Sayt test rejimida ishlamoqda

    ИСМАТОВ Дилмурат Нуруллаевич: «Ароматик кето- ва карбон кислоталар асосида биологик фаол бирикмалар синтези, уларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш» (02.00.14), Тошкент кимё-технология институти (100011, Тошкент, А.Навоий кўчаси, 32. Тел.: 244-79-18, факс: 244-79-17, txti-info@mail.ru), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: У.М. Азизов

   Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент кимё-технология институти ва А.Султонов номли Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот       институти

    Расмий оппонентлар: Ш.Ш.Сагдуллаев, М.П.Юнусов, А.Икромов

    Етакчи ташкилот: О.Содиқов номли ЎзР ФА Биоорганик кимёси институти

    Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: алкилароматик углеводородларни оксидлаш натижасида ароматик кето- ва карбон кислоталарни олишнинг назарий ва амалий асосларини яратиш; улар асосида биологик фаол моддаларни синтези ва уларни ишлатиш билан боғлиқ амалий муаммолар ечимини топиш.

    II. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

  1,3- ва 1,4-диэтилбензол, метилэтилбензолларни калийперманганатнинг эритмаси билан оксидлаш натижасида  1,3- ва 1,4- бензолмонокетодикарбон ва 1,3- ва 1,4-бензолдикетодикарбон кислоталарини максимал ҳосил бўлишининг оптимал шароитлари аниқланди ҳамда уларни ягона ҳолида ажратиб олиш усули ишлаб чиқилди ва улар асосида 40 дан ортиқ янги ҳосилалан синтез қилинди. (Acta Cryst. -Буюк Британия, 2012. -Е.68. -Б. 464-473.);

     1,3- ва 1,4-бензолкетодикарбон кислоталари аралашмаси асосида ўсимликларни ўсишини жадаллаштирувчи кетостим ва кетостим-К препаратлари синтез қилинди ва уларнинг саноатда ишлаб чиқариш технологиялари яратилди. (Кимё ва кимёвий технология. -Тошкент, 2011. -№4. -Б. 35-37.);

    илк бор 2,4-Дихлорбензой кислотаси ва 2-бутиндиол-1,4 ўртасидаги этерификация жараёни мукаммал ўрганилганда реакция аралашмаси таркибида 1,4-бис-(2,4-дихлорбензоилокси)-бутин-2 қаторида 2,4-дихлорбензоилоксибутин-2-ол-4 ҳосил бўлиши аниқланди ва 1,4-бис-(2,4-дихлорбензоилокси)-бутин-2 ва фенилазид ўртасидаги цикло бирикиш жараёнидан яллиғланиш касалига қарши 1-фенил-4,5-бис-(2,4-дихлорбензоилоксиметил)-1,2,3-триазол доривор (дихлотазол) моддаси олинди. (№ IAP 02766 рақамли ЎзР Патенти, Расмий ахборотнома. -2005. -№4.).

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги: диссертация иши бажариш мобайнида бир қатор янги бирикмалар синтез қилиниб, улар қаторидан биостимуляторлиги ва яллиғланишга қарши фаол хусусиятли моддалар аниқланди. 1,3- ва 1,4- бензолмонокетодикарбон ва 1,3- ва 1,4- бензолдикетодикарбон кислоталар аралашмалари асосида ғўза ҳосилдорлигини 10-15% га оширувчи кетостим ва кетостим-К препаратлари яратилди. Препарат пахта чигитини намлаб экишда биостимулятор сифатида ишлатишга тавсия этилди. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати. -Тошкент, 2013. -Б.293.). 2,4-дихлорбензой кислота ҳосиласи асосидаяллиғланиш касалига қарши яратилган дихлотазол препаратини олиш технологияи ишлаб чиқилди ва уни 3% ли суртма шакли тиббиёт амалиётида қўлланилиш учун рухсат этилди. (ЎзР ССВ томонидан 2000 йил 6 октябрда берилган 014-00-сонли гувоҳнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish