Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Анвар Исламовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Предлог ва кўмакчиларнинг номинатив-синтагматик ва типологик структуравий мақоми (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil76.

Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Қамбаров Носир Мансурович, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги замон инглиз тилидаги предлоглар тизими ва ўзбек тили кўмакчиларининг типологик хусусиятлари, доимий қўлланиш меъёрини кўрсатувчи семантик ва контекстуал тавсифини беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

инглиз тили предлоглари тизими ва ўзбек тили кўмакчилари орасида структур жиҳатдан типологик ўхшашлик ва фарқли томонлари асосланган;

предлог ва кўмакчиларнинг лисоний мақоми, лисоний қиймати, сўз туркумлари тизимидаги ўрни ва уларни лингвистик моделлаштириш асослари ва синтактик хусусиятлари аниқланган;

предлог ва кўмакчилар семантик жиҳатдан номустақил сўзлар сирасидан ўрин олиши, морфологик жиҳатдан ўзгармас сўзлар қаторида бўлиши, кўмакчилар эса синтактик жиҳатдан келишиклар билан бир парадигматик тизимга кириши далилланган;

предлог ва кўмакчиларнинг матн ҳосил қилиш имконияти, якка ва таркибли предлогларнинг контекстуал хусусияти ҳамда матний ўзгарувчанлиги асослаб берилган;

предлогли ва кўмакчили қурилмаларни таржима қилишдаги муаммолар мавжудлиги асосланган ва уларнинг ечимига доир тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Инглиз ва ўзбек тилларида предлог ва кўмакчиларнинг  номинатив-синтагматик ҳамда типологик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:

ўзбек тили кўмакчиларининг семантик ва функционал вазифалари хусусидаги назарий ва амалий умумлашмаларидан ФА-Ф1-Г041 рақамли “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2012-2016) фундаментал лойиҳаси доирасида “Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 89-03-1753-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар тегишли луғавий бирликларнинг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;

инглиз тили предлоглари ва ўзбек тили кўмакчиларини амалиётда қўллашга доир назарий фикрлардан ИОТ-2012-1.-32 рақамли Филология ва таржимонлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун “Таржима назарияси ва амалиёти” фанидан дарслик ва ўқув-услубий комплекс яратиш мавзусидаги (2012–2013) инновацион илмий тадқиқот лойиҳасида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 89-03-1754-сон маълумотномаси). Натижада таржиманинг грамматик муаммолари бўлимида предлог ва кўмакчиларнинг контекстдаги вазифалари, уларни таржимада беришдаги ўзига хос муаммоларни ёритишга хизмат қилган;

инглиз тили предлогларининг контекстдаги вазифаларига оид диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Имтиҳон” интеллектуал кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 10 майдаги 01-15/278-сон маълумотномаси). Натижада предлогларнинг контекстдаги вазифаларига доир янги ёндашувлар интеллектуал туркум кўрсатув материалларини тайёрлаш жараёнида асосий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish