Рахимов Бобур Азимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Олий таълим муассасаси педагоги касбий ривожланишининг психологик детерминантлари” “19.00.06–“Ёш ва педагогик психология.Ривожланиш психологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P945
Илмий раҳбар: Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна психология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи:Абу Райҳон Берунийномидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети PhD.03/30.12.2021.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори профессор. Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна психология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро психология ва хорижий тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаси педагоглари касбий ривожланишининг психологик детерминанталари хусусиятларини аниқлаш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим педагогларининг ўзини касбий ривожлантиришга тайёрлик даражасига кўра 45-65 ёшдаги ўқитувчиларда ўз устида ишлашнинг мотиватсион, когнитив, ахлоқий-иродавий, фаолиятда ўзини бошқариш, 25-44 ёшдаги ўқитувчиларда эса гностик ва ташкилотчилик сифатлари билан боғлиқ детерминантларнинг устунлиги туфайли педагог позитсиясини намоён бўлишидаги дифференциал ўзгаришлар касбий идентификатсия асосида юзага келиши аниқланган;
турли ёшдаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш жараёни ўз-ўзини ривожлантириш хоҳиши, ўз профессионал “Мен” ини шакллантиришга қаратилган шахсий фазилатлар, педагогик интуитсияни дидактик жараёнда қўллаш кўникмаси билан боғлиқлиги туфайли фаолиятга мотиватсион тайёрликнинг шахс ривожланиш траекториясига рефлексив хусусиятлар асосида интегратсиясида намоён бўлиши далилланган;
ўқитувчиларнинг касбий-педагогик ривожланиш жараёни таълим муҳитида юзага келадиган субект-субект, субект-обект муносабатларидаги каузусли вазиятларда конструктив копинг хулқ стратегиясини танлаш кўникмасига кўра профессионал муваффақиятни субектив баҳолаш орқали муаммони хал қилишга интилишнинг мотиватсион-когнитив хусусиятларга боғлиқлиги асосида белгиланиши далилланган;
олий таълим муассасаси ўқитувчисининг касбий ривожланиш модели профессионал фаолиятда шахсий реализатсияни педагогик рефлекция (ўзини англаш, таҳлил қилиш) ва муваффақиятга интилиш мотивлари орқали таъминлаш муҳимлигига кўра касбий индивидуалликни шаклланишидаги конструктив копинг хулқни қўллаш билан боғлиқ ахлоқий иродавий хусусиятларни психологик детерминант сифатида киритиш асосида такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси педагогларининг касбий ривожланишининг психологик детерминантларини аниқлаш ва уларни ривожлантириш бўйича олинган илмий-психологик натижалар асосида:
катта ёшли (45-65) олий таълим педагоглари касбий ривожланиши мотиватсион, когнитив, ахлоқий-иродавий ва педагогик фаолиятда ўзини-ўзи бошқариш ҳамда ёш педагогларда эса (25-44) гностик ва ташкилотчилик детерминантларининг устунлиги эмпирик тадқиқотлар билан далилланган янгилик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғи ва маълумотномаси). Натижада олий таълим педагогларининг касбий ривожланиш масалаларини нафақат назарий, қолаверса, амалий тадқиқ қилишга замин яратилган;
турли ёшдаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш жараёни ўзини-ўзи ривожлантириш хоҳиши, ўзини-ўзи ривожлантиришга қаратилган шахсий фазилатлар, педагогик ёрдам лойиҳасини профессионал имконият сифатида баҳолаб амалга ошириш истаги, муваффақиятсизликдан қочиш, муваффақиятга эришиш мотивлари ҳамда муаммони бартараф қилишнинг копинг стратегиялари ривожланиш даражаси билан боғлиқ бўлиб, ёш ва катта ёшли педагогларда мазкур компонентлар ривожланиш даражасидаги дифференциал динамик ўзгаришларнинг мавжудлиги асосланган янгилик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғи ва маълумотномаси). Натижада катта ёшли педагогларда мотиватсион, когнитив, ахлоқий-иродавий ва педагогик фаолиятда ўзини-ўзи бошқариш қобилияти ва муаммони бартараф қилиш копинг стратегияси, ёш педагогларда эса гностик ва ташкилотчилик сифатлари яхши ривожланганлиги методикалар асосида далилланиб, ёш педагоглар учун ривожлантирувчи дастурнинг асосий вазифаларини белгилаб олишга эришилган;
ёш ва катта ёшли педагоглар касбий тараққиётида «касбий муҳим сифатлар» намоён бўлишида дифференциал фарқлар мавжудлиги илмий асосланган янгилик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғи ва маълумотномаси). Натижада, ёш ва катта ёшли профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини белгилаб берувчи психологик хусусиятлар даражасини аниқлаш имконияти яратилиб, ривожлантирувчи дастурнинг асосий вазифаларини белгилаб олишга эришилган;
олий таълим муассасаси педагоги фаолиятига мос бўлган касбий ривожланиш модели ёрдамида ривожлантирувчи дастур яратилиб, самарадорлиги текширилди. Унинг асосида ёш педагогларда мотиватсион, когнитив, ахлоқий-иродавий, педагогик фаолиятда ўзини-ўзи бошқариш қобилияти, ўзини-ўзи ривожлантириш хоҳиши, педагогик ёрдам лойиҳасини профессионал имконият сифатида баҳолаб амалга ошириш хоҳиши, муваффақиятга эришиш мотиватсияси ҳамда муаммоларни бартараф қилиш копинг стратегияларини ривожлантиришга эришилган янгилик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 15-февралдаги ПМ-5-сонли буйруғи ва маълумотномаси). Натижада ёш педагогларнинг ўзини-ўзи ривожлантириш хоҳиши, педагогик ёрдам лойиҳасини профессионал имконият сифатида баҳолаб амалга ошириш истаги, мотиватсион, ахлоқий-иродавий ва педагогик фаолиятда ўзини-ўзи бошқариш каби психологик детерминантларни ривожлантиришга эришилган «касбий ривожланиш модели» ишлаб чиқилишига эришилди.