Сейтназарова Инжайим Эржановнанинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тилеуберген Жумамуратов асарларининг лингвопоетик ва услубий таҳлили”, 10.00.03. – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc//Fil565.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; 
Эскеева Магрипа Кайнарбаевна, филология фанлари доктори, профессор;
Қурбанов Мухтар Даwлетбаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тилеуберген Жумамуратов асарлари тилининг лингвопоетик ва услубий ўзига хослигини, адиб шеърларининг поетик, эстетик таъсирчанликни оширишда услубий маркаланган бирликлар ва тиниш белгиларининг қўлланилиш хусусиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шоир Т.Жумамуратовнинг поетик асарлари тилидаги семантик ҳодисалар: омоним, синоним ва антонимлар, қўлланиш доираси чегараланган сўзлар: диалектизмлар, касб-ҳунар сўзлари ва халқ хўжалигининг айрим соҳаларига оид лексика, кўчма маънодаги бирликлар: метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш ва эпитетларнинг лингвопоетик мақсадда қўллаш хусусиятлари, бадиий образлилик ҳосил қилишдаги ўрни ва уларга шоирнинг поетик маъно юклаш маҳоратига илмий асосда баҳо берилди;
Т.Жумамуратов асарлари тили лингвопоетик ва услубий жиҳатдан комплекс таҳлил қилиниб, тилшуносликдаги мавжуд илмий-назарий қарашлар асосида бадиий адабиёт ҳамда шеърият тилини поетик нуқтаи назардан тадқиқ этишга оид илмий тамойиллар тизимлаштирилди, натижада қорақалпоқ тили лингвопоетикаси ва стилистикасининг ривожланишида янги босқични белгиловчи илмий ёндашув шакллантирилди;
шоир Т.Жумамуратов асарларидаги фонетик воситаларнинг бадиий-эстетик имкониятлари ёритилиб, аллитерация ва ассонанснинг поетик оҳангдорликни таъминлашдаги ўрни, поетик эвфония, товуш ўзгариши ва тушиб қолиши ҳодисаларининг фонетик поетика воситаси сифатидаги функcияси белгиланди, фонетик тропларнинг лингвопоетик хусусиятлари аниқланди;
Т.Жумамуратов асарлари тилининг поетик синтаксиси услубий йўналишда таҳлил қилиниб, шоирнинг стилистик фигуралардан фойдаланиш маҳорати, улардан: такрор, риторик ундалмалар, риторик сўроқ гаплар, градация, асиндетон ва полисиндетон, шунингдек, баъзи тиниш белгиларининг услубий вазифаларда қўлланиш имкониятлари илмий асосда ёритилди;
поетик тилда фразеологизмларнинг услубий вазифалари Т.Жумамуратов асарлари материали асосида фразеологик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисалари орқали таҳлил қилиниб, уларнинг услубий хусусиятлари очиб берилди ҳамда шоирнинг фразеологизмларни трансформациялашдаги индивидуал маҳорати илмий жиҳатдан асослаб кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Т.Жумамуратов асарлари тилини лингвопоетик ва услубий тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:
шоир Т.Жумамуратовнинг поетик асарлари тилидаги семантик ҳодисалар: омоним, синоним ва антонимлар, қўлланиш доираси чегараланган сўзлар: диалектизмлар, касб-ҳунар сўзлари ва халқ хўжалигининг айрим соҳаларига оид лексика, кўчма маънодаги бирликлар: метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш ва эпитетларнинг лингвопоетик мақсадда қўллаш хусусиятлари, бадиий образлилик ҳосил қилишдаги ўрни ва уларга шоирнинг поетик маъно юклаш маҳоратига ойд хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик манзарасини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 10-июлдаги № 399/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилшунослигидаги бадиий асар тилига оид тадқиқотлар шоирнинг лексик бирликлар ва лексик воситаларни бадиий образлилик яратишдаги услуби ва усуллари, уларга поетик маъно юклаш маҳорати аниқланган, янги илмий манбалар билан бойитилган;
Т.Жумамуратов асарлари тили лингвопоетик ва услубий жиҳатдан комплекс таҳлил қилиниб, тилшуносликдаги мавжуд илмий-назарий қарашлар асосида бадиий адабиёт ҳамда шеърият тилини поетик нуқтаи назардан тадқиқ этишга оид илмий тамойиллар тизимлаштирилди, натижада қорақалпоқ тили лингвопоетикаси ва стилистикасининг ривожланишида янги босқични белгиловчи илмий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2022-2024-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 9-июлдаги 305-сон маълумотномаси). Натижада она тилининг бадиий имкониятларини шоир асарлари тили асосида ўргатишда, қорақалпоқ тилининг лингвопоетикаси ва услубиятини яхлит таҳлил қилишда янгича таҳлил методикаси яратилган;
шоир Т.Жумамуратов асарларидаги фонетик воситаларнинг бадиий-эстетик имкониятлари ёритилиб, аллитерация ва ассонанснинг поетик оҳангдорликни таъминлашдаги ўрни, поетик эвфония, товуш ўзгариши ва тушиб қолиши ҳодисаларининг фонетик поетика воситаси сифатидаги функцияси белгиланди, фонетик тропларнинг лингвопоетик хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим маркази томонидан қорақалпоқ тили дарсликларини тайёрлашда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-августдаги 100-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг қорақалпоқ тили луғат бойлигида  фонетик  воситаларнинг  бадиий-эстетик имкониятларини англаш ва қўллаш кўникмалари ошган,   лингвопоетик ва услубий маънони тўғри талқин этиш компетенсиялари ривожланиб,  уларнинг нутқ маданиятини фонетик воситалар асосида бойитишга кўмаклашган;
Т.Жумамуратов асарлари тилининг поетик синтаксиси услубий йўналишда таҳлил қилиниб, шоирнинг стилистик фигуралардан фойдаланиш маҳорати, улардан: такрор, риторик ундалмалар, риторик сўроқ гаплар, градация, асиндетон ва полисиндетон, шунингдек, баъзи тиниш белгиларининг услубий вазифаларда қўлланиш имкониятлари тўғрисидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида қорақалпоқ шоирлари бўйича ташкил этилган экспозицияларни мазмунан бойитишда, экскурсия дарсларини ўтишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 8-июлдаги 01-02/03-150-сон маълумотномаси). Натижада музейнинг қорақалпоқ адабиёти тарихи ва маданиятини ёритувчи кўргазмаларга тайёрланган экскурсия матнлари қорақалпоқ тилшунослигида Т.Жумамуратов асарлари тилини лингвопоетик-услубий йўналишда янгича таҳлил қилиш усуллари ҳақида мавзуга оид маълумотлар билан тўлдирилишига хизмат қилган;
поетик тилда фразеологизмларнинг услубий вазифалари Т.Жумамуратов асарлари материали асосида фразеологик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисалари орқали таҳлил қилиниб, уларнинг услубий хусусиятлари очиб берилди ҳамда шоирнинг фразеологизмларни трансформациялашдаги индивидуал маҳоратига оид хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканали давлат ташкилотининг “Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон!”, “Гавҳар сўзлар” кўрсатувлари ва телерадио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиоканали давлат ташкилотининг 2025-йил 7-июлдаги № 05-22/394-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ поезиясида фразеологизмларнинг семантик табиати, услубий хусусиятлари ва трансформациялаш усуллари Т.Жумамуратовнинг мазкур воситалардан фойдаланишдаги ўзига хос услуби, маҳорати асосида аниқланган янги илмий маълумотлар билан бойитилган. Аҳолининг ушбу мавзуга доир қизиқишлари ортиб, шоир асарларини ўқишга иштиёқининг кучайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish