Маҳмудов Бекзод Ҳожихоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий дунёда урушларнинг экологик барқарор тараққиётга таъсири (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/F1231
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тилавов Ўктамжон Ғуломович Фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Омонов Боходир Нуруллаевич фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Замонавий дунёда урушларнинг экологик барқарор тараққиёт, атроф-муҳит ва глобал экосистемага кўрсатаётган та'сирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳарбий можароларнинг экологик оқибатларини бартараф этишнинг институционал механизмлари ва ҳарбий ҳаракатлар натижасида юзага келадиган экологик инқирозларнинг олдини олишда халқаро ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг ижтимоий-фалсафий механизмларини (превентив экологик дипломатия, кўп даражали экологик мониторинг ва қуролли можаро зоналарида экологик реабилитация механизми) очиб бериш орқали замонавий ҳамкорлик консепсияси назарий жиҳатдан асосланган.
урушлар даврида экологик хавфсизликни таъминлашнинг халқаро тажрибасини умумлаштириш натижасида ҳарбий ҳаракатлардан зарарланган экотизимларни тиклашнинг инновацион усуллари (сунъий экотизим яратиш усуллари, нанотехнологик тупроқ тиклаш методлари ва рақамли экологик хариталаш усуллари) ижтимоий-экологик муносабатлар нуқтаи назаридан очиб берилган.
экоцид ҳодисасининг тарихий-фалсафий моҳияти, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий оқибатлари комплекс таҳлил қилиниб, фуқаролик жамияти 
ва давлат институтлари ўртасидаги муносабатларда экоцид ҳодисасининг олдини олишга қаратилган консептуал ёндашувлар (ижтимоий-экологик масъулият, превентив ҳуқуқий ҳимоя ва кўп субъектли бошқарув ёндашуви) далилланган.
ахборотлашган жамиятда технологик детерминизм ва гуманистик қадриятлар ўртасидаги мувозанатни таъминловчи фалсафий консепсия асосида рақамли технологиялардан (сунъий йўлдош ва масофадан зондлаш тизимлари) фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш орқали ҳарбий ҳаракатларнинг экологик тизимларга таъсирини комплекс мониторинг қилиш ва баҳолашдаги замонавий технологик воситаларини қўллашнинг халқаро-ҳуқуқий механизмлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чоратадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш 
ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. 
урушлар даврида экологик хавфсизликни таъминлашнинг халқаро тажрибасини умумлаштириш натижасида ҳарбий ҳаракатлардан зарарланган экотизимларни тиклашнинг инновацион - биотехнологик, нанотехнологик ва биоинженерия усуллари экологик реабилитация жараёнининг самарадорлигини ошириши кўрсатилиб, экологик зиённи минималлаштиришнинг превентив чора-тадбирлари тизими зарурати илмий асосланган; 
рақамли технологиялар, сунъий йўлдош ва масофадан зондлаш тизимларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш орқали ҳарбий ҳаракатларнинг экологик тизимларга таъсирини комплекс мониторинг қилиш ва баҳолашдаги замонавий технологик воситаларини қўллашнинг халқаро-ҳуқуқий механизмларини яратиш зарурати очиб берилган. Хусусан 2023-2024-йиллар мобайнида ушбу илгари сурилган таклифлар, тавсийларга асосланиб тарғибот ишларини олиб боришда кенг фойдаланилди. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 24-декабрдаги 10/234-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар замонавий дунёда урушларнинг экологик барқарор тараққиётга таъсирини ижтимоий-фалсафий таҳлил этишга хизмат қилган;
ҳарбий можароларнинг экологик оқибатларини бартараф этишнинг институционал механизмлари, ҳарбий ҳаракатлар натижасида юзага келадиган экологик инқирозларнинг олдини олишда халқаро ҳамкорлик глобал экологик хавфсизликни таъминлашда халқаро ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг самарали механизми эканлиги далилланган. Иш натижасидан олинган таклиф 
ва тавсияларни 2023-йил август-ноябр ойларида давомида қўмита томонидан ўтказилган тадбирларда кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитасининг 2024-йил 4-декабрдаги 12/1-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалардан жамоатчилик ўртасида ўтказилаган амалий тадбирларда фойдаланишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
экоцид ҳодисасининг тарихий-фалсафий моҳияти, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий оқибатлари комплекс таҳлил қилиниб, фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш ва жамоатчилик назоратининг самарали шакллари экоцид ҳодисасининг олдини олишга қаратилган консептуал ёндашув сифатида асосланган. Илмий иш натижасига қўра олий ҳарбий таълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилларида ишчи ўқув дастурларига таҳсил олувчиларга “экоцид” ҳодисаси бўйича машғулотлар ўтказиш учун фойдаланиш йўлга қўйилди. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг 2025-йил 22-январдаги 10/228-сон далолатномаси). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларида “экомаданият”, “экологик хавфсизлик” бўйича машғулотлар ўтиш, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ўртасида хамкорликда учрашувлар ташкил этиш ва конструктив мулоқот ўрнатишда хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish