Ахмаджонов Акмалжон Пулатжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштиришнинг ижтимоий-маънавий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1419
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Хайдаралиев Шухрат Абдулазизович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Тилавов Ўктамжон Ғуломович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштиришнинг ижтимоий ва маънавий омилларини очиб беришдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштириш, инсон-жамият-давлат парадигмасида миллий бирдамликни белгиловчи индикатор бўлиб, жамият ижтимоий-маданий қадриятлар структурасида ўзликни англашнинг пассеистик, футуристик хусусиятларини олдини олиши фалсафий асосланган;
замонавий ўзбек жамиятида тарихий онгни такомиллаштириш динамикаси ижтимоий маконда таркиб топувчи синтетик (тарихий тавсиф ва назарий конструксияларни ишлаб чиқиш) ва синкретик (тарихий воқеликни образли тасвирлаш) тарихий тафаккур, жамият идеосферасининг ўзаро тенглик векторида уйғунлашишига олиб келиб, ёшларда аналитик тарихий тафаккурни ривожлантириши қиёсий очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда информацион технологияларнинг ижтимоий-маънавий барқарорлиги, жамият тарихий хотирасида тарихий онгнинг конструктив фаолиятига боғлиқлиги сабабли, жамиятда маданий социал катаклизмларни оқилона ҳал этиши орқали шахс ва жамият ўртасидаги иррационал муносабатларини тартибга солувчи механизм эканлиги аниқланган;
глобаллашув шароитида тарихий онгдаги трансоформация жараёнлари, жамиятда маданий универсаллашув тенденсияларини келтириб чиқариб, авлодлараро ворисийликни белгилашда анʼанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик бирлигини таъминлаш, жамиятда потенсиал ижтимоий (конфликтоген вазият, социал катаклизм каби) хавфларни олдини олувчи рационал кўрсаткичлар (бирдамлик, тенглик, эркинлик) бирлиги эканлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштиришнинг ижтимоий-маънавий омиллари асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштириш, инсон-жамият-давлат парадигмасида миллий бирдамликни белгиловчи индикатор бўлиб, жамият ижтимоий-маданий қадриятлар структурасида ўзликни англашнинг пассеистик, футуристик хусусиятларини олдини олишига оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон телерадиоканалининг 2024-йил ноябр-декабр ойларидаги “Ўзбекистон ёшлари”, Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этиш ҳамда дастур сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси” ДМ 2025-йил 4-февралдаги 05-09-106-сон далолатномаси). Натижада, жамият ижтимоий-маданий қадриятлар структурасида ўзликни англашнинг пассеистик, футуристик хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
замонавий ўзбек жамиятида тарихий онгни такомиллаштириш динамикасининг ижтимоий маконда таркиб топувчи синтетик (тарихий тавсиф ва назарий конструксияларни ишлаб чиқиш) ва синкретик (тарихий воқеликни образли тасвирлаш) тарихий тафаккурни олдини олиши ва жамият идеосферасининг ўзаро тенглик векторида уйғунлашишига доир илмий хулосаларидан Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги “Олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 12-сон Қарори ҳамда 2024-йил 30-декабрдаги “Олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида хизмат кўрсатаётган профилактика инспекторлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги 750-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг 2025-йил 3-февралдаги 26/405-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда аналитик тарихий тафаккурни ривожлантириш шахс ва жамият ўртасидаги иррационал муносабатларини тартибга солувчи механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда информацион технологияларнинг ижтимоий-маънавий барқарорлиги, жамият тарихий хотирасида тарихий онгнинг конструктив фаолиятига боғлиқлиги, жамиятда маданий социал катаклизмларни оқилона ҳал этишга доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-февралдаги 2-13-21-625-сон маълумотномаси). Натижада Ёшлар ишлар агентлиги фаолиятида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг тарихий онгини ривожлантириш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда жамият ижтимоий-маданий қадриятлар структурасига ижобий таъсирини асослашга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида тарихий онгдаги трансоформация жараёнлари, жамиятда маданий универсаллашув тенденсияларини келтириб чиқариб, авлодлараро ворисийликни белгилашда анʼанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик бирлигини таъминлашга доир илмий хулоса ва таклифларидан Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги “Олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширилишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 12-сон Қарори ҳамда 2024-йил 30-декабрдаги “Олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида хизмат кўрсатаётган профилактика инспекторлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги 750-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати  2025-йил 3-февралдаги 26/405-сон маълумотномаси). Натижада, инсон ва жамият экзистенсиясининг жамиятда потенсиал ижтимоий (конфликтоген ижтимоий вазият, социал катаклизм каби) хавфларни оқилона ҳал этиш, жамият бирдамлигини таъминловчи демократик қадриятлар механизмларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish