Доспанов Рахим Рауаж улиънинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳарсозлик обектларини хавфсиз эксплуатациялаш учун пойдеворларни лойиҳалашда ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда муҳандислик-геологик раёнлаштириш (Хўжайли тумани мисолида)”, 18.00.02 – «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5797.
Илмий раҳбар: Аимбетов Иззет Каллиевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/04.07.2023.Т.11.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Содиқов Жамшид Иброхим ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Қуват Турдиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Қишлоққурилишлойиҳа” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хўжайли тумани шаҳарсозлик обектларини муҳандислик-геологик шароитларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали ва хавфсиз лойиҳалашни таъминлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда Хўжайли тумани грунтлари ва грунт сувлари шўрланиш даражасини ифодаловчи компютер схематик хариталари серияси амалиётда биринчи марта тизимли равишда ишлаб чиқилди.
ГАТ технологиялари асосида Хўжайли туманидаги қозиқли ҳамда тасмасимон пойдеворларнинг юк кўтариш қобилияти ва тасмасимон пойдеворларнинг чўкишига оид компютер схематик хариталар серияси ишлаб чиқилди.
Хўжайли тумани грунтлари бўйича ГОСТ 31108-2020 стандартига мувофиқ портландцементда ва ГОСТ 22266-2013 стандартига мувофиқ сулфатга чидамли цементда тайёрланган бетонларга грунтларнинг агрессив таъсир даражаси, шунингдек, грунт сувлари томонидан пўлат арматурага кўрсатиладиган коррозия хавфи илмий асосда дастлабки марта раёнлаштирилган.
Биноларнинг чўкишига доир табиий кузатув натижалари “Плахис” компютер дастури орқали бажарилган ҳисоблаш натижалари билан биринчи бор илмий жиҳатдан таққослаб таҳлил қилинди ва Хўжайли туманининг муҳандислик-геологик шароитида пойдеворлар конструксиясига шўр грунтларнинг агрессив таъсирини камайтиришга доир асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжайли тумани ҳудуди учун ишлаб чиқилган грунтлар ва грунт сувларининг шўрланиш компютер карталари серияси, 1,0 м чуқурликда жойлашган грунтларнинг ҳисобий қаршилик карта-схемалари, қозиқли пойдеворларнинг юк кўтариш қобилияти карта-схемалари “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва “Нукусгорландшафтпроект” МЧЖ лойиҳа институтларида жорий этилган. Натижада лойиҳа-қидирув ишлари муддатини қисқартиришга эришилган.
Хўжайли тумани грунт сувлар сатҳини пасайтириш бўйича тавсиялар Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа-қидирув институти Қорақалпоғистон филиалида (“ЎЗГАШКЛИТИ” ДУК) жорий этилди.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълумотномаси билан тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълумотномаси № 04-07/01-2180).