Бахтиёров Дилшод Бахтиёр ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали ампутант футболчиларда мусобоқа олди машғулотларни режалаштириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped5938.
Илмий раҳбар: Миржамолов Мехриддин Хайриддинович педагогика фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор; Турсунов Нодир Ботирович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали ампутант футболчиларнинг мусобақа олди машғулотларини режалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ампутант футболчиларнинг машғулот юкаламаларини тақсимлашда футболчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва спорт таснифига қараб ҳафта кунлари (тўпни ҳаволатиб узатиш, айланма зарбалар, турли диапазонларда тўпга бош билан зарба бериш, қаршиликни енгиб ўтиш орқали тўпни олиб юриш каби) турли хил алдамчи ҳаракатларни машғулотларнинг асосий қисмига киритиш ҳисобига ҳафталик микроциклларнинг наъмунавий машғулот методикаси такомиллаштирилган;
юқори малакали ампутант футболчиларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичини режалаштириш учун эрталабки машғулотларга тезкорлик, куч ва техника билан боғлиқ юкламаларни кечки машғулотларда чидамлилик воситаларини вариатив қўллаш ҳисобига машғулот юкламалари оптималлаштирилган;
ампутант футболчиларнинг ўйин фаолиятидаги ҳаяжонни олдини олишга қаратилган психологик тайёрлаш моделига сенсомоторик ва интеллектуал фаолиятни ривожлантирувчи оператив ҳужум қилиш турларини қўллаш ҳисобига ўйин олди психологик ҳолатни барқарор сақлаб туриш имкониятлари кенгайтирилган;
юқори малакали ампутант футболчиларни машғулот даврларида юкламларни режалаштириш учун базавий тайёргарликда ҳамда машғулот юкламаларнинг ҳажм ва шиддат кўрсаткичларини ўйин шиддатига қараб тезлик ва чидамлилик воситаларини танлаб йўналтириш ҳисобига мусобоқа олди машғулот тайёргарлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали ампутант футболчиларнинг мусобақа олди машғулотларини режалаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ампутант футболчиларнинг машғулот юкаламаларини тақсимлашда футболчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва спорт таснифига қараб ҳафта кунлари (тўпни ҳаволатиб узатиш, айланма зарбалар, турли диапазонларда тўпга бош билан зарба бериш, қаршиликни енгиб ўтиш орқали тўпни олиб юриш каби) турли хил алдамчи ҳаракатларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Адаптив спорт ўйинлари (Ампутант – футбол) ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 16-сентябрдаги “33\д”-сонли буйруғига асосан ЎҚ-0016-рақамли гувоҳнома). Натижада ампунтант-футболчилар қисқа 15 метрга тўпни тушириш кўрсаткичи 38,89 % га ўсган;
юқори малакали ампутант футболчиларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичини режалаштириш учун эрталабки машғулотларга тезкорлик, куч ва техника билан боғлиқ юкламаларни кечки машғулотларда чидамлилик воситаларини вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон ампутант футбол миллий терма жамоаси машғулотлар жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4209-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 7-февралдан 12-февралгача Бангладеш шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ампутантлар ўйинларида ампутантлар футбол жамоамиз фахрли И ўринни эгаллашган;
ампутант футболчиларнинг ўйин фаолиятидаги ҳаяжонни олдини олишга қаратилган психологик тайёрлаш моделига сенсомоторик ва интеллектуал фаолиятни ривожлантирувчи оператив ҳужум қилиш турларини қўллаш ҳисобига таклиф ва тавсиялар “Адаптив жисмоний тарбия ва параспорт” ихтисослиги талабаларининг футбол машғулотлар жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4209-сон маълумотномаси). Натижада, 16 м жаримадан ҳаракат давомида дарвозага зарбалар сони 34,48 % ошган;
юқори малакали ампутант футболчиларни машғулот даврларида юкламларни режалаштириш учун базавий тайёргарликда ҳамда машғулот юкламаларнинг ҳажм ва шиддат кўрсаткичларини ўйин шиддатига қараб тезлик ва чидамлилик воситаларини танлаб йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Матонат” ампутант футбол жамоаси машғулотлар жараёнига тадбиқ этилган(Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4209-сон маълумотномаси). Натижада ампутант футболчиларнинг ўйин давомида жами техник ҳаракатлар таҳлили 15,93 % яхшиланган.