Хожиев Тунис Нуркосимовичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий ривожланиш замонавий консепсияларининг трансформацияси” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fal182.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат – фалсафа фанлари доктори, профессор. Каримов Бахтиёр Рахмонович – фалсафа фанлари доктори, профессор. Юлдашева Фарида Хужамкуловна – фалсафа фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ижтимоий ривожланиш консепсиялари трансформациясини тарихий-фалсафий, модернизацион ва постмодернизацион парадигмалари методологияси компаративистик таҳлили асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ривожланиш феноменини тадқиқ этишга қаратилган методологик консепсияларни ўзгаришларнинг миқдорий кўпайишига урғу берувчи кумулятив назариялар, ўзгаришнинг сифатий жиҳатларига диққат қаратган ҳолда уни босқичли тарзда тавсифловчи стадиал, ижтимоий тизимдаги ички ўзгаришларни ривожланиш сифатида баҳоловчи тузилмавий назарияларга таснифлаш мумкинлиги илмий асосланган;
Мустақил Ўзбекистон модернизацияси жараёнининг учинчи босқичи ҳамда унинг ижтимоий ривожланиш консепсияси илмий назарий асосланганлик, қисқа муддатга мўлжалланганлик, аниқ соҳалар ёки аниқ ҳудудларни модернизациялашга йўналтирилганлик, тор ихтисослашган қўшимча дастурларни татбиқ қилиш, ислоҳотлар натижаларини тадқиқ этиш ва мувофиқлаштириш муассасаларининг мавжудлиги каби хусусиятларига кўра ўзига хослик касб этиши очиб берилган;
Ўзбекистон стратегик тараққиёт моделига хос модернизацион тамойилнинг “давлат-жамият-инсон” кўринишдан “инсон-жамият-давлат” шаклга ўзгариши ижтимоий ривожланиш консепсиясидаги социоцентрик мўлжалларнинг персоналистик мўлжалларга трансформациясини юзага келтирганлиги исботланган;
Европа таълими ва тилларини билиш, Ғарб маданиятидан хабардорлик ҳамда чет элликлар билан мулоқот қила олиш шу жумладан, маҳаллий аҳоли учун очиқ бўлган лавозимларда мустамлака бошқарув тизимида хизмат қилиш кабилар юзаки ёки коланиал давр модернизациясининг тавсифий белгилари сифатида намоён бўлиши илмий асосланган;
Халқ билан мулоқот, ҳукуматни ҳабардор қилиш, анъанавий ва замонавий қадриятлар синтези, миллий диний элементларни синкретловчи ислоҳотлар мафкурасининг мавжудлиги каби жиҳатлар Шарқона ижтимоий ривожланиш консепсияларининг вестернизацион назариялардан фарқловчи хусусияти эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий ривожланиш замонавий консепсияларининг трансформацияси мавзусини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ижтимоий ривожланиш феноменини тадқиқ этишга қаратилган методологик консепсияларни ўзгаришларнинг миқдорий кўпайишига урғу берувчи кумулятив назариялар, ўзгаришнинг сифатий жиҳатларига диққат қаратган ҳолда уни босқичли тарзда тавсифловчи стадиал, ижтимоий тизимдаги ички ўзгаришларни ривожланиш сифатида баҳоловчи тузилмавий назарияларга таснифлаш мумкинлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИХ-боби яъни, “Қонун устуворлиги, ижтимоий тенглик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш” бобининг 13-қадамида белгиланган партиянинг очиқ, шаффоф, халқчил ва демократик давлат бошқаруви тизимини жорий этиш йўналишида белгиланган вазифаларга мос келади. Диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимидаги фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди. (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2025-йил 28-майдаги 02-02-42 - сон далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мазкур йўналишлар амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
мустақил Ўзбекистон модернизацияси жараёнининг учинчи босқичи ҳамда унинг ижтимоий ривожланиш консепсияси илмий назарий асосланганлик, қисқа муддатга мўлжалланганлик, аниқ соҳалар ёки аниқ ҳудудларни модернизациялашга йўналтирилганлик, тор ихтисослашган қўшимча дастурларни тадбиқ қилиш, ислоҳотлар натижаларини тадқиқ этиш ва мувофиқлаштириш муассасаларининг мавжудлиги каби хусусиятларига кўра ўзига хослик касб этиши тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг соҳага оид ҳукумат қарор, фармон ва фармойишларининг ижросига оид тарғибот ишларини ташкил этишда мазкур диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 2-майдаги 05-16-21-2326 - сон далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мазкур йўналишлар амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
Ўзбекистон стратегик тараққиёт моделига хос модернизацион тамойилнинг “давлат-жамият-инсон” кўринишдан “инсон-жамият-давлат” шаклга ўзгариши ижтимоий ривожланиш консепсиясидаги социоцентрик мўлжалларнинг персоналистик мўлжалларга трансформациясини юзага келтирганлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги хулосалардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг В. Миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган жамият барпо этиш боби, 5.1. Давлат ва жамоат ташкилотлари бошқарувини такомиллаштириш йўналишида келтирилган вазифаларга мос келади. Диссертация ишининг илмий янгилиги ва таклифлардан партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-маънавий билимларини оширишга қаратилган ўқувларда ва мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди. (“Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 14-майдаги 02-02-42 - сон далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мазкур йўналишлар амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.
Европа таълими ва тилларини билиш, Ғарб маданиятидан хабардорлик ҳамда чет элликлар билан мулоқот қила олиш шу жумладан, маҳаллий аҳоли учун очиқ бўлган лавозимларда мустамлака бошқарув тизимида хизмат қилиш кабилар юзаки ёки коланиал давр модернизациясининг тавсифий белгилари сифатида намоён бўлиши тўғрисидаги хулосалар ва диссертациядаги бошқа бир қанча амалий таклифлардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг Ижтимоий тармоқларни тадқиқ этишга қаратилган социологик тадқиқотларида фойдаланилган. (Ижтимоий фикр республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025-йил 15-майдаги 1-16-101 - сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилаётган социологик тадқиқотларнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
халқ билан мулоқот, ҳукуматни ҳабардор қилиш, анъанавий ва замонавий қадриятлар синтези, миллий диний элементларни синкретловчи ислоҳотлар мафкурасининг мавжудлиги каби жиҳатлар Шарқона ижтимоий ривожланиш консепсияларининг вестернизацион назариялардан фарқловчи хусусияти эканлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси ДМ таркибидаги “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Муносабат”, кўрсатуви ҳамда “Миллат ва маънавият”, “Жаҳон адабёти” дастурларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-майдаги 05-09-671 - сон далолатномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар кўрсатув ссенарийсининг методологик жиҳатдан такомиллашиши ҳамда фуқароларнинг дезинформация ва ёлғон хабар манипулятив эффектларига қарши кураш ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига хизмат қилди.