Қорабоев Бахром Юлдош ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ип таранглигини муқобиллаштириш ҳисобига трикотаж тўқималарининг физик-механик хусусиятларини яхшилаш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 PhD/Т4916.
Илмий раҳбар: Юнусов Камолиддин Зунунович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонов Абдурашид Отахонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ип таранглигини муқобиллаштириш ҳисобига трикотаж тўқималарининг физик-механик хусусиятларини яхшилашдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори текисликка эга бўлган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ипнинг эгиш чуқурлиги кўрсатгичлари яратилган янги қурилмадан фойдаланиб ҳар хил тўқималар учун аниқланган;
ҳалқа ипи узунликлари барқарорлаштирилган трикотаж тўқимасини олиш техналогияси ип таранглигини аниқловчи янги қурилмани тўқув дастгоҳига ўрнатиш асосида такомиллаштирилган;
трикотаж тўқималарини олишда эгиш чуқурлиги қийматларини ўзгартириш асосида технологик кўрсатгичлар ва физик-механик хусусиятларини бошқариш усуллари ишлаб чиқилган;
трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларига таъсир этиш омиллари рационал қийматлари ип беришда унинг таранглигини муқобиллаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Айлана игнадонли трикотаж машиналарида ип таранглигини аниқловчи қурилма ёрдамида трикотаж тўқима ҳалқалар ипи узунлигини бир хил таъминлаб, ҳалқалар нотекислигини камайтириш натижасида:
ҳалқа ипи узунликлари барқарорлаштирилган трикотаж тўқимасини олиш такомиллаштирилган техналогияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасаруфидаги Тошкент шаҳар «КНИТТИНГ АРТ» МЧЖ ва Сурхондарё вилояти «ҚУМТЕХ ИНВЕСТ» МЧЖ корхоналарида жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 31-июндаги № 04/25-1871 сон маълумотномаси). Айлана игнадонли трикотаж машиналарида ип таранглигини аниқловчи янги қурилма жорий қилиниши натижасида олинган тўқималар сифати оширилиб тўқималарда нуқсон келиб чиқиши 2,7 баробарга ва хомашё сарфи 5,4 % га камайтиришга эришилган.