Худайбердийев Бахтиёржон Марибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтеря ҳисоби иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3051.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Aкрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ; Шакаров Кулмат Аширович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати таҳлили ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти корхоналари молиявий ҳолатининг молиявий коеффициентлар асосидаги интеграл индекси ёрдамида ишлаб чиқилган рейтинг баҳолаш индикаторлари воситасида корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини диагностика қилиш таклифи асосланган;
хўжалик субъектларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш услуби соф активлар қийматини шакллантириш учун актив-хусусий капитал нисбати, мажбуриятларни қоплаш коеффициенти ҳамда 25%дан кам бўлмаган ликвидлик даражасидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
миллий бухгалтерия балансини халқаро молиявий ҳисобот шаклларига трансформация қилиш жараёнида аудит ўтказиш учун миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаш, актив ва мажбуриятларни қайта баҳолаш, меъёрий фарқларни коррекция қилиш, мувофиқлик ҳисоботини шакллантиришдан иборат кўп босқичли текширув процедуралари таклиф етилган;
Ўзбекистон Республикаси темир йўл тармоғи фаолиятининг кўп омилли економетрик модели асосида молиявий натижаларга таъсир етувчи тушум, таннарх, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва солиқлар динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати таҳлили ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти корхоналари молиявий ҳолатининг молиявий коеффициентлар асосидаги интеграл индекси ёрдамида ишлаб чиқилган рейтинг баҳолаш индикаторлари ёрдамида корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини диагностика қилиш бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 ноябрдаги 09/358-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарининг иқтисодий ночорлигини самарали диагностика қилиш имконияти яратилган;
хўжалик субъектларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш услуби соф активлар қийматини шакллантириш учун актив-миллий капитал нисбати, мажбуриятларни қоплаш коеффициенти ҳамда 25%дан кам бўлмаган ликвидлик даражасидан фойдаланиш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 ноябрдаги 09/358-24-сон). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида соф активлар қийматини шакллантириш жараёнлари такомиллаштирилган;
миллий бухгалтерия балансини халқаро молиявий ҳисобот шаклларига трансформация қилиш жараёнида аудит ўтказиш учун миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаш, актив ва мажбуриятларни қайта баҳолаш, меъёрий фарқларни коррекция қилиш, мувофиқлик ҳисоботини шакллантиришдан иборат кўп босқичли текширув процедураларидан фойдаланиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятига жорий етилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 ноябрдаги 09/358-24-сон). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида темир йўл транспорти корхоналарида аудит ўтказиш процедуралари такомиллашган;
Ўзбекистон Республикаси темир йўл тармоғи фаолиятининг кўп омилли економетрик модели асосида молиявий натижаларга таъсир етувчи тушум, таннарх, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва солиқлар динамикасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фаолияти прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 4 ноябрдаги 09/358-24-сон). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида корхонанинг молиявий натижалари ички ва ташқи омиллар таъсирида 2030 йилнинг якунида 2024 йилга нисбатан 1,9 мартага ўсиши прогноз маълумотлари асосида аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish