Садуллаева Шахноза Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида адолат тамойилларининг амал қилиш механизмлари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04-Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1 PhD/Fal913
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жабборович, фалсафа фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Вохидова Мунира Тулкиновна, фалсафа фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришда адолат тамойилларининг самарали амал қилиш механизмларини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адолат феноменининг фаровонликни таъминлашда ижтимоий тенгликни қарор топтириш, ресурслар тақсимотида манфаатлар мувозанатини таъминлаш ва инсон эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган социал зарурияти ҳамда сиёсий тизимга ишончни мустаҳкамлаш, ижтимоий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш ва ҳуқуқий тартиботнинг изчил ишлашига хизмат қилиш каби субстансионал таъсири ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларига хизмат қилиши асослаб берилган;
Шарқ ва Гʻарб ижтимоий-маънавий меросида адолатга оид тенглик, ҳукмдор ва фуқаро муносабатларини тартибга солиш, ахлоқий-маънавий масъулиятли бошқару каби ғоя ва қарашларнинг назарий-методологик аҳамияти, жамият ҳаётида қонунийлик ва тартиботнинг мустаҳкамланиши, инсон шаъни ва ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби намоён бўлиш хусусиятлари замонавий дунёда ижтимоий адолат талқинлари хос ҳуқуқий-демократик парадигмани шакллантирганлиги далилланган;
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида адолат тамойилларининг (тенглик, кафолат ва самарадорлик) инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда қонун устуворлиги ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими, давлат хизматларининг очиқлиги ва ҳисобдорлиги ҳамда фуқароларнинг бошқарувда тенг иштироки каби механизмларни таъминлаши ҳамда уларнинг субстансионал асосларини такомиллаштиришнинг (инсон қадри устуворлигига асосланган гуманистик консепсия, фуқаролик жамиятини тизимли ривожлантириш) релевант методологик парадигмалари аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуришда тенг имкониятлар яратиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва манфаатлар мувозанатини сақлаш каби адолат мезонларига таяниш, халқаро ҳамкорликда консенсусга эришишда ўзаро ҳурмат, масъулият ва прагматик асосдаги тенг шериклик тамойилларини қўллаш, халқнинг ижтимоий ҳимоясини эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш, сифатли ижтимоий хизматларга тенг кириш имконини бериш ва ҳудудий номутаносибликларни камайтириш каби стратегик йўналишларни такомиллаштириш вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида адолат тамойилларининг амал қилиш механизмлари тадқиқ этиш доирасида олинган натижалар асосида:
адолат феноменининг фаровонликни таъминлашда ижтимоий тенгликни қарор топтириш, ресурслар тақсимотида манфаатлар мувозанатини таъминлаш ва инсон эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган социал зарурияти ҳамда сиёсий тизимга ишончни мустаҳкамлаш, ижтимоий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш ва ҳуқуқий тартиботнинг изчил ишлашига хизмат қилиш каби субстансионал таъсири ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларига хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йилдаги сайловолди дастурини “Халққа хизмат қилувчи адолатли замонавий давлат қуриш” номли В-бандини ишлаб чиқиш ва келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йил 12-августдаги 01-27/394-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли орасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий-ма'рифий ислоҳотларни мазмун-моҳиятини аҳолига самарали етказишга доир таргʻибот тадбирларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Шарқ ва Гʻарб ижтимоий-маънавий меросида адолатга оид тенглик, ҳукмдор ва фуқаро муносабатларини тартибга солиш, ахлоқий-маънавий масъулиятли бошқару каби ғоя ва қарашларнинг назарий-методологик аҳамияти, жамият ҳаётида қонунийлик ва тартиботнинг мустаҳкамланиши, инсон шаъни ва ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби намоён бўлиш хусусиятлари замонавий дунёда ижтимоий адолат талқинлари хос ҳуқуқий-демократик парадигмани шакллантирганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (2020-2022 йй) амалий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 12 августдаги 04/11-6200-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳани янада такомиллаштиришга ва Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида адолат тамойилларининг ўрнини кучайтиришга, ёшлар онгида адолат туйғусини ривожлантиришига хизмат қилган;
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида адолат тамойилларининг (тенглик, кафолат ва самарадорлик) инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда қонун устуворлиги ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими, давлат хизматларининг очиқлиги ва ҳисобдорлиги ҳамда фуқароларнинг бошқарувда тенг иштироки каби механизмларни таъминлаши ҳамда уларнинг субстансионал асосларини такомиллаштиришнинг (инсон қадри устуворлигига асосланган гуманистик консепсия, фуқаролик жамиятини тизимли ривожлантириш) релевант методологик парадигмаларига доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган) “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (2022-2024 йй) халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 19 июлдаги 2122/02-сон маълумотномаси). Натижада, адолат тамойилларининг фуқаролик жамияти жараёнларида амал қилиш механизмларига доир хулосалар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияларини ривожлантиришга, талабаларда демократик қадриятлар ҳақидаги ижтимоий-фалсафий тушунчалар кенгайишига ва Ўзбекистон ёшларининг глобал фуқаролик компетенсиялари ошишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуришда тенг имкониятлар яратиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва манфаатлар мувозанатини сақлаш каби адолат мезонларига таяниш, халқаро ҳамкорликда консенсусга эришишда ўзаро ҳурмат, масъулият ва прагматик асосдаги тенг шериклик тамойилларини қўллаш, халқнинг ижтимоий ҳимоясини эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш, сифатли ижтимоий хизматларга тенг кириш имконини бериш ва ҳудудий номутаносибликларни камайтириш каби стратегик йўналишларни такомиллаштириш вазифаларига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил июл ойида эфирга узатилган “Шарҳ ва таҳлил” ахборот-таҳлилий дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-августдаги 01-07/218-сон маълумотномаси) Натижада, жамиятда ёшларда барқарор ривожланиш мақсадларининг йўналишлари, кўрсаткичлари ҳамда бу мақсадларга эришишнинг механизмларининг адолатпарварликка оид ижтимоий-фалсафий хусусиятлари теле кўрсатувлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish