Менгнаров Шухрат Соатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қайта ишланган толалар асосида олинган газламаларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва башоратлаш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.01- “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4469.
Илмий раҳбар: Очилов Тўлқин Ашурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Гафурова Нигора Туймуродовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайта ишланган толалар асосида олинган газламаларнинг сифатини баҳолаш ва шакл сақлаш хусусиятини башоратлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толаси ва тикувчилик саноатида чиқадиган иккиламчи материал ресурслари аралашмасидан фойдаланган ҳолда олинган газламаларнинг ярим даврли чўзилиш деформациясидаги узилиш натижаларига боғлиқлигини ифодаловчи бикрлигини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
газламаларнинг бир даврли чўзилиш деформациясидаги қайишқоқлик ва эластик деформацияларининг ортиши, пластик деформациясининг камайиши ҳисобига шакл сақлаш хусусияти башоратланган;
газламаларнинг бўйлама қайишқоқлигининг бошланғич модули кўндаланг кесим юзасини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
газламаларнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва ишқаланишга чидамлилигининг ўзаро боғлиқлиги кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган регрессион моделлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қайта ишланган толалардан сифатли газлама олиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
тикувчилик саноатида чиқадиган қайта ишланган толалардан пилталаш машинасида пилта олиш усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги бир қатор корхоналарда, жумладан, “CHACH TEX” МЧЖ (Тошкент вилояти) корхонасида амалиётга жорий этилди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2024 йил 22 майдаги 03/25-1096-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган вариант асосида олинган газламаларнинг сифат кўрсаткичларига нисбатан таклиф этилаётган вариант асосида қайта ишланган толалар асосида олинадиган газламанинг узилиш кучи 7-9,6%га яхшилаш имконияти яратилган;
таклиф этилаётган тикувчилик саноатида чиқадиган иккиламчи хомашё ресурсларини қайта ишлаб, ундан газлама олиш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, Бухоро шаҳридаги “OYGUL PLYUS” МЧЖ корхонасида жорий қилинди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2024 йил 22 майдаги 03/25-1096-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган вариант асосида олинган газламаларнинг сифат кўрсаткичларига нисбатан таклиф этилаётган вариант асосида қайта ишланган толалар аралашмасидан олинадиган газламаларнинг сифат кўрсаткичлари 17-22% га имконияти яратилган.