Муллаахунова Нилуфар Мухаматумановнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мактабларида 6-синф ўқувчиларининг рус тилидаги нутқини санъат турлари воситасида ривожлантириш”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped.5098
Илмий раҳбар: Сайдалиев Исмоилжон Нурмаматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Саида Нуриддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мактабларида 6-синф ўқувчиларининг рус тилидаги нутқини санъат турлари воситасида ривожлантиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг рус тилидаги нутқини санъат турлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик мазмуни асарлар (адабиёт, мусиқа, театр ва тасвирий санъат) орқали тил ўрганишда эстетик-эмоционал ёндашувларига педагогик рефлекциялаш компетенсиясини уйғунлаштириш асосида очиб берилган;
ўқувчиларининг рус тилидаги нутқини ривожлантиришнинг дидактик тизими санъат асарлари воситалари ва санъатшуносликка оид матнлардан комплекс интеграциялаш имкониятларига расм ҳамда мусиқадан фойдаланган ҳолда ижодий тафаккур ва когнитив кўникмаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-синфларида рус тили фанидан назорат ишларини ўтказиш, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-синф ўқувчилари учун рус тили фанидан предмет ва мета-предмет кўникмаларини ривожлантириш, халқлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш мақсадида муаммоли ёндашув асосида “Санъат эзгулик келтиради” лойиҳа технологиясини амалга ошириш алгоритми аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек мактаб ўқувчиларининг рус тилидаги нутқини бадиий асарлар орқали ривожлантириш бўйича илмий натижалар қуйидаги ишларда ёритилган:
ўқувчиларнинг рус тилидаги нутқини санъат турлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик мазмуни асарлар (адабиёт, мусиқа, театр ва тасвирий санъат) орқали тил ўрганишда эстетик-эмоционал ёндашувларига педагогик рефлекциялаш компетенсиясини уйғунлаштириш асосида очиб берилганлигига оид илмий хулосаларидан ОТ-Ф-1-17-рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024 йил 19 ноябрдаги 04-25-52-сонли маълумотномаси). Натижада аҳолининг маънавий бегоналашувидаги тафовутларни бартараф қилиш имкониятлари кенгайган;
ўқувчиларининг рус тилидаги нутқини ривожлантиришнинг дидактик тизими санъат асарлари воситалари ва санъатшуносликка оид матнлардан комплекс интеграциялаш имкониятларига расм ҳамда мусиқадан фойдаланган ҳолда ижодий тафаккур ва когнитив кўникмаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганганлигига оид илмий хулосаларидан “Умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий мажмуалар макетларини яратиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида”ги 39-сонли буйруғи асосида 2022/2023-ўқув йилидаги “Миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фоядаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактагача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 25-октябрдаги 01/11-6-854-сонли маълумотномаси) Натижада таълим-тарбия жараёнининг мазмуни санъат асарлари ва санъатшунослик материали ёрдамида бойиди, оқувчиларнинг нутқий, тил ва мулоқот қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-синфларида рус тили фанидан назорат ишларини ўтказиш, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилганлигига оид илмий тавсиялардан “Янги авлод дарсликлари” мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 25-октябрдаги 01/11-6-854-сонли маълумотномаси). Натижада нутқий ва тафаккур қобилиятларини баҳолаш тизимининг шафофлиги ва обʼективлиги таъминланган.
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 6-синф ўқувчилари учун рус тили фанидан предмет ва мета-предмет кўникмаларини ривожлантириш, халқлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш мақсадида муаммоли ёндашув асосида “Санъат эзгулик келтиради” лойиҳа технологиясини амалга ошириш алгоритми аниқланганлигига оид илмий хулоса ва тавсияларидан Миллатлар ўртасида санъат орқали хамжиҳатликни тарғиб қилиш номли ижодий танловларни ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси 2024-йил 2-декабрдаги 14-07-1907-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда миллатлараро ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва маданий мулоқот асослари мустаҳкамланди, таълим-тарбия жараёнида ижтимоий ва ахлоқий ёндашув мустаҳкам ўрин эгаллаган.