш учун энг мақбул ҳарорат 50оC қуритиш давомийлиги 10 соат ҳамда харорат 60оC боълганда қуритиш давомийли 8 соат боълганлиги аниқланган;
қуритилган помидорни сифатли ва узоқ муддат сақлаш учун турли қадоқлаш усулларидан фойдаланганда C витамини 12 ой давомида газли муҳитда 50% дан юқори (72,2% -52,0%), вакуумда 45,3% гача, полиетиленда эса 30,4% гача, ликопин ва каротинлар газли муҳитда қадоқланганда 12 ой давомида 72,4% ва 68,5% гача сақланиб қолганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда помидор меваларини қуритишда тайёр маҳсулот сифатини ошириш учун технологик жараёнларни такомиллаштириш, қуритишнинг самарадор усулини аниқлаш, қуритилган помидор меваларини қуритишдан олдин ва қуритилгандан кейин технологик, органолептик ва биокимёвий таркибини тадқиқ қилиш, шунингдек, помидор меваларини қуритиш технологиясини ишлаб чиқишнинг энг самарали йоълларини аниқлашга қаратилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
Кичик қайта ишлаш ва сақлаш корхоналари, сабзавотчилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хоъжаликлари, томорқа ер эгалари учун “Оъзбекистонда етиштирилган помидор ҳосилидан унумли фойдаланишда турли қуритиш усулларини қоъллаш ва қадоқлаш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Оъзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 16 апрелдаги №16-34/04-25-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома помидор махсулотларини қуритиш ва сақлашда услубий қоълланма сифатида хизмат қилмоқда.
Помидорни қуритиш боъйича илмий ишланма асосида Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “ЖАҲОН ИДЕАЛ СЕРВИCЕ” маъсуляти чекланган жамиятида 1 тоннагача помидор меваларини қуритиш учун жорий этилган (Оъзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 16 апрелдаги №16-34/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, сақлашга қоъйилган қуритилган маҳсулотни 3 ойдан кейин икки баробар юқори нархда оъртача 100 минг соъм атрофида сотишга эришилиб қоъшимча 4 млн соъм даромад олишга эришилган. Умумий ҳисобда 6 млн 100 минг соъм миқдорда қоъшимча даромат олишга эришган.
Наманган вилояти Норин тумани “ВАЛЛЕЙ ФРУИЦ CООПЕРАТИВЕ корхонасида 4 тоннагача помидор қуритиш боъйича илмий ишланма жорий этилган (Оъзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 16 апрелдаги №16-34/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу қуритилган помидорни 2024 йил мавсум даврида 70000 соъмдан реализация қилиш натижасида корхона қоъшимча 16 млн 800 минг соъм даромат олишга эришган.