Мелибоева Сарвинозхон Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенсиясини такомиллаштириш” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.1.PhD/Ped2391
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса  педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бекзод Худайберганович, педагогика фанлари доктори, профессор. Қучқарова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенсиясини такомиллаштиришнинг педагогик мазмунини ёритиш асосида илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:  
ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциялари муайян ҳунар тури йўналиши бўйича ҳунарманд субъектига хос умум-касбий компетенцияларни тизимлаштириш, шахсий – ижодий, тарихий – генетик ҳамда этник қадрият тенденсияларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
миллий ҳунармандчилик воситасида ўсмир ёшдаги қизларда умум-касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг ташқи, ички, ташкилий, ўқув-методик, педагогик омиллари касбий маданият траекториясига идентификациялаш, касбий профессионаллик мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенцияни ривожланганлик даражасини баҳолаш технологиясининг муҳим индикаторлари ҳамда глабал ривожланишнинг умумий тенденсиялари меҳнат шароитига мослашиш, хом-ашё ва материалларни танлаш, визуал идрокка эгалик каби лаёқатиларини аниқлаштириш касбий профессионализмнинг диагнистик тизими асосида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги қизларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш, нафақат маҳаллий балки хақаро меҳнат бозорига чиқиш имкониятини намоён қилиш тажрибаси мақсадли лойиҳалаш, морфологик таҳлил, кластерли таҳлил каби баҳоловчи индикаторларини асослаш негизида амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари устувор тамойилларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган илмий-назарий ҳамда амалий-методологик тавсиялар асосида:
ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциялари муайян ҳунар тури йўналиши бўйича ҳунарманд субъектига хос умум-касбий компетенцияларни тизимлаштириш, шахсий – ижодий, тарихий – генетик ҳамда этник қадрият тенденсияларига мувофиқлаштиришга оид таклифларидан ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли гранд доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси) Натижада ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциясини такомиллаштириш мазмуни кенгайтирилган.
миллий ҳунармандчилик воситасида ўсмир ёшдаги қизларда умум-касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг ташқи, ички, ташкилий, ўқув-методик, педагогик омиллари касбий маданият траекториясига идентификациялаш, касбий профессионаллик мезонларига оид таклифлари “Технологик таълим” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли рухсатномаси) Натижада ўсмир ёшдаги қизларни миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциялари такомиллаштиришдаги ҳамкор субъектлар фаолияти кенгайтирилган. 
миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенцияни ривожланганлик даражасини баҳолаш технологиясининг муҳим индикаторлари ҳамда глабал ривожланишнинг умумий тенденсиялари меҳнат шароитига мослашиш, хом-ашё ва материалларни танлаш, визуал идрокка эгалик каби лаёқатиларини аниқлаштириш касбий профессионализмнинг диагнистик тизимини ривожлантиришга оид таклифлари  ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли гранд доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-07-5338/04-сон далолатномаси) Натижада, ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умумкасбий компетенциясини такомиллаштириш технологиялари жорий этилган.
ўсмир ёшдаги қизларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш, нафақат маҳаллий балки хақаро меҳнат бозорига чиқиш имкониятини намоён қилиш тажрибаси мақсадли лойиҳалш, морфологик таҳлил, кластерли таҳлил каби баҳоловчи индикаторларини асослашга доир таклифлари “Технологик таълим” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли маълумотномаси) Натижада ўсмир ёшдаги қизларнинг миллий ҳунармандчилик воситасида умум-касбий компетенциясини ривожлантиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish