Қурбонов Пахлавон Рустамовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оʼзбекистонда урбанизация жараёнларининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Gr53. 
Илмий маслаҳатчи: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор; Умурзақов Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон шаҳар аҳоли пунктлари тараққиётига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш асосида минтақада урбанизация жараёнлари ривожланишини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг урбанистик салоҳият индекси 7 та индикаторлар гуруҳи – урбанистик тўри ва таркиби (5 та индикатор), демографик (7 та индикатор), иқтисодий (8 та индикатор), меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги (5 та индикатор), ижтимоий инфратузилма (12 та индикатор), инсон капитали ва аҳоли даромадлари (5 та индикатор), экологик ва криминоген вазият (3 та индикатор) асосида аниқланган ва ҳудудларни урбанистик салоҳиятига кўра баҳолашнинг (юқори, ўрта, паст) мавжуд услубиёти эксперт баҳолаш, интеграл индекс ва ГИС таҳлили усуллари орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси 14 та маъмурий субектларида саноатда банд аҳоли улушининг нисбатан паст эканлиги шароитида шаҳарлашув жараёнларига таъсир этувчи омилларнинг (табиий шароит, ресурслар билан таъминланганлик, учламчи секторда бандлик) урбанизация даражаси билан алоқадорлиги (кучли, ўрта, кучсиз) Спирмен корреляция коеффициенти орқали асосланган;
Республика ҳудудларининг урбанизация даражаси энг қуйи маъмурий бирлик - қишлоқ туманлари кесимида тадқиқ қилинган, “микро ҳудудлар урбанизация даражаси” тушунчаси илмий асосланган ва “Ўзбекистон Республикасининг микро ҳудудлар урбанизацияси” картаси яратилган;
Жанубий Ўзбекистон шаҳар аҳоли пунктлари функсионал типлари (кўп функсияли, индустриал, аграр индустриал, хизмат кўрсатиш, маъмурий марказ, туризм ва рекрация) ва табиий хўжалик раёнлари ихтисослашуви эксперт усулида баҳоланган, тадқиқот объекти мутлақ баландлик бўйича (текислик, тоғ олди, тоғ) шаҳарсозлик нуқтаи-назардан раёнлаштирилган;
Жанубий Ўзбекистон шаҳар аҳолиси ва урбанизация даражаси ўзгаришининг 2010-2024 йиллар маълумотлари бўйича регрессия ва корреляция усуллари орқали кўп факторли (иқтисодий, ижтимоий, экологик, демографик) таҳлилига асосланган математик (чизиқли, куб полином, квадратик, параболик, тўртинчи даражали, логорифмик, экспоненсиал) моделлари ишлаб чиқилган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари урбанизация даражаси, шаҳарлар аҳоли сони, шаҳарлар тўри ва таркиби яқин (2030-йил), ўрта (2040-йил) ва узоқ (2050-йил) муддатга экстраполяция ва куб полином математик моделлаштириш усулларида прогнозлаштирилган, Жанубий Ўзбекистонда урбанистик тизимлари шаклланиши транспорт йўллари билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Урбанизацияни ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон ҳудудларининг урбанистик тўри ва таркиби, демографик, иқтисодий, меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги, ижтимоий инфратузилма, инсон капитали ва аҳоли даромадлари, экологик ва криминоген вазият каби индикаторлар гуруҳи асосида аниқланган урбанистик салоҳият индекси ҳамда ҳудудларни урбанистик салоҳиятига кўра эксперт баҳолаш, интеграл индекс ва ГИС таҳлили усуллари орқали такомиллаштирилган услубиёти Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли пунктларининг урбанизация даражасини аниқлаш, уни ошириш услубиёти ва уларни баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2025-йил 28-июлдаги 07-325-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 33-мақсадининг 152-вазифаси “ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш учун урбанизация сиёсатини янада такомиллаштириш” ижросини амалга ошириш имкониятини берган;
Ўзбекистон Республикаси шаҳар аҳоли пунктлари ва шаҳар аҳолисининг ҳудудий таркибида саноати (суст, ўрта, юқори) ривожланган минтақаларда урбанизация даражасининг тез ўсишига таъсир этувчи омилларнинг алоқадорлиги (кучли, кучсиз, ўрта) Спирмен Корреляция коеффициенти орқали асослаб берилганлиги бўйича маълумотлардан Кадастр агентлиги “Картография” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан карталар ишлаб чиқаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг 2025-йил 10-июлдаги 03/08-7590-сон маълумотномаси). Натижада, 1:200 000 масштабдаги “Ўзбекистон Республикаси шаҳар аҳоли пунктлари ва шаҳар аҳолисининг ҳудудий таркиби” картаси нашр этиш имконини берган;
Республика ҳудудларининг энг қуйи маъмурий бирлик – қишлоқ туманлари кесимида аниқланган урбанизация даражаси, шаҳарлар географияси ва геоурбанистикада илк бора қўлланилган “микро ҳудудлар урбанизация даражаси” тушунчаси тўғрисидаги асосланган илмий хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 10-октябрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 22-июлдаги 01-33/551-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон– 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони 60-мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг шарҳлаб бориш ва унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка етказиш имконини берган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳар аҳоли пунктлари функсионал типлари ва табиий хўжалик раёнлари ихтисослашувини эксперт усулида баҳоланганлиги ҳамда Жанубий Ўзбекистон ҳудудини шаҳарсозлик нуқтаи-назардан текислик, тоғ олди, тоғ минтақалари кесимида раёнлаштирилганлигига оид илмий натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2025-йил 28-июлдаги 07-325-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ва Сурхондараё вилоятлари шаҳар аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш, шаҳарларни инфраструктура билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда иқтисодий-ижтимоий обектларни жойлаштириш ва лойиҳалаштириш дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳар аҳолиси ва урбанизация даражаси ўзгаришининг регрессия ва корреляция усуллари орқали ишлаб чиқилган кўп мезонли таҳлилига асосланган математик модел натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 12-июлда эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 22-июлдаги 01-33/551-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони 33-мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг шарҳлаб бориш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш имконини берган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг урбанизация даражаси, шаҳар аҳоли сони, шаҳарлар тўри ва таркибининг 2030-, 2040-, 2050-йиллар учун амалга оширилган прогнозлаштириш ишларидан ҳамда Жанубий Ўзбекистон шаҳарларининг транспорт йўллари билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши ҳақидаги илмий асосланган таклифларидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тегишли урбанизация ва шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2025-йил 28-июлдаги 07-325-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш давлат дастурларида белгиланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси обектларини қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish