Курбанова Дилдора Абдурахмановнанинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Озиқ-овқат саноатида дон маҳсулотлари тармоғи барқарорлиги ва самарадорлигини оптималлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt3407
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Мухитдинова Камола Алишеровна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: академик, и.ф.д., профессор Гулямов Саидахрор Саидахмедович, и.ф.д., профессор Саматов Гаффор Аллакулович, и.ф.д., профессор Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноатида дон маҳсулотлари тармоғи барқарорлиги ва самарадорлигини оптималлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноат корхоналари молиявий-иқтисодий фаолиятини баҳолашнинг таклиф қилинган “КМБ-сcоринг” комплекс, тизимли ва обектив ёндашуви доираси-да фаолиятни уч йўналиш (молиявий натижалар - 60 балл, активлар ҳолати - 40 балл ва капитал таркиби - 40 балл) асосида 140 баллик тизим бўйича натижаларни “аъло” (80-100%), “барқарор” (60-80%), “қониқарли” (40-60%) ва “қониқарсиз” (40% дан паст) даражалари бўйича баҳолаш ва даражалар бўйича мувофиқлаштирилган ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
саноат корхоналари барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича КОРЕМ (Комплекс Оптималлаштирилган Ривожланиш ва Эффектив Методологияси) методологияси озиқ-овқат саноатиида дон маҳсулотлари тармоғининг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, жумладан марказий бошқарув органи орқали ўзаро боғланиш асосида барқарорлик ва самарадорликни комплекс ташкил этишга кўра такомиллаштирилган;
дон маҳсулотлари тармоғи хусусиятларини эътиборга олган ҳолда БОТИН (Барқарорликни Оптималлаштирилган Таъминлаш ва ИНтеграциялаш) механизмининг иқтисодий самарадорлигини барқарорликнинг диагностика, оптимизация ва мониторинг босқичлари учун молиявий-иқтисодий ҳолатни “алоҳида – умумлаштириш” асосида баҳолашга кўра ошириш асосланган;
озиқ-овқат саноатда дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари рақобат-бардошлилигини рақамли трансформация, вертикал интеграция ва кластер ёндашувига кўра оширишга қаратилган технологик модернизация ва ресурслардан оптимал фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича “ГРАИНСТАБ-12” стратегиясининг иқтисодий самарадорлиги асосланган;
озиқ-овқат саноатида дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари соф фойдасига таъсир этувчи омилларнинг эластиклик коеффициентлари ва кўп омилли ёндашувга кўра 2025-2030 йиллар бўйича соф фойда кўрсаткичи бўйича прогноз интерваллари ишончлилик чегаралари (пастки чегара; юқори чегара)нинг прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат саноатида дон маҳсулотлари тармоғи барқарорлиги ва самарадорлигининг ташкилий-иқтисодий методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
озиқ-овқат саноат корхоналари молиявий-иқтисодий фаолиятини баҳолашнинг таклиф қилинган “КМБ-сcоринг” ёндашуви доирасида фаолиятни уч йўналиш (молиявий натижалар - 60 балл, активлар ҳолати - 40 балл ва капитал таркиби - 40 балл) асосида 140 баллик тизим бўйича натижаларни “аъло” (80-100%), “барқарор” (60-80%), “қониқарли” (40-60%) ва “қониқарсиз” (40% дан паст) даражалари бўйича баҳолаш ва даражалар бўйича мувофиқлаштирилган ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025-йил 22-майдаги 1/110-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичини 68 баллдан 82 баллгача яхшиланишига муайян даражада хизмат қилган;
саноат корхоналари барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича КОРЕМ (Комплекс Оптималлаштирилган Ривожланиш ва Эффектив Методологияси) методологияси озиқ-овқат саноатиида дон маҳсулотлари тармоғининг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, жумладан марказий бошқарув органи орқали ўзаро боғланиш асосида барқарорлик ва самарадорликни комплекс ташкил этишга кўра такомиллаштириш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025-йил 22-майдаги 1/110-сонли маълумотномаси). Таклиф ишлаб чиқариш харажатларини 6 фоизга камайишига муайян даражада хизмат қилган;
дон маҳсулотлари тармоғи хусусиятларини эътиборга олган ҳолда БОТИН (Барқарорликни Оптималлаштирилган Таъминлаш ва ИНтеграциялаш) механизмининг иқтисодий самарадорлигини барқарорликнинг диагностика, оптимизация ва мониторинг босқичлари учун молиявий-иқтисодий ҳолатни “алоҳида – умумлаштириш” асосида баҳолашга кўра ошириш таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025-йил 22-майдаги 1/110-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонанинг умумий ресурс сарфини 10 фоизга камайтириш, йиллик соф фойда ҳажмини 7 фоизга ошириш, хомашё таъминоти узлюксизлигини 10 фоизга яхшилаш, молиявий барқарорлик кўрсаткичларини 6 фоизга яхшилаш ҳамда корхонанинг умумий барқарорлик даражасини 8 фоизга ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
озиқ-овқат саноатда дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари рақобатбардошлилигини рақамли трансформация, вертикал интеграция ва кластер ёндашувига кўра оширишга қаратилган технологик модернизация ва ресурслардан оптимал фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича “ГРАИНСТАБ-12” стратегиясининг иқтисодий самарадорлиги бўйича таклиф “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025-йил 22-майдаги 1/110-сонли маълумотномаси). Таклиф дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш рентабеллигини 12 фоизга ошириш ва энергия харажатларини 15 фоизга қисқартириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
озиқ-овқат саноатида дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари соф фойдасига таъсир этувчи омилларнинг эластиклик коеффициентлари ва кўп омилли ёндашувга кўра 2025-2030 йиллар бўйича соф фойда кўрсаткичи бўйича прогноз интерваллари ишончлилик чегаралари (пастки чегара; юқори чегара)нинг прогноз кўрсаткичлари таклифи “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2030 йилгача мўлжалланган инвестицион дастурини шакллантиришда фойдаланилган (“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ 2025-йил 22-майдаги 1/110-сонли маълумотномаси). Таклиф истиқбол мақсадларга эришишда корхонанинг инвестицион имкониятларидан самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган.